I боб. Таълим тизимида топшириқларни автоматик текшириши ва топшириқларни ишлаб чиқишнинг назарий асослари



Download 51,36 Kb.
bet1/2
Sana28.03.2022
Hajmi51,36 Kb.
#514780
  1   2

I БОБ. ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ТОПШИРИҚЛАРНИ АВТОМАТИК ТЕКШИРИШИ ВА ТОПШИРИҚЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Таълим тизимида топшириқларни автоматик текшириши усул ва услубларининг назарий асослари.
Таълим тизимида компьютер техникаси ва технологияларининг кириб келиши бошқа соҳалар каби таълим тизими ҳам тубдан ислоҳ қилиш, сифат кўрсаткичлари ва мезонларини такомиллаштириш, ўқувчи-талабалар билимини баҳолашнинг автоматлаштирилган назорат ва бошқарув тизимини яратиш каби таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат даражасига кўтариш вазифалари илмий-услубий, амалий масалаларини келтириб чиқарди. Уларга:
-биринчидан ўқитувчи-компьютер ва ўқувчи-компьютер муносабатларини ташкил килиш, услубий-илмий барқарорлигини таъминлаш;
-иккинчидан дидактик(таълим назарияси: ўқитувчи, таълим берувчи, ўқитиш, таълим берувчи ва таълим олувчи, ўқувчи деган маъноларни билдиради) материаллларни (масофавий таълимда: ўқувчи-талабалар билимини баҳолашда учун оралиқ, жорий ва якуний назорат ишларини ўтказишда дидактик маълумотлар тайёрлаш яъни ) яратиш ва жорий қилиш услубларини аниқлаш ; савол қандай усул назарда тутилган ?
-учинчидан дарснинг техник воситалари(Ўқув жараёнида компютер, мултимедиа ускуналаридан фойдаланиш) ва уларнинг дастурий воситалари ўрганиш ва фойдаланиш методикаси;
-тўртинчидан педагогик дастурий воситаларнинг(–ўқув фани бўйича аниқ дидактик мақсадларга эришишга йўналтирилган дастурий маҳсулот (дастурлар мажмуаси), техник ва методик таъминот, қўшимча ёрдамчи воситалар киради
компьютер технологиялари ёрдамида ўқув жараёнини қисман ёки тўлиқ автоматлаштириш учун мўлжалланган дидактик восита ҳисобланади.) яратиш ва улардан ўқув машғулотларида фойдаланиш;
-бешинчидан, интерактив (ўзаро икки тарафлама, икк томонлама иш олиб бориш) педагогик технологиялар ва электрон дидактик, педагогик воситаларнинг(Талаба-ўқувчи ва ўқитувчи учун зарур ўқув анжомлари) ўзаро уйғунлашган мажмуаларини яратиш;
-олтинчидан билим ва кўникмаларни шакллантириш ва аниқлашга асосланган электрон дидактик воситаларни(ахборот, тарқатма материаллар, дарс жиҳозлари) жорий қилишдир;
-еттинчидан, билимларни инсон омлисиз текширишни амалиётга жорий қилишдир.
Бу каби масалаларни қўплаб санаб ўтиш мумкин. Аммо дунёда таълим тизимининг масофали кўринишга ўтиши, сиртқи таълим тизимига бўлган эҳтиёжнинг ошиши, 2019 йилларнинг сўнгида бошланган СОVID – 19 пандимия шароитларида таълим олувчиларининг билимларини автоматик текшириш усулларини жорий қилиш усулларига катта эҳтиёж бўлди. Шундан келиб чиқиб, Республика ва хорижий мамлакатларнида фанларни ўқитишда билимларни автоматик текшириши усулларини респрадуктив (нафас олишни) таҳлили ва тадқиқотини амалга ошириш зарурияти пайдо бўлди. респрадуктив таҳлили таълимга оидлиги?
Билимларни текшириш усулари анъанавий ва интерактив усуллари жуда кўп, аммо булардан компьютер техникаси ва технологияларига мослаштириш ва махсус алгоритмлар асосида маълум бир педагогик дастурий восита тизимини яратиш мумкинлигини аниқлаш лозим.
Аниқ фанларда талабаларнинг билим ва кўникмаларини текширишнинг оммалашган усуллири бу - тест, ёзма иши, топшириқларни бажартиришдир. Тест усули жуда кенг тарқалган, маълум сондаги тестлар, уларни гуруҳли ечиш, тестларни аниқ жавобларини ёдлаш орқали топшириш мумкин. Ёзма иш усули – бунга мослаштирилган педагогик дастурий воситалар мавжуд, аммо уларни масофали эмас балки, бир компьютер техникасига ёки қисман локал тармоқда амалга ошириш мумкин.
Шунингдек, ҳисоботларни бирлаштириш, талабалар жамаосини бир манзилга тўплаш орқали ёзма иш усулларининг жавоблари тарқалади. Топшириқларни бажартириш усули – айнан талабанинг назарий ва амалий билимлари орқали бажариладиган усулдир. Унда талаба ўз тажрибаси ва билимидан фойдаланиб, талабалар жамоасига ҳам тўғридан – тўғри кўчириш эмас балки, топшириқларни бажариш усулларини назарий ва амалий тадбиғи асосида ўргатади. Бунда талаба ёдлаши, аниқ жавоблар билан эмас балки қисман бўлсада тушуниб идрок қиладиган билимлари асосида топшириқларни топширади. Бу усул учун ҳам махсус педагогик дастурий воситалар мавжуд, улардан фойдаланиш мумкин, аммо юқоридагидек, талабалар жамоасини бир жойга йиғиш, бир компьютер техникаси ёкм қисман локал тармоқлардан фойдаланишни тақозо қилади.
Топшириқларни автоматик текшириш дастурлаш тилларига оид мавзуларга қўлланиб, қолаверса, дастурлаш бўйича Жаҳон чемпианатларидан фойдланиб келинмоқда. Масалан, ACMP.RU – дастурлаш мактаби, codeforces.com – дастурчилар учун мусобақаларни ўтказишдаги сервис хизматлар, Республикамизада фаол ишлатилган TUIT.ACM.UZ, АLGO.UZ, ҳозирда ишлатилаётган ROBOCONTECT.uz тизимлари мавжуд.
Бу тизимларнинг барчаси фақат дастурлаш бўйича олимпиадаларда ва талабаларни олимпиадага тайёрлашда фойдаланиб келиниб, 11 та дастурлаш MinGW GNU C++ 10.3, Python 3.9.5, PyPy3.7 v7.3.5, PascalABC.NET 3.8, Java SE JDK 16.0.1, Free Pascal 3.2.2, Borland Delphi 7.0, Microsoft Visual C++ 2017, Microsoft Visual C# 2017, Microsoft Visual Basic 2017, Go 1.16.3 тилида ишлайди. Олимпиада иштирокчиларига 10 жавобни қайтаради (1.1-жадвал)[1].
1.1-жадвал.
Олимпиада топшириқларини бажаришдаги хабарлар[1].

