Юкларнинг гуруҳланиши



Download 2,03 Mb.
bet1/7
Sana22.02.2022
Hajmi2,03 Mb.
#101671
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
юк(1)

  • 1. Б.А..Хўжаев «Автомобилларда юк ва пассажирлар ташиш асослари» Т.: Ўзбекистон, 2002 й.
  • 2. Б.А.Ходжаев «Автомобильные перевозки» Т.: Укитувчи, 1991 г.
  • 3. Д.Р.Кулмухамедов, А.А.Назаров ва бошқалар. “Йўловчиларни ташиш”. Т.: 2011 й.
  • 4. Н.З.Арифжанова, М.Ёқубов “Автомобилларда юк ва пассажирлар ташиш асослари”. Т.: Фан, 2007 й.
  • 5. А.В.Вельможин, В.А.Гудков, Л.Б.Миротин “Технология, организация и управление грузовыми автомобильными перевозками” Волгоград, Политехник, 2000 г.
  • 6. А.Э.Горев “ Грузовые автомобильные перевозки”. М.:. Академия, 2004 г.
  • АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1-МАВЗУ. АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЮКЛАРНИ ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

  • 1.1. Автомобиль транспорти воситалари таснифи
  • Транспорт воситалари дейилганда юк ва йўловчиларни ташишга мўлжалланган ишлаб чиқариш жиҳозлари тушунилади.
  • Автомобиль транспорти воситалари икки гуруҳга бўлинади:
  • а) ўзи юрар, яъни уни ҳаракатга келтирувчи ўз двигатели бор автомобиллар ва тягачлар;
  • б) ўзиюрмас, яъни автомобиллар ва тягачлар уланмасида ишловчи - тиркама ва ярим тиркамалар.
  • ТВ уларга белгиланган вазифаларига кўра уч гуруҳга бўлинадилар: юк автомобиллари, йўловчилар ташувчи автомобиллар ва махсус автомобиллар.
  • Давлат стандартига биноан умум фойдаланиш йўлларида ишлатилишга мўлжалланган автомобиллар А ва Б гуруҳга бўлинади. А гуруҳдаги автомобиль ва автомобиль поездлари учун бир ўқдан йўлга тушувчи энг кўп масса 100 кН (10 тк) бўлади. Бунда ёнма-ён ўқлар орасидаги масофа 2,5 м ва ундан ортиқ бўлади.
  • Ўқ массаси орқали йўл қопламаларига тушувчи оғирлигига кўра учинчи гуруҳли автомобилларга умум фойдаланиш автомобиль йўлларида ишлатилиши мумкин бўлмаган оғир массали автомобиллар киради. Бундай автомобиллар йўл қопламасидан қатъий назар, умум фойдаланиш автомобиль йўлларида ишлаши мумкин эмас. Бундай автомобилларда бир ўқ массасига тушувчи оғирлик 100 кН (10 тк) дан ортиқ бўлади. Бундай автомобилларни гуруҳлаш таснифига кўра улар “йўллардан ташқари ёки карьер” автомобиллари номи билан юритилади.
  • Барча автомобиллар ўз навбатида юк ёки йўловчилар ташувчи транспорт автомобилларига ва транспорт автомобиллари бўлмаган махсус вазифали автомобилларга бўлинади. Махсус автомобилларга ўт ўчирувчи, коммунал хизмат (сув сепувчи, супурувчи, ахлат ва бошқа чиқиндилар ташувчи ва ҳ.к) кўрсатувчи, автокранлар, санитария автомобиллари, тиббий тез ёрдам автомобиллари, техник ёрдам ва устига устахона ўрнатилган, спорт ва шу кабилар киради.
  • Юк кўтариш қобилиятига кўра автомобиллар 5 та гуруҳга бўлинади:
    • жуда кам юк кўтарувчи (0,5 т гача);
  • кам юк кўтарувчи (0,5 – 2,0 т);
  • ўртача юк кўтарувчи (2,0 – 5,0 т);
  • катта юк кўтарувчи (5 т ва ундан ортиқ);
  • жуда катта юк кўтарувчи (бир ўққа 100 кН, жуфт ўқларга 180 кН).
