project.gov.uz 11.11.2020 66 (“шапка” билан) юкланган ҳолларда юкнинг тўкилишини олдини олиш чораларини кўриши шарт.
Қайд этилган чоралар юкнинг ҳар бир тури учун алоҳида юк жўнатувчи томонидан ишлаб
чиқилади.
Барча ҳолларда (ушбу Қоидаларнинг 259–бандида кўрсатилганлардан ташқари) юкнинг юза қисми
текисланган ва зичланган бўлиши керак.
Вагонларда юкнинг юза қисмини текислаш ва зичлаш
учун механизациялашган қурилма ва мосламалар қўлланилиши мумкин.
255. Навли кўмирлар, брикетлар ҳамда оддий кўмирлардан ташқари таркибида майда қисмлари
мавжуд бўлган барча кўмирлар, ярим очиқ вагонларга бортидан юқорироқ қилиб ортилганда, юк
жўнатувчи томонидан механизациялашган қурилмалар ёрдамида зичланиши шарт. Бу ҳолда,
“шапка”нинг кўндаланг кесими трапеция шаклига эга бўлиши керак. Кўмирни ортишда
зичлалангандан сўнг вагоннинг тўлиқ кўтариш қобилиятидан фойдаланиш таъминламаганда
“шапка” баландлиги ярим очиқ вагоннинг маҳкамланган брусидан 200 – 300 мм ни ташкил этиши
керак. Юкни зичлагандан кейин “шапка”нинг пастки асоси полувагон кузови маҳкамланган
брусидан юқори бўлмаслиги керак
256. Минерал–қурилиш материаллари вагон бортидан баландроқ қилиб ортилганда “шапка”нинг
асоси борт сатҳидан 50 мм паст бўлиши керак. “Шапка” баландлиги шағал учун 780 мм, қурилиш
тоши учун 700 мм, минерал–қурилиш материаллари учун 730 мм бўлиши керак.
257. Юкларни механизациялашган қурилмалар билан зичлаш ва ташиш чоғида юкнинг бут
сақланишини таъминлайдиган усулларни қўллаш юк жўнатувчи ёки ортишни амалга ошираётган
ташкилот томонидан тузилган ва вагон парки бут сақланишини таъминлаш қисмида темир йўл
(инрфатузилма эгаси, ташувчи)
билан келишилган йўриқномада назарда тутилган тартибда бажарилиши керак.
258. Юк жўнатувчи юк ортилгандан сўнг вагон кузовининг ташқарисини
ва вагон деталларