project.gov.uz
11.11.2020
67
“____________ (ушбу вагонларга ортиш мўлжалланган юк номи кўрсатилади) ташиш учун
тўсиқлар билан жиҳозланган бўш вагонлар”. Қолган ҳолларда ташиш ҳужжатлари белгиланган
тартибда тўлдирилади.
Бундай вагонлардан юк ташиш учун фойдаланиш заруратида ёки уларни таъмирлашга жўнатишда
юк жўнатувчи (юкни олувчи) темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) талабига кўра вагонларда
ўрнатилган тўсиқларни ечишга мажбурдир. Тўсиқларни юк ортиш пунктига қайтариш учун темир
йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) ўрнатилган тартибда юкни олувчига керакли миқдордаги
вагонларни тақдим этади.
261. Вагондан юк туширилгандан сўнг юкни олувчи вагонни
юк қолдиқларидан тозалаш билан бир қаторда, вагон кузови ёки деталларидан ҳимоя плёнкаси
қолдиқлари олиб ташланишини таъминлаши шарт. Юкни темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) томонидан туширишда операциялар унинг воситалари ёрдамида амалга оширилади.
16–боб. Юк жўнатувчи ёки юкни олувчилар кузатувчиларининг
ҳамроҳлигида юк ташиш тартиби
262. Юк жўнатувчи ёки юкни олувчи кузатувчиларининг ҳамроҳлигида қуйидаги юклар вагонли
жўнатмалар билан ташилади:
а) ҳайвонлар, қушлар ва арилар;
б) ташишда алоҳида хизмат кўрсатилишини талаб этувчи тез бузилувчан юклар;
в) тирик балиқ;
г) ўсимликлар ва тирик гуллар;
д) кузатиб борилиши Хавли юкларни ташиш қоидаларида назарда тутилган хавфли юклар;
е) музей ва антиквар қимматбаҳо буюмлари;
ж) ўзининг ўқида юк сифатида жўнатилувчи ҳаракатдаги таркиб; ишламаётган ҳолатда
жўнатилувчи тепловозлар, электровозлар, маторвагон секциялар, кранлар ва темир йўлда юрувчи
бошқа техника ҳамда платформаларда ташилувчи тор кенгликда ҳаракатланувчи темир йўл
локомотивлари, класс вагонлари ва бошқа махсус ҳаракатдаги таркиб, кемалар, қайиқлар;
з) автотранспорт воситалари, шу жумладан алоҳида вагонларда
ташиладиган тракторлар ва моторли қишлоқ хўжалиги машиналари,
шунингдек, барча автотранспорт воситалари, шу жумладан аввал фойдаланишда бўлган ва
таъмирлашга юборилаётган, таъмирлашдан қайтарилаётган ёки бошқа мақсадда ташилаётган
тракторлар ва моторли қишлоқ хўжалиги машиналари;
и) шахсий автотранспорт воситалари. Шахсий автотранспорт воситалари эгалари розилиги
асосида битта вагонда икки ва ундан ортиқ автотранспорт воситалари эгалари ҳамроҳлигида
ташишга қабул қилинишига рухсат берилади, бундай ҳолатларда, ҳар бир автотранспорт
воситаларига алоҳида юкхати расмийлаштирилади;
к) йўл давомида тушириладиган ёки қўшимча равишдатўлдриладиган юклар;
л) очиқ яшиклардаги шароб ва ароқ;
Do'stlaringiz bilan baham: |