project.gov.uz
11.11.2020
86
г) транспортда, омборда ва юк ортиш-тушириш чоғида ишларни
бажарувчи ишчиларнинг
хавфсизлиги;
д) ёпиқ вагон ва контейнерларнинг юк кўтариш (сиғими) имкониятидан тўлиқ фойдаланиш, очиқ
ҳаракатдаги таркибда ташишда эса – юклаш габаритидан тўлиқ фойдаланиш;
е) поездлар ҳаракати хавфсизлигини
таъминловчи йириклаштирилган
юк жойи ҳисобланади.
354. Юкларни транспорт пакетларига маҳкамлаш воситалари
юк жўнатувчининг назорат белгиларига эга бўлиши ҳамда маҳкамлаш воситалари ва назорат
белгиларини бузмаган ҳолда айрим юк жойларини пакетдан чиқариб олиш имкониятини истисно
этиши керак. Назорат белгилари – бу юк жўнатувчи номи кўрсатилган пломба, қулфга
маҳкамланган
назорат лентаси, сиқилувчан плёнка.
Юқорида кўрсатиб ўтилган талаблардан четлашган ҳолда шакллантирилган транспорт
пакетларида юкларни ташишга тақдим этиш тақиқланади.
355. Юкларни пакетлаш уларни ташишга тақдим қилишдан олдин
юк жўнатувчилар кучи ва воситалари билан амалга оширилади. Пакетланган юклар йўл давомида,
шунингдек, юк жўнатувчилар омборидан темир йўл станциясигача ва темир йўл станциясидан
юкни олувчи омборигача пакет қайта шакллантирилмаган ҳолда транспортда ташилади.
356. Юк жўнатувчи транспорт пакетларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги
норматив ҳужжатлар талабларига мос равишда шакллантириши шарт. Ҳар бир транспорт пакетига
битта юкни олувчи манзилига етказиладиган фақатгина турдош юкларни бир хил қадоқда ёки
қадоқсиз
ҳолда жойлаштиришга рухсат этилади.
Пакетдаги юк жойлари сони транспорт пакетида кўрсатилади.
357. Хавфли ва ўзига хос ҳидли юкларни пакетлаш учун кўп марталик пакетлаш воситаларидан
фойдаланиш тақиқланади. Алоҳида ҳолатларда,
бундай юклар учун
ишлатилган пакетлаш воситалари, ташишдан кейин тозаланиб, зарур
ҳолатларда эса санитария жиҳатидан
ишлов берилгандан
ёки зарарсизлантирилгандан сўнг юкни олувчидан темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
томонидан қабул қилади.
Стандарт кўп марталик поддонларда юк ёки поддонга шикаст етказиши мумкин бўлган михлар,
скобалар ёки шунга ўхшаш воситалар билан юкларни маҳкамлашга йўл қўйилмайди.
358. Юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар омборларида ортиладиган
ва тушириладиган, ёпиқ ва изотермик вагонларда йўл давомила қайта юкланмасдан ташиладиган
транспорт пакетлари вагонда гуруҳли маҳкамлаш воситалари ёрдамида маҳкамланиши мумкин.
359. Транспорт
пакетларининг параметрлари, транспорт пакетига юкларни жойлаштириш ва
маҳкамлаш усуллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва
Қоидаларнинг ушбу боби талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ёпиқ вагонларда ташиш чоғида 800х1200 мм ўлчамли кўп марталик поддондан фойдаланган
ҳолда юклардан шакллантирилган транспорт пакети параметрлари 840х1240 мм дан ошмаслиги
керак.
Юк жўнатувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва
Қоидаларнинг ушбу боби талабларига жавоб бермайдиган пакетлаш воситалари қўлланилиши