Т.р.

Хабар

Ҳодиса

Сабаби

1

Accepted

Дастур тўғри ишлайди ва барча шартларга мувофиқ барча зарур тестлардан ўтди

Ҳакамлар ҳайъатининг топшириқлар шартлари асосида қарори билан

2

Wrong answer

Нотўғри жавоб. Дастур натижаси ҳакамлар ҳайъати жавоб билан мос эмас

Дастурда нотўғри чиқиш формати ёки алгоритмик хато мавжуд

3

Time limit exceeded

Вазифада белгиланган муддатдан кўп ва дастур белгиланган вақтдан узоқроқ ишлайди

Дастурда самарасиз ечим ёки алгоритмик хато мавуд

4

Presentation Error

Жавоб нотўғри форматда чиқади

Вазифада тасвирланган чиқиш формати кузатилмайди. Дастур олдин ёки чиқиш пайтида муваффақияциз бўлиши мумкин. Агар файллардан фойдаланилса, чиқиш файл номи нотўғри бўлиши мумкин

5

Compilation error

Компиляция хатоси. Компиляция натижасида бажариладиган файл яратилмади

Дастурда синтаксис хато ёки файл кенгайтмаси нотўғри кўрсатилган. Бу Java амалга оширишда асосий бошқа бир синф ишлатилган бўлиши мумкин

6

Memory limit exceeded

Вазифада кўрсатилган хотира чегараси кенгайтирилди. Дастур ўрнатилган хотира ҳажмидан кўпроқ фойдаланади.

Самарасиз алгоритм ёки хотирадан иррационал фойдаланиш

7

Runtime error

Ижро хато. Дастур нол бўлмаган қайтиш коди билан бекор қилди. Бундай ҳолда, ишнинг натижаси текширилмайди

Бу дастур мавжуд бўлмаган array элементига мурожаат қилган бўлиши мумкин, нол билан бўлиш ва ҳоказо. Бу C++ дастурида "қайтиш 0" оператори билан бекор қилиш ёки бошқа сабабларга кўра нол бўлмаган қайтиш кодни қайтариш мумкин

8

Compiling

Дастур тузиш

Файл яратиш учун вақт талаб этмоқда

9

Running

Дастур ижроси

Дастур ҳар бир мавжуд синов учун уни синов қилинмоқда

10

Waiting

Кутиш

Дастур синовдан ўтган дастурлар сирасига кирмади ёки тест тизими ишламайди

Тадқиқотлар шу кўрсатдики, олимпиада мусобоқаларида тузилган дастурларни автоматик тестлашнинг технологик дастурий воситалари ишлаб чиқарилган.


Амалиётда муваффақиятли турли йўналишдаги дастулаш мусобақалари учун ишлатиладиган мавжуд автоматик синов тизимларининг асосий мақсадлари бир-бирига қарама - қарши бўлмаган иккита тизимга бўлинади.

  1. Онлайн (интернет, масофали) танловларини ўтказиш тизимлари

  2. Офлайн (локаол тармоқлари асосида бир бирига яқин бўлган ўқув хоналари) мусобақалар ўтказиш тизимлари.

