Ortiqov qozoqboy ota



Download 32,66 Kb.
bet1/3
Sana14.10.2022
Hajmi32,66 Kb.
#853113
  1   2   3
Bog'liq
молия даъво


Қўқон туманлараро иқтисодиёт суди раисига
Қўқон шаҳар Бухорий кучаси 37-уй


Даъвогар: Фарғона вилоят Данғара тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “ORTIQOV QOZOQBOY OTA” фермер хўжалиги манфатини кўзлаб
х/р 20208000504160198001
Агробанк Данғара филиали МФО: 00510
ИНН: 203865501


Жавобгар: Данғара туман Молия бўлими
Фарғона вил.Данғара тум. Муқимий кўчаси 4-уй


ДАЪВО АРИЗАСИ
(Насос агрегати томонидан сарфланган электр энергияси харажатлари 12 908 800 сўм, 17840 сўм алоқа харажати ва давлат божини ундириш хақида)


Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2018 йил 28 февралдаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3574-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги “Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 320-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда пахта ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг насос агрегатлари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси қиймати қоплаш учун давлат бюджетидан субъсидия ажратиш тартиб белгилаб қўйилган бўлсада Данғара тумани молия бўлими томонидан мазкур қарорлар талаблари бажарилмаслиги натижасида фермер хўжаликлари манфаатларига зарар етказилган.
Ҳусусан, Данғара туманидаги “ORTIQOV QOZOQBOY OTA” фермер хўжалиги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Данғара туман кенгашига 18.10.2019 йилдаги № 7-сонли хат билан мурожаат қилиб туман молия бўлими фермер хўжалигининг ер майдонларини суғориш учун ўрнатилган насос агрегати томонидан 2018 йилда якуни ҳамда 2019 йилнинг 9 ойи давомида 11 322 834 сўм сарфланган электр энергияси учун ҳисобланган маблағ қоплаб бермаётганлигини билдирган.
Ушбу холат юзасидан низони ўзаро музокара ўтказиш орқали хал қилиш мақсадида фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб туман молия бўлимига 22.10.2019 йил куни №303-сонли талабнома киритилганда Молия бўлими 2018 ва 2019 йилларда туман ишчи гуруҳи томонида тузилган далолатнома ва белгиланган лимит асосида фермер хўжалигига барча харажатлар қоплаб берилганлигини, лимитдан ортиқ сарфланган харажатлар фермер хўжаликларининг ўз маблаҳлари ҳисобидан қопланишини 30.10.2019 йилдаги № Кл/01.8/361-сонли жавоб хати билан маълум қилди, лекин тузилган далолатномалар ҳамда бошқа хужжатлар ўрганиб чиқилганида “ORTIQOV QOZOQBOY OTA” фермер хўжалигининг насос агрегатлари томонидан сарфлангар электр энергияси учун лимитларни белгилашда ҳамда харажатларни қоплашда Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори талаблари бажарилмаганлиги маълум бўлди.
Ҳусусан, Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги 320-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан насос агрегатлари сарфлайдиган электр энергияси учун қоплаб бериладиган маблағлар туман ишчи гуруҳи томонидан тузилган далолатномага асосан ҳисобланиши кўрсатиб қўйилган бўлиб, данғара туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ далолатномасида ғалла 10, пахта 7 маротабадан суғорилиши белгиланган, лекин туман молия бўлими томонидан таёрланиб бир қатор ташкилотлар томонидан тасдиқланган маълумотномада ғалла 7, пахта 4 мартадан суғорилиши белгилангани натижасида фермер хўжалигининг насос агрегати учун ажратилиши керак бўлган лимит 15 млн 89 минг 400 сўмга кам ҳисобланган. (Хақиқатда 42 021 600 сўм лимит ажратилиши зарур бўлсада молия бўлими томонидан 26 932 100 сўм лимит ажратилган.)
Бундан ташқари Низомнинг 22-бандида “Туман электр тармоқлари ташкилоти томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган далолатномаларда ва счёт-фактураларда кўрсатилган маблағлар туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари томонидан фермер хўжаликларининг шахсий ғазна ҳисоб варақлари орқали харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасидаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус ҳисоб рақамларига (23410) ўтказиб берилади.
Бунда, истеъмолчиларнинг насос агрегатлар ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қиймати бўйича ҳисобот ойидаги якуний ҳисоб-китоблар ва келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, шартномада белгиланган энергия истеъмоли қиймати 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида тўловлар ҳисобот ойининг якунига қадар амалга оширилади.” 23-бандида эса “Истеъмолчилар томонидан шартномада кўрсатилган ҳажмларга нисбатан электр энергияси кам истеъмол қилинганда тўланган аванс маблағлари қайтарилмайди, келгуси ойда истеъмол қилинадиган электр энергия қийматини қоплаш учун ҳисоб-китобларда акс эттирилади.” Деб белгилаб қўйилган бўлсада туман молия бўлими томонидан фермер хўжалигининг насос агрегатларини 2018 йил якуни бўйича 5 439 058 сўм харажатларини қопламаган бўлса, 2019 йилнинг ўткан 10 ойи давомида сарфланган 20 406 984 сўмдан 12 937 074 сўм тўлов амалга оширилиб қолган 7 469 910 сўм тўлов амалга оширилмаган. Ҳаммаси бўлиб 19 908 800 сўмлик пахта-ғалла учун сарфланган харажатлари қоплаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш мумкинлиги. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмаслиги белгилаб қўйилган.

Юқоридагиларга кўра ИПК.нинг 3-моддасига асосан:





Download 32,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish