22
–
боб. Музловчи юкларни ташиш тартиби
371. Музловчи юкларга тўкилган ва уюлган ҳолда ташиладиган, йилнинг совуқ мавсумида (ҳаво
ҳарорати Цельсий бўйича ноль даражадан паст бўлганда)
юк зарралари музлаб ўзаро ёпишиб қолиши ҳамда вагон поли ва деворларига музлаб ёпишиб
қолиши оқибатида одатдаги сочилувчан хусусиятларини йўқотадиган юклар киради.
Тўкилган ва уюлган ҳолда ташиладиган музловчи юклар жумласига кирадиган юклар рўйхати
project.gov.uz
11.11.2020
89
ушбу Қоидаларнинг 34–иловасида келтирилган.
372. Йилнинг юклар музлаб қолишини олдини олишга қаратилган профилактика чораларини
кўриш шарт бўлган совуқ мавсуми келгунига қадар,
юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар музловчи юкларни ташиш бўйича тегишли
тайёргарликларни кўриши керак. Тайёргарлик кўриш чоғида музловчи юкларни ортиш
пунктларида профилактика воситаларининг зарур захиралари яратилиши, тўкилган ва уюлган
ҳолда ташиладиган юкларни ва вагон кузовларини ортиш вақтида профилактика амалга
оширилиши учун қурилмалар, шунингдек, юк тушириш жойларида музлаб қолган юкларнинг
сочилувчанлигини тиклаш учун механизм
ва мосламалар таъмирланиши кўзда тутилиши керак.
373. Музлашга мойил бўлган юкларни ташишга тақдим этишдан аввал
юк жўнатувчи уларнинг намлигини ушбу махсулот турига оид техник жиҳатдан тартибга солиш
соҳасидаги норматив ҳужжатларда (стандартлар, техник регламентлар ва бошқалар) белгиланган
музлашга нисбатан хавфсиз бўлган даражага қадар камайтириш чораларини кўриши керак.
Юк ортиш пунктларида юк жўнатувчилар юкларни музлашдан сақлаш бўйича профилактика
чораларини амалга ошириш учун жавобгар шахсларни ажратиши лозим.
374. Тўкилган ёки уюлган ҳолда ташиладиган юкларнинг намлигини хавфсиз даражагача
камайтириш имкони бўлмаган ҳолларда, юк жўнатувчи
бундай юкларни йилнинг совуқ мавсумида вагонларга ортишда тегишли профилактика
воситаларини қўллаган ҳолда юкнинг музлаб бир бирига ёпишиб қолишини ҳамда вагон поли ва
деворларига ёпишиб қолишини олдини олиш чораларини кўриши лозим.
Юк музлашига қарши профилактиканинг аниқ воситаларини (аралашмалар, қўшимчалар,
моддалар, қопламалар) қўллаш юк жўнатувчи томонидан юкнинг тури, уни тушириш
технологияси ва кейинчалик истеъмолчи томонидан ишлатилиши ёки қайта ишлов берилишига
қараб амалга оширилади.
Бунда, фойдаланиш учун танланган профилактика воситалари табиий атроф муҳитга,
ҳаракатланувчи таркибга, шунингдек, ташилаётган юкнинг сифати
ва хусусиятларига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
Юк жўнатувчи юкни ортиш ва тушириш жойидаги, шунингдек, юкни ташиш йўналишидаги
ҳароратни ҳисобга олган ҳолда танлаган профилактика воситалари юк жўнатувчи томонидан
юкни олувчи билан келишилади.
Коррозияга сабаб бўлувчи хусусиятларга эга бўлган ҳамда ҳаракатдаги таркиб ва темир йўл
ҳолатига, шунингдек табиий атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган тузлардан (натрий, калий
хлорид ва бошқа) фойдаланишга йўл қўйилмайди.
375. Тўкилган ёки уюлган ҳолда ташиладиган юкларни музлаб қолишдан сақлаш бўйича
профилактика чоралари 1 декабрдан 1 мартгача амалга оширилади. Белгиланган муддат иқлим
шароитларидан келиб чиққан ҳолда музловчи юкни олувчиларнинг илтимосига биноан темир йўл
(инфратузилма эгаси) томонидан ўзгартирилиши мумкин
Қўлланилган профилактика воситалари етарлича самара бермаган ҳолатларда, юкни олувчи юк
тушириш пунктида юкни тушириш имкониятини таъминловчи чораларни (масалан, юкнинг
сочилувчанлигини тиклаш) кўриши шарт.
376. Юкларни қаттиқ совуқ шароитларида ҳамда атмосфера ҳавоси паст ҳароратининг ўзгарувчан
метеорологик шароитларида, алмашувчан метеорологик шароитларда (айниқса йилнинг ўтиш
Do'stlaringiz bilan baham: |