16-МАЪРУЗА
16. Насос станцияси бинолари – ер устидаги чуқурлаштирилмаган насос станцияси бинолари.
Режа:
1. Насос станция биносининг вазифаси ва таснифи.
2. Ҳар хил турдаги биноларни қўллаш шарти.
16.1. Насос станция биносининг вазифаси ва таснифи.
Асосий ва ёрдамичи жиҳозларни, сўриш ва кўтариш қувурлари қисимларини, хизмат хоналарини ўзига жойлаштирувчи насос станцияси биносининг тури, бажараётган вазифаси ва узатаётган сув сарфи миқдоридан тащқари қуйидаги факторларга боғлиқдир:
насос станцияси биносининг сув олиш иншоотига нисбатан жойлаши-шига (биргаликда ёки алоҳида);
насос агрегатлари конструкциясига (ҳаракатга келтирувчи системани -
двигателни горизантал ёки вертикал ўрнатиш);
• асосий насосларнинг кавитация ва энергетик характеристикаларига
(мумкин бўлган сўриш, баландлиги, ишга тушириш шартлари);
сувманбасирежимига (сувсатҳларинингўзгарибтуриши, ифлосланишдаражаси, лойқ ва қумлар миқдори, қишфаслидагишароитгава бошқаларга);
насос станцияси қуриладиган жойнинг геологик ва гидрогеологик шароитига (станциянинг асосига, ер ости сувларининг борлиги ва жойлашиш чуқурлигига);
об- ҳаво шароитига;
қурилиш ишларини бажариш технологияси ва ишлатиладигин қурилиш материалларига.
Насос станцияси ва унинг айрим конструкцияларини танлашда, асосий насосларни сув манбасидаги ёки сув кабул килиш камерасидаги сув сатхига нисбатан жойлашиши катта аҳамиятга эга. Насос станцияси биносининг ер юзига нисбатан жойлашишига қараб, ер устидаги (чуқурлаштирилмаган) ва чуқурлаштирилган станцияларга бўлинади.
16.2. Ҳар хил турдаги биноларни қўллаш шарти.
Насос станциялари биноларининг турлари авваламбор манбадаги сув сат-ҳининг тебраниши(кўтарилиб-тушиши)га боғлиқ. Манбадаги сув сатҳи кам (1-2 м атрофида) ўзгариб турса насос станцияси бинолари ер устига қурилади ва насос агрегатлари мусбат сўриш баландлиги билан ўрнатилади. Сув сатҳи жуда кўп (4-6 м ва ундан ортиқ) ўзгарса, унда насос станцияси бинолари чуқурлаштирилиб қурилади. Насос агрегатлари манфий сўриш баландлиги билан ўрнатилади.
16.2.1. Чуқурлаштирилмаган - ер усти насос станция бинолари
конструкциялари.
Ер устида қурилган насос станцияси бинолари, сувни, сув сатҳлари унчалик ўзгармайдиган очиқ сув манбаларидан олади. Ўрнатилган насослар мусбат сўриш баландлигига эга бўлганлиги учун, уларни максимал сув сатҳидан ҳам юқорига жойлаштириш мумкин.
Сув манбасининг қирғоқлари тик ва станция қуриладигин жой мустаҳкам
тупроқдардан ташкил топган бўлса, насос станцияси биноси билан сув олиш иншооти биргаликда қурилади (66-расм).
Насос станцияси ва сув олиш иншооти алоҳида қурилган ҳолатда, насос агрегатлари, станция биноси умумий пойдевори билан боғланмаган алоҳида пойдеворларга ўрнатилади. Пойдевор сатҳи доимо манбадаги сув сатҳи ва ер ости сув сатҳидан юқорида жойлашади (67-расм).
Ер устидаги насос станциялари биносига одатда горизонтал валли насос агрегатлари ўрнатилади.
66-расм. Сув олиш иншооти билан биргаликда қурилгин ер усти (чукурлаштирилмаган) насос станцияси биноси:
1 - аванкамера; 2 - сув олиш камераси; 3 - сўриш қувури; 4 – марказдан қочма насос; 5 - босим қувури; 6 - станция биноси.
1 2
67-расм. Насос станцияси ва сув олиш иншооти алоҳида-алоҳида қурилган
ер усти (чуқурлаштирилмаган) насос станцияси биноси.
1 - аванкамера; 2 - суволиш камераси (насос камераси); 3-сўришқувурлари;4, 9 - ўтишконуслари; 5 – бинонинг лентасимон пойдевори; 6 – марказдан қочма насос; 7 - насос агрегата пойдевори; 8-задвижка; 10 – босим қувурлари;11-насос станцияси биноси; 12 – телефер учун монорельслар.
Do'stlaringiz bilan baham: |