Буларнинг ўртасидаги муҳим фарқ шундаки, улар инсон омили ёки тизимнинг администраторисиз соатлаб ишлайди, аммо офлайн мусобақаларни ўтказиш тизимлари белгиланган вақт мобайнида, олимпиада вақтида қўлланилади ва доимий равишда тизимнинг администраторининг назорати остида бўлади.
Онлайн (интернет, масофали) танловларини ўтказиш тизимлари хорижий, МДҲ давлатларида кенг фойдаланиб келинмоқда. Одатта дастурлаш бўйича мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва онлайн ташкил қилинадиган танловларда иштирок этиш мўлжалланган. Бунда иштирокчи 8-10 соатлаб дастурларни ишлаб тизимга узатиши мумкин. Агар унинг шахсий билим ва кўникмаси етарли бўлмаса танловларга қатнашиш уни зериктиради ва ўз хохиши билан тизимни тарк этади. Чунки тизимдаги топшириқлар мавзулаштирилган, бир бирини такрорламайдиган мураккаб топшириқлар тўпламидан иборат.
Шунингдек, иштирокчи бир хил мусобақада маълум вақт оралиғида бир неча марта иштирок этиш имконияти мавжуд, бу унга топшириқ натижаларини таққослаш ва таҳлиллаш имконини беради. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўпчилик иштирокчилар топшириқни ечишни назарий идрок этадилар, лекин дастурлаш тилида мавжуд алгоритмни тўғри амалга ошира олмайдилар ва алгоритмларни баҳолаш билан бирга, дастур сифатини текшириш имкониятига эга бўлади. Бу эса ўз навбатида онлайн тизимларини доимий қўллаб-қувватлаш ва мусобақа учун мавжуд вазифалар мажмуини янгилаб, тўлдириб боришни талаб этади. Аслида, олий даражадаги мусобақалар ғолибларини тайёрлаш, мустаҳкам асосга эга бўлган дастурлаш танловлари учун ривожланган инфратузилмага эга ташкилотларгина бундай тизимни самарали қўллаб-қувватлашлари мумкин. Бундай тизимларга қуйидагиларни киритиш мумкин.
Valladolid Programming Contest Problem Set [3] - дастурлаш бўйича олимпиада онлайн тизимларининг энг фаолларидан ҳисобланади.
Бугунги кунда ҳалқаро Интернетда энг машҳур хизматларидан бири ҳисобланади ва унда ҳар бир топшириқ учун юзлаб тестлар мавжуд. Бир ноқулайлик томони шундаки, тизим билан барча иштирокчиларнинг ишлаши электрон почта орқали амалга оширилади, бу баъзи фойдаланувчилар учун катта зарар ҳам ҳисобланади. Бу тизимнинг яна бир камчилиги фақат Linux операцион тизими ва унга мос дастурлаш тилларидан (GNU C, GNU C++, Free Pascal) фойдаланиш мумкин. Бу эса иштирокчилар сонини сезиларли даражада камайтиради. Бу тизимнинг имкониятлари шундаки, ҳар бир вазифа учун статистика умумлаштирилади, қийинчилик рейтингини (муаммонинг тўғри ечимлари сонининг уни бажаришга уринишларнинг умумий сонига нисбати), аниқлайди, бу иштирокчиларга улар учун мос бўлган топшириқларни танлаш имконини беради. Тизимдаги мавжуд топшириқлар мажмуаси турли офлайн ва онлайн ўтказиладиган мусобақалар, танловлар учун вазифаларни турлича қилиб танлаш имкониятини беради[3].