  • Транспорт воситалари эксплуатацион хусусиятлари:
    • динамиклиги;
  • ёнилғи тежамкорлиги;
  • бошқарилувчанлиги;
  • турғунлиги;
  • ўтағонлиги;
  • ҳаракатланиш равонлиги;
  • сиғдира олиши;
  • мустаҳкамлиги;
  • чидамлилиги;
  • техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга мослиги;
  • ортиш-тушириш ишларига мослиги.
  • Автомобиль транспорти воситаларига қўйиладиган асосий эксплуатацион талаблар
  • Автомобилларнинг асосий эксплуатацион хусусиятларига қуйидагилар киради: динамиклиги, ёнилғи иқтисодлиги, бошқарувчанлиги, турғунлиги, ўтағонлиги, ҳаракат равонлиги, сиғдира олишлиги, мустаҳкамлиги, чидамлилиги, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга мослиги, ортиш-тушириш ишларини бажаришга мослиги.
  • Автомобилнинг динамиклиги дейилганда маълум йўл шароитларида юк ва йўловчиларни иложи борича максимал ўртача тезлик билан ҳаракатлана олиши тушунилади.
  • Автомобилнинг сиғдира олиш хусусияти дейилганда унга бир вақтда ташишга мўлжалланган юклар миқдори ёки йўловчилар сони тушунилади. Юк автомобиллари сиғдира олиш хусусияти унинг кўтара олиш қобилияти ва кузовининг ички ҳажм ўлчовлари билан боғлиқ.
  • Автомобилнинг юк ортиш-тушириш (ёки йўловчиларнинг чиқиши ва тушиши)га мослиги хусусияти дейилганда, бундай операцияларни бажаришга кам меҳнат ва вақт сарфи тушунилади.
  • Автомобилнинг бошқарилувчанлик хусусияти - бу унинг бошқарилувчи ғилдираклари ҳолатига кўра ҳаракат йўналишини ўзгартира олишидири. Автомобилнинг бошқарилувчанлиги унинг ҳаракат хавфсизлиги даражасига катта таъсир кўрсатади.
  • Автомобилнинг турғунлиги - бу унинг сиғаниш, сирпаниб кетиш ва ағдарилишга қарши тура олишидир. Автомобилнинг турғунлиги сирғанчиқ йўл шароитлари ва юқори тезлик билан ҳаракатланишида катта аҳасмиятга эга.
  • Автомобилнинг ўтағонлиги бу унинг оғир йўл шароитлари ва йўлдан ташқарида (қорли ёки қумли қўриқларда, балчиқ жойларда) ҳаракатлана олишидир.
  • Автомобилнинг ҳаракатланиш равонлиги – бу унинг нотекис йўлларда катта тезлик билан ҳаракатланишида кузовининг тебранмаслигидир.
  • Автомобилнинг мустаҳкамлиги – уни тузатиш учун зарур бўлган вақт талаб этувчи синишлар ва бузилишларсиз ишлаш хусусиятидир.
  • Автомобилнинг чидамлилиги – бу унинг тузатиш учун эксплуатациядан тўхтатишни талаб этувчи қисмларининг жадал эскиришсиз ишлаш хусусиятидир.
  • а) якка автомобиль; б-з – автопоездлар: б – бир тиркамали; в-с – икки тиркамали; г – ярим тиркамали эгар тягач; д – бир нечта бир ўқли тиркамалардан иборат автопоезд; е – бир нечта икки ўқли тиркамалардан иборат автопоезд; ж – ярим тиркама ва тиркамадан иборат эгар тягачли автопоезд; з –оғир юкларни ташувчи ярим тиркамали тягачдан иборат автопоезд.
  • Юк
  • Тара ва унинг хизмати
  • Юк ҳосил этувчи ва қабул этувчи пунктлар
  • Автотранспорт корхонаси юк ташиш ҳажми ва юк обороти
  • Юк оқимлари
  • Таянч сўз ва иборалар: Юк, нетто, брутто, тара, супертара, таглик, контейнер Юк ҳосил этувчи пункт, юк қабул этувчи пункт, юк ташиш ҳажми, юк обороти, юк оқими, нотекислик коэффициенти, қайталаб ташиш коэффициенти

