ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ
|
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги кафедраси мудири,профессор
_______ М.С.Рахмонқулов
«_____»_______ 2021 йил
|
МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
5А410401 – Селекция ва уруғчилик мутахассислиги магистранти
МИРЗАЙЕВ АВАЗБЕКНИНГ
Ғузанинг G barbadenza L турига мансуб дурагайларида морфо хужалик белгиларининг ирсийланиши узгарувчанлиги
мавзусидаги магистрлик илмий тадқиқот ишининг
И Ш Д А С Т У Р И
Илмий рахбар:
Қ.Х.Ф.Д профессор ____________ И.М. Расулов
Магистр ____________ А.А.Мирзайев
Тошкент–2021
КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг қишлоқ хўжалигида кенг қамровли ислоҳатлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасини Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасиниянада ривожлантиришнинг бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони 3.3-бандида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва модернизация қилиш, юқори маҳсулдорликка эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий тупроқ-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш вазифаси белгилаб берилган.
Шунга кўра қишлоқ хўжалигининг самарадорлигини ошириш, энг тез ҳамда катта самара олишни таъминлайдиган вазифаларни ҳал этишга бутун эътибор ва билимларни жам қилиш талаб этилади. Жумладан, пахтачиликни янада мукаммал ўрганиш, хусусан, ғўзада турли шохланиш типи билан бошқа қимматли хўжалик белгилари орасидаги ўзаро боғликликлигини ўрганиш асосида янги нав, тизма ва бошланғич ашё яратиш ингичка толали ғўза селекцияси учун долзарб муаммолардандир. Умумий маҳсулдорликни пасайиб кетмаслиги учун турли стресс омилларга, касалликларга ва зараркунандаларга генетик жиҳатдан чидамли бўлган бошланғич ашёлар ҳамда ёввойи шакларидан фойдаланиш ҳисобига қимматли белгиларининг генетик ўзгарувчанлигини ошириш зарур. Ингичка толали ғўзанинг қимматли хўжалик белгиларнинг ўзгарувчанлиги, ирсийланиш хусусияти, шохланиш типига, айрим хўжалик белгилар орасидаги боғликликни қиёсий ўрганиш асосида ғўзанинг ноёб шакллари, оилалари, тизмалари ва навларини яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Ғўзанинг G.barbadense L. турига мансуб дурагай ўсимликларида морфохўжалик ва қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши ва ўзгарувчанлигини ўрганиш ғўза селекцияси ва уруғчилиги фани олдида турган долзарб масалалардан биридир. Кўпчилик яратилган янги навларнинг нав тозалиги талаб даражасида бўлмагани боис ишлаб чиқаришга тадбиқ этилавермайди. Ҳозирда мавжуд бўлган интенсив типга эга ғўза навлари тезпишар бўлишига қарамай, кўпгина холларда тола сифати ва ҳосилдорлик бўйича юқори кўрсаткичларга эга эмас. Шу сабабли G.barbadense L. турига мансуб, интенсив типга эга бўлган серҳосил, юқори тола сифати ва чиқими кўрсаткичларига эга янги ғўза навларини яратиш бўйича тадқиқотларни олиб бориш жуда долзарб ҳисобланади. Келгусида кутилаётган иқлим ўзгаришлари ва унинг оқибатида юзага келадиган ноқулай шароитларда қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг энг муҳим стратигик ечими бу ҳам бўлса, шўрга бардошли навларни яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этишдир.
Дурагайларда морфобиологик ва асосий хўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва шохланиш хили билан боғликлигини ўрганиш, ҳамда дурагайлар орасидан диққатга сазовор истиқболли оилаларни бошланғич ашё сифатида селекцион-генетик изланишларга тавсия қилишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |