project.gov.uz
11.11.2020
77
19–боб. Универсал контейнерларда юкларни ташиш тартиби
310. Универсал контейнерлар транспорт ускуналари, восита ва мосламалари темир йўлга
(инфратузилма эгасига, ташувчига) тегишли бўлгани каби,
юк жўнатувчиларга (юкни олувчиларга) ёки транспорт компанияларига (хусусий контейнерлар)
ҳам тегишли бўлиши мумкин, шунингдек, тарага жойлаштирилган донали юклар, жисмоний
шахсларнинг уй–рўзғор буюмлари ҳамда тарага жойлаштирилмаган ва қадоқланмаган яроқли
юкларни дастлабки қадоқда
ёки енгиллаштирилган тарада ташиш учун мўлжалланган.
Контейнерларда тез бузилувчан ва хавфли юкларни ташишга рухсат этилади. Мазкур юкларнинг
рўйхати ва уларни ташиш шартлари ушбу Қоидаларда
ва Хавфли юкларни ташиш қоидаларида келтирилган.
Хусусий бўш контейнерларни ташиш ўрнатилган тарифлар асосида
барча тўловлар ундирилган ва ташиш ҳужжатларининг тўлиқ тўплами расмийлаштирилган ҳолда
амалга оширилади.
311. Суюқ юкларни контейнерларда синмайдиган тарада (бочкалар, бидонлар, канистрлар ва
пластик идишлар) ташишга рухсат берилади.
Сиғими бир литрдан ортиқ бўлмаган шиша тарада ташиладиган суюқ юклар картон қутилар ва
бошқа қадоқларга жойлаштирилиши керак.
Бунда, истеъмолчилар ва транспорт тараси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив
ҳужжатлар талабларига мос бўлиши керак.
312. Бадбўй юкларни ҳамда контейнер деворлари ва полини кучли ифлослантирувчи юкларни,
шунингдек, қора ва рангли металларнинг қириндиси
ва парчаларини универсал контейнерларда ташиш тақиқланади.
313. Юкларни контейнерларга ортиш ва контейнерлардан тушириш
юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар томонидан амалга оширилади.
Темир йўл станцияларининг умумий фойдаланишдаги жойларида контейнерларни вагонлар ва юк
автотранспорт воситаларига юклаш
ҳамда вагонлар ва юк автотранспорт воситаларидан тушириш темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи), шунингдек, мулкчиликнинг турли шаклидаги юридик шахслар томонидан амалга
оширилади. Умумий фойдаланишда бўлмаган жойларда бу операциялар юк жўнатувчилар ва
юкни олувчилар томонидан амалга оширилади.
314. Универсал контейнерлардаги юклар Тариф қўлланмасига мувофиқ контейнер
операцияларини бажариш учун очиқ бўлган темир йўл станциялари ўртасида ташилади.
315. Ҳар бир юкланган универсал контейнер учун юк жўнатувчи алоҳида
ГУ–27 шаклдаги юкхатини тузиши керак.
316. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) ортиш учун соз ҳолатда бўлган, юк қолдиқлари ва
чиқиндиларидан тозаланган, берилган юкни ташиш
учун яроқли контейнерларни тақдим этиши шарт.
Берилган юкни ташиш учун контейнерларнинг тижорат жиҳатидан яроқлилиги юк жўнатувчи
Do'stlaringiz bilan baham: |