Ural State University Problem Set with Online Judge System [4] – дастурлашга мўлжалланган минглаб топшириқларга мажмуасига мавжуд ва онлайн олимпиадалари ўтказиш, мустақил кириб, танловларга иштирок этиш учун шахсий профили мавжуд тизим. Бу тизим Россия, МДҲ ва Хитойда кўп фойдаланиладиган ва машҳур ҳисобланади. Бу тизимда режалаштириладиган масофавий олимпиадалар одатда Урал Давлат университетининг офлайн олимпиадалари билан бир вақтда ўтказилади. Бу тизимнинг ишлаши иштирокчилар танлов ҳақида электрон почта орқали ва у бошланишидан бир ҳафта олдин хабардор қилинади. Бу мусобақаларда 300дан ошиқ жамоа қатнашади ва натижаларини ҳисоблаш учун ACM ICPC қоидалари ишлатилади. Дастурлаш тилларининг базавий тўпламидан (C, С++ и Pascal) фойдаланилади.
Тизимнинг камчиликларидан бири аниқ жавоб билан фақат мавжуд тестини беради (иштирокчининг дастури томонидан ишлаб чиқарилган чиқиш маълумотларини мавжуд маълумот маълумотлари билан таққосланади)[4].
Офлайн танловларни ўтказиш бўйича топшириқларни автоматик текширувчи тизимлар фақат махсус бинолар ҳамда кузатувчилар, назоратчилар асосида ўтказилади. Бу каби тизимларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:
NPC2 (Network Problem Contest v. 2)[] – Антон Суханов, Роман Елизаров томонидан асос солинган дастурлаш бўйича берилган масалаларни автоматик текшириш тизимларидан бири ҳисобланади. Дастурлаш бўйича офлайн мусобақалар учун мўлжалланган бўлиб, Novel Netware тармоғидан фойдаланиб, берилган масаланинг фақат консол режимда ёзилган дастурларни автоматик текшириш имконияти мавжуд. Ушбу тармоқ муҳим аҳамиятга эга ва унда масалланинг дастури ёзилган матнли файлни локал тармоққа уланган бир неча компьютерга, яъни тақсимланган ҳолда тарқатиш ва текшириш мавжуд. Бу автоматик текшириш тизими кўплаб дастурлаш бўйича мусобақаларда муваффақиятли фойдаланилган. Тизим учун дастлабки тест дастурларини ёзиш учун махсус TestLib кутубхонаси ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг турли модификациялари ҳозирги кунда деярли барча русумдаги автоматик текшириш тизимларида қўлланилмоқда. Дастлаб, тизим ACM ICPC қоидаларига мувофиқ офлайн мусобақаларда фойдаланилган бўлса, кейинчалик у информатика ва ахборот технологиялари бўйича мактаб ўқувчиларининг Бутун россия олимпиадаларида фойдаланилган.
Cyber Judge (маъноси Кибер ҳакам)[]- Максим Бабенко томонидани асос солинган информатикага оид фанлари бўйича мактаб ўқувчиларининг Бутун россия олимпиадалари қоидаларига мувофиқ офлайн дастурлаш мусобақаларини ўтказиш учун мўлжалланган, юқоридаги тизимга нисбатан янги автоматик синов тизими ҳисобланади. Cyber Judge тизимнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у нафақат автоматик, балки ROI учун зарур бўлган топшириқнинг дастурий ечимларни қўлда синовдан ўтказиш имкониятини беради. Чунки дастурлаш олимпидаси учун тайёрланган махсус қоидаларга кўра, иштирокчилар иштирокида синов ташкил қилиш керак эди. Бу тизим масаланинг дастури учун кириш ва чиқиш файллар конфигурация файллари форматида NPC2 билан мос бўлмасада, TESTLIB кутубхонаси ёрдамида дастурларини қўллаб-қувватлайди, Шунинг учун масалаларни бир тизимдан бошқасига интеграциялар функциясининг конфигурация файлларини ўзгартириш мумкин. Бу тизим бугунги кунда модификацияланган вариантлари яратилмоқда ва қўллаб-қувватланиб келинмоқда[].
Бу каби топшириқларни автоматик текшириш тизимларни таълим тизимига жорий қилиш ва турли мавзули масалаларни тадбиқ қилиш бўйича илмий-услубий ва амалий тадқиқотлар олиб борилган.