ЮКЛАРНИНГ ГУРУҲЛАНИШИ

  • Юкларнинг турлари бўйича гуруҳланиши
  • Турига кўра
  • Ўлчпамларига кўра
  • Ортиш-туширишишларининг бажарилишига кўра
  • Юк кўтариш қобилиятидан фойдаланиш даражасига кўра
  • Оғирлигига кўра
  • 2
  • 2
  • 5
  • 1
  • Омборларда сақланишига кўра
  • Хавфсизлик даражасига кўра
  • 1
  • 1
  • 2
  • 2
  • 3
  • 1
  • 1
  • 3
  • 2
  • 5
  • 6
  • 1
  • 4
  • Ташиш шароитига кўра
  • 2
  • 3
  • 4
  • 1
  • 3
  • 4
  • 7
  • 4
  • 3
  • 2
  • 4
  • 2
  • 1
  • 3

ШАРТЛИ БЕЛГИЛАР

  • 1 - саноат, 2 – қурилиш, 3 - қишлоқ хўжалиги, 4 – савдо, 5 - коммунал
  • 1синф – 1; 2 синф– 0,99-0,71; 3 синф– 0,70-0,51; 4 синф – 0,5 ва ундан кичик.
  • 1 – кам хавфли; 2 – тез алангаланувчи; 3 – иссиқ ва чанг чиқарувчи; 4 – куйдирувчи; 5 – баллонларда ташилувчи сиқилган ва суюлтирилган газлар;
  • 6 – ўлчамлари бўйича ногабарит юклар; 7 – портловчи, заҳарли ва радиактив моддалар.
  • 1 - оддий; 2 – тез бузулувчи; 3 - кескин ва кўнгилсиз ҳидли; 4 - тирик мол ва паррандалар.
  • 1 – донали; 2 – уйиб ташилувчи; 3 – қуйилувчи.
  • 1 - ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши натижасида бузилмайдиган юклар; 2 – ёғингарчилик таъсирида ўзгарадиган юклар; 3 - ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши натижасида бузилдиган юклар; 4 - махсус идишларда сақланадиган суюқликлар.
  • 1 - габаритдаги; 2 – ногабарит.
  • 1 – меъёрий оғирликдаги; 2 – оғир массали.
  • Халқаро юк ташиш қоидаларига биноан Европа давлатлари хавфлилик даражасига кўра Бирлашган Миллатлар ташкилоти экспертлар қўмитаси тавсиясига кўра юкларни ташиш учун АДР келишуви номи билан ташилувчи буюм ва товарларни ташиш учун халқаро конвенция қабул қилинган бўлиб, унда юклар хавфлилик даражасига биноан қуйидаги 9 синфга бўлинади:
  • 1-синф - портловчи модда ва товарлар;
  • 2-синф - газлар: сиқилган, суюлтирилган ёки юқори босим билан суюлтирилган;
  • 3-синф - суюқ ёнилғилар;
  • 4.1.-синф - ёнувчи қаттиқ жисмлар;
  • 4.2.-синф - ўзи ёниб кетиш хусусиятли моддалар;
  • 4.3.-синф - сув тегиши натижасида газ чиқарувчи моддалар;
  • 5.1.-синф - оксидловчи моддалар;
  • 5.2.-синф - органик пероксид (ўта оксид)лар;
  • 6.1.-синф - заҳарловчи моддалар:
  • 6.2.-синф - юқимли (инфекцион) моддалар;
  • 7-синф - радиактив моддалар;
  • 8-синф - коррозияланувчи моддалар;
  • 9-синф - ҳар хил хавфли модда ва товарлар (юқоридаги синфларга киритилмаган).

АВТОТРАНСПОРТ КОРХОНАСИ ЮК ТАШИШ ҲАЖМИ ВА ЮК ОБОРОТИ

  • Юк ташиш ҳажми – бу ташишга мўлжалланган ёки
  • маълум давр ичида ташилган тонналарда ўлчанувчи юк
  • миқдори ҳисобланади.
  • Юк обороти дейилганда маълум давр ичида ташилган
  • юк миқдорини ташиш масофасига кўпайтмаси тушунилади
  • ва тонна-километрларда ўлчанади.
  • Ўзбекистон шароитда кварталлар бўйича юк
  • ташиш ҳажми нотекислиги:
  • 1-квартал - 23....23,5 фоиз,
  • 2-квартал - 24....24,5 фоиз,
  • 3-квартал - 26....27 фоиз,
    • 4-квартал - 25....25,5 фоиз

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish