project.gov.uz 11.11.2020 70 кузатувчининг ёзма талабига биноан вагонни узиши ва кузатувчига ёрдам кўрсатиши шарт.
277. Кузатувчилар ҳамроҳлигида ҳаракатланаётган вагонларнинг шикастланишлари йўл давомида
аниқланганда ва ушбу вагонлар мазкур поезд таркибида ҳаракатини давом эттириши имкони
бўлмаганда, носоз вагонлар поезддан узилади.
Вагонлар бир нечта кузатувчилар билан ҳаракатланаётган бўлса, кузатувчилардан бири ушлаб
қолинган вагонлар билан қолади.
Вагонлар битта кузатувчи томонидан кузатилаётган бўлса, кузатувчи соз вагонлар билан
(жониворлар мавжуд бўлган ва ташишда алоҳида хизмат кўрсатишни талаб этадиган вагонлардан
ташқари) бирга кетади, ушлаб қолинган вагонлар эса ундаги юклар мавжудлиги текширилгандан
ва носозликлар бартараф этилгандан сўнг пломбаланади ва етказиш манзилига юборилади.
Поезддан узилган вагонлардаги юкни текшириш кузатувчи иштирокида амалга оширилади ва
натижага қараб, ўрнатилган тартибда тижорат далолатномаси ёки умумий шаклдаги далолатнома
билан расмийлаштирилади. Йўл давомида вагонлар узилгани тўғрисида темир йўл станцияси
кузатувчининг гувоҳномасига унинг талабига биноан тегишли ёзув қайд этиши шарт.
Кузатувчи касал бўлиб қолганида ёки кузатувчи юкни кузатиб боролмайдиган ҳолатлар пайдо
бўлганида, темир йўл станцияси юқорида кўрсатилган тартибга мувофиқ юкни олувчидан
ундириш учун темир йўл станцияси (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан юкни текшириш ва
кузатиб бориш билан боғлиқ бўлган харажатларни юкхатига киритган ҳолда етказиши манзили
бўйича юкни жўнатиши шарт.
278. Бир нафар кузатувчи томонидан кузатилаётган вагонлар поездга битта гуруҳ бўйича
қўйилиши керак.
17–боб. Жўнатувчи маршрутларда юкларни ташиш тартиби 279. Юк поездларини шакллантириш режасида назарда тутилган вагонларни қайта ишлашдан
камида битта темир йўл станциясини шартли равишда озод қилган ҳолда юк жўнатувчи ёки темир
йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан шакллантирилган ва белгиланган масса ёки
узунликдаги поезд таркиби жўнатувчи маршрут дейилади. Маршрутларнинг массаси ва узунлиги
темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан ўрнатилади. Алоҳида ҳоллларда маршрут
узунлиги битта вагондан кўп бўлмаган миқдорга камайтирилган
ҳолда ўрнатилган меъёрлардан четлашишга рухсат берилади.
280. Жўнатувчи маршрутларда юкларни ташиш ушбу Қоидаларда назарда тутилган тартибда
тузиладиган прогнозларга асосан амалга оширилади. Юкларни жўнатувчи маршрутларда ташиш
юк оқимларининг концентрациясига ва ортишни йириклаштиришга, етказиш манзиллари бўйича
муайян кунларда юкларни жўнатишга асосланган ҳолда ташкил этилади.
281. Жўнатувчи маршрутлар ҳаракатланиши йўналишида вазн меъёрларининг камайиш томонига
ўзгариши мавжудлигида, маршрутлар
ушбу йўналишда поездларнинг энг кам вазн ёки узунлик меъёрларига мос келувчи ядродан (узоқ
манзилларга юбориладиган вагонлар) ва уланган вагонлар гуруҳининг мос равишда оғирлиги
ўзгарадиган темир йўл станциясигача маршрут таркибида ҳаракатланувчи маршрутлар ташкил
этилади.
Тармоқ маршрутлари ядросининг массаси ва узунлиги темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
томонидан ўрнатилади.