Г.А. Корнеевнинг илмий изланишлари асосида масалаларни автоматик текшириш IPS (Internet Programming School) тизимини ўйинли стратегияларга асоланиб яратиш ғояси илгари сурилган[5].
Ўйин стратегиясига асосланган тизимдаги асосй ғоя олдиндан белгиланган тестлар тўпламидаги анъанавий тест ўрнига синовдан ўтган дастур билан тестлашади, яъни кирувчи маълумотларни бериб, чиқувчи маълумотларни олади, шу орқали ўйин натижаларини олади ва ушбу ўйин натижалари асосида умумий натижани аниқлайди. Бу ёндашув техник-ҳисоблаш ресурсларига юқори талаблар туфайли максимал ечимга деярли эришмайдиган вазифаларни етарли даражада баҳолаш имконини беради. Бу янги ёндашувнинг кўп қирралилиги муайян рақобат қоидаларига мувофиқ белгиланадиган турли талаблар билан тартибга солинадиган синов режимларида ишлаш учун муаммоларни ҳал қилишни текшириш тизимини созлаш имконини беради. Бу тизим Internet дастурлаш мактаби ядро сифатида ишлатилади [6, 8, 9].
В. С. Леверевнинг «Мультиметр» тизимини яратган. Бу тизим замонавий Python дастурлаш тилида яратилган ва жорий масалларлар ечимлари Json файллар билан ишлайди. Ушбу тизимнинг ютуқлари қуйидагича[]:
1. Тизим жуда мослашувчан, масалан, синф хонасида кичик серверда дарс машғулотлдарида фойдаланиш мумкин.
2. масалани текшириш қисм-қисм сифатида текширилиши мумкин. Бунда ҳар бир қисм алоҳида синовдан ўтказилиши мумкин. Функционал имкониятларини эса бошқарув панели ва интерактив меню ёрдамида созламаларини ўрнатиш ва ўзгартириш имконияти мавжуд.
В.В.Ивановнинг «Информатик ассистент» номли тестлаш тизимини яратган ва унинг ютуқлари қуйидагича (inf-assist.ru )[]:
1. Маълумотлар MongoDB МББТ
2. танловда ўқитувчи ёки иштирок бўлиб иштирок этиш мумкин.
3. Танловни бошқарувчи бўлиш режими ихтиёрий фойдаланувчи учун мавжуд. Яъни бошқарувчи янги масалалар яратиш, иштирокчилар гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг масалалари бўйича машғулотлар/мусобақалар ўтказиш имкониятига эга.
Маълум бир муассаса ва таълим тизимида, яъни ўқув машғулотларида фойдаланиш учун И.Н.Клопов томониданн асос солинган «Contester» тизимидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, сонтестер - мусобақалар ўтказиш ва дастурлаш (спорт дастурлаш) олимпиададаги муаммоларни якка тартибда ечиш тизимидир. Бу тизим Delphi / FreePascal дастурлаш муҳитида яратилган ва МББТ эса Firebird базаси сервери, Indy элементлари, Sockets ва Zlib кутубхонасидан фойдаланилган. Тизимнинг имкониятлари қуйидагича[]:
1. Мослачувчанлик.
2. Маълумотлар Firebird МББТ сервеида сақланиши.
3. Масалаларнинг ечимларини текшириш тестларининг тайёр маълумотлар базаси.
4. масаллаларга оид шартлар, тестларни базасини тўлдириш мумкин.
5. Турли дастурлаш тиллари учун мос компиляторларни созлаш мумкин.
6. Масаллалар ва уланинг ечимларининг тестларини импрот ва экпорт қилиниш имконияти мавжуд
Красноярск вилоятининг «Таълим тизимини ахборотлаштириш» лойиҳасининг минтақавий мувофиқлаштириш маркази томнидан дастурлаш тилларга асосланган машғулотларда уй вазифалари ва кичик мавзуга йўналтирилган танловларни ўтказиш учун ишлаб чиқилган acmp.ru - "дастурчилар мактаби" лойиҳаси натижаси амалиётга жорий қилинган ва унинг имкониятлари қуйидагича[]:

