project.gov.uz
11.11.2020
69
маълумотлари”.
Юк жўнатувчи ташишда ёки юкни топширишда тўсқинликлар юзага келганда юк жўнатувчининг
мажбуриятларини бажариш ва ҳуқуқларини амалга ошириш ваколатини кузатувчига бериш
ҳуқуқига эга. Кузатувчи ваколатларининг ҳажмини юк жўнатувчи юкхатининг орқа томонидаги
“Юк жўнатувчининг алоҳида маълумотлари ва белгилари” 4–графасида кўрсатади.
269. Кузатувчиларнинг мажбуриятлари юкни вагонга ортишда кузатиб туриш, юкни юк
жўнатувчидан қабул қилиш, улар томонидан кузатиб борилаётган юкларни қўриқлаш,
жониворларни парваришлаш, ҳайвонларга сув ва ем бериш, юклар зарарланишини олдини олиш
учун зарур бўлган чораларни кўриш, вагондаги юкнинг маҳкамлангани ва барқарор туришини
кузатиш ҳамда кузатиб келинган юкларни юкни олувчиларга топширишдан иборат.
Хавфли юкларни кузатишнинг қўшимча шартлари Хавфли юкларни ташиш қоидаларига асосан
ўрнатилади.
270. Юк кузатувчиларга вагонларда чекиш, ҳар қандай иситиш ва ёритиш мосламаларини қўллаш
тақиқланади, ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига жавоб берувчи фонарлар, печлар ва печлар
мосламалари бундан мустасно.
Йўл давомида кузатувчилар ёнғинга қарши қоидалар ва шахсий хавфсизлик қоидаларига амал
қилиши шарт.
271. Юк жўнатувчи, кузатувчилар томонидан кузатилиши лозим
бўлган юкни, шундай маҳкамлаши керакки йўл давомида юзага келадиган кучлар таъсирида
барқарор туришини таъминлаши ва силжиш эҳтимолини истисно қилиши зарур.
272. Вагонларни иситиш учун печлар ва печь ускуналари юк жўнатувчи томонидан ўрнатилади.
Ташишда иситиш ускуналари қўлланилса, юк ва печь ўртасидаги масофа бир метрдан кам
бўлмаслиги, ортилган юкнинг баландлиги эса вагон томидан камида 50 см паст бўлиши керак.
Вагондаги ҳароратни назорат қилиш учун юк жўнатувчи кузатувчини термометр билан
таъминлаши шарт.
273. Вагонни бутун йўл давомида ёқилғи билан таъминлаш юк жўнатувчи мажбуриятига
киритилган.
274. Вагонда мавжуд бўлган барча ечиладиган қурилмаларга жўнатиш темир йўл станцияси икки
нусхада рўйхат тузиши шарт. Рўйхатнинг бир нусхаси кузатувчи имзоси билан қурилмалар
мавжуд бўлган вагонни қабул қилишда
юк хатига илова қилинади, иккинчи нусхаси эса қолдирилади ва темир йўл станцияси
йиғмажилдларига тикилади.
275. Етказиш манзилидаги темир йўл станцияси юк туширилганидан сўнг вагонни қабул қилиш
чоғида рўйхат бўйича қурилмалар мавжудлиги
ва бузилмаганлиги ҳамда вагон созлигини текширади.
Юк жўнатувчи ёки юкни олувчи кузатувчи айби билан қурилмаларни
ва вагонни бузилиши ва йўқотилишига темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) олдида
жавобгарликни ўз зиммасига олади.
276. Юк бузилиши хавфи юзага келганда ва уни бутлиги тўлиқ сақланган ҳолда дастлабки
манзилга етказиш имконияти бўлмаганда, кузатувчи юкни бошқа ташкилотларга ўрнатилган
тартибда топшириш чораларини кўриши шартдир. Бундай ҳолларда темир йўл станцияси бошлиғи
Do'stlaringiz bilan baham: |