  1. Масалаларнинг қийчилик даражаси асосидаги рейтингги

  2. Мавзулаштирилган ва турли мураккабликдаги 1000 га яқин масалалар.

  3. Иштирокчилар рейтинги.

  4. Мавзулаштирилган ўқув курслар.

  5. Мавзулаштирилган танловларни ташкиллаштириш ва рейтинг бўйича иштирокчиларни қўллаб қувватлаш.

5. Гуруҳларни таҳлил қилиш имконияти.
Иван Ященко, Владимир Гуровицлар томонидан яратилган informatics.mccme.ru – дастурчиларни танловларга тайёрлаш ва терининг танловларнинг масофавий таълим сайтининг қуйидаги имкониятлари мавжуд[]:
1. Moodle тизими билан мослашувчан курсларни яратиш. Шу билан бирга масалалар билан бир қаторда курсларнинг барча ресурслари ва элементларидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
2. 2560 турдаги ва турли мураккабликдаги масалалар.
3. 1500 дан ортиқ дастурлашга тайёрловчи курслар
4. РФ умумий ўрта таълим тизими учун Информатика фанидан ягона Давлат имтиҳонига тайёргарлик курслари.
5. Гуруҳни ўрганиш бўйича ўқитувчига ёрдам тизими.
Ҳозирги кунда энг кўп фойдаланилаётган таниқли тизимлар Россия миллий Информатика ва дастурлаш фанлари жамоаси номзодларининг мусобақалари, чемпионатлари, ўқув лагерларида, мактаб ўқувчиларининг бутун россия Олимпиадаси, бутун жаҳон олимпиадаси, уларнинг географик нуқталарида чорак ва финал босқичларида қўлланилиб келинаётган тизимларга қуйидагилар киради:

  1. e-judge тизми (А.В.Чернов, Москва, МГУ)[];

2. Cyber Judge тизими (М.А. Бабенко, Санкт-Петербургский государственный университет ИТМО);
3. Timus Online Judge (Уральский государственный университет);
4. Яндекс контест, CodeForses (М.Мирзаянов, Саратовский государственный университет).
Республикамизда ҳам топшириқларни автоматик текшириш бўйича хусусий ҳолларда, яъни айнан бир масаланинг ечимини, аниқ натижасини киритиш орқали текшириш учун педагогик дастурий воситалар яратилган. Хусусан, Республикамизда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан амалий топшириқларни бажариш ва уларни яратиш, танлаш ва фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларига йўналтирилган илмий-услубий тадқиқотлар А.А.Абдуқодиров [11], [12], А.Я. Блох [40], А.Ғ.Ҳайитов [135], [137], [140], М.М. Арипов [23]-[25], М.П.Лапчик [78], Т.Р. Азларовлар [15], Ф.М.Закирова, Б.Б.Мўминов каби олимлар томонидан олиб борилган.
А.Абдуқодиров, А.Ҳайитовнинг илмий тадқиқот ишлари мактаб ўқувчилари учун дастурлашга оид тоапшириқлар тизимларини чишлаб чиқиш ўрганилган. Топшириқларнинг текшириш учун дастурлаш муҳитидан фойдаланиш ғояси илгари сурилган, шунингдек, топшириқнинг натижаларини текшириш ўқувчининг ўзларига тестлаш асосида юклатилган[].
Б.Мўминовнинг «Информатикадан амалий ва лаборатория машғулотлари учун педагогик дастурий таъминот яратиш ва фойдаланиш методикаси» номли диссертация ишида академик лицейларда Microsoft Office дастурлари бўйича топшириқларни автоматик йиғиш ва ягона муҳитда ўқитувчининг баҳоларини тизимга жойлаш ва кейинги топшириқларда олдингиларининг натижалари инобатга олиш орқали ёшдашув амалга оширилган[].
М.Лутфуллаевнинг илмий тадқиқот ишларида виртуал сентлар асосида топшириқларнинг бажарилиши ва уларнинг натижаларини визуал таққослаштириш орқали текшириш ғоялари илгари сурилган[].
М.Мамаражабовнинг касб-ҳунар коллежларида информатика фанининг «Амалий дастурий таъминоти» бўлимини мазмунига бағишланган диссертация ишида амалий топшириқларни бажариш ва уларни визуал текшириш имкониятининг яратилиши илгари сурилган[].
Ф.М.Закированиннг Информатика фанини ўиқитиш методикасига бағишланган илмиц тадқиқот ишиларида топшириқларни тузиш масаласи учун уларни ечиш учун фойдаланиладиган билим ва кўникмаларнининг ўрни муҳимлига олдинга сурилган[].
С.Қ. Турсуновнинг илмий ишларида 3D форматли электрон қўлланма яратишдаги муаммолардан бири бу «умумий ўрта таълим мактабларининг Информатика ва ахборот технологиялари фанига оид мультимедиали иловалар, анимацион эффект, on-line, off-line тест ва ностандарт тест топшириқларни акс эттирувчи, Интернет тармоғида асинхрон ўқитишга мўлжалланган таълим порталларини яратиш»дир. Аммо бу топшириқларни натижаларини текширишда вазифалар тўпламини ўз ичига олган ўлчов процедурасидир. Синовларнинг жойлашиши нуқтаи назаридан муҳим индивидуал тест топшириқлари бўлиши мумкин - шарт (савол)дан иборат ва тест турига қараб танлов учун жавоблар тўпламини ўз ичига олиши мумкин бўлган тестнинг минимал таркибий бирликлари. Бунда, 3D форматли электрон қўлланмани бир қисми сифатида тестлар ўқув ва назорат машқларида қўлланилади.
Айни вақтда 3D форматли электрон қўлланма фойдаланувчи: машғулот мавзуси, мақсади ва ўтказилиш тартиби ҳақида маълумот етказиши; жавобнинг тўғрилиги ёки нотўғрилиги ҳақида ахборот бериши; билимни баҳолаши, билимни назорат қилиши; топшириқларнинг амалий ва ечиш услубини кўрсатиши керак. Аммо бунда қайси мавзулар ва уларнинг автоматик текшириш усулблари аниқ ўрганилмаган.
Мустақил фаолият кўрсатиш ўқувчиларда ўз йўналишига бўлган қизиқишини ошириш билан бирга ақлан кучли, қўйилган топшириқларни мустақил бажариш ҳамда информатика фани бўйича ўрганилган назарий билимларни кенгайтириб, кўникма ва малакалар ҳосил қилишга ёрдам беради.
Бугун кунда Олий таълим муассасаларида сиртқи таъим тизимга бўлган эҳтиёж асосида талабаларининг сони кескин кўпайиб бормоқда. Бу талабалар ўзи жуда қисқа вақт таълим тизимига келса, улар томонидан бажариладиган топшириқларни ўқитувчи текширишига кетадиган вақт жуд кўп ҳисобланади. Юқоридаги фикр мулоҳазалар ва тадқиқотлар асосида сиртқи ўқийдиган талабаларнинг топшириқларини автоматик текшириш усуларини яратиш ва ундан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш ғояси келди. Бу ғояда, дастурлаш тиллига йўналтирилган автоматик текшириш тизимлари мавжуд. Аммо, бугунги кундаги информатика ўқитиш методикаси таълим ўйналиши талабалари учун бундай тизимлар орқали маълумотлар базасини бошқариш тили, HTML тили, JavaScript тили, визуал дастурлаш лойиҳаларини автоматик текшириш тизимини жорий қилиш лозим.
Шунингдек, маълумотларни таҳлил қилиш, уларни бошқариш, яратиш ва ажратиш жамиятнинг барча соҳаларида учрайди. Маълумолар базасини бошқариш фани бўйича тузилган топшириқларни автоматик текшириш тизими ва ундан олий таълим тизимида фойдаланиш методикасини ишлаб чиқишга зарурият мавжуд.

Фойдаланилган адабиётлар



  1. Школа программиста. [онлайн ресурс, мурожаат санаси 04.01.2020] URL: https://acmp.ru/article.asp?id_text=120##.

  2. Корнеев Г.А., Елизаров Р.А. Автоматическое тестирование решений на соревнованиях по программированию. «Телекоммуникации и информатизация» образования. 2003, №1 .– c. 61−73

  3. Первый архив задач с автоматической системой проверки. [онлайн ресурс, мурожаат санаси 04.01.2020]. URL: http://acm.uva.es — сайт в испанском городе Вальядолиде.

  4. Первый российский архив задач с автоматической системой проверки. [онлайн ресурс, мурожаат санаси 04.01.2020]. URL: http://acm.timus.ru — сайт в городе Екатеринбурге.

  5. Корнеев Г.А. Автоматизированная система тестирования программ. // Материалы VIII международной конференции "Современные технологии обучения <<СТО-2002>>".- СПб.: СПбГЭТУ, 2002. - Том 2, с.327-329.

  6. Казаков М.А. Разработка и внедрение системы поддерживающей новые технологии обучения программированию


  7. Download 51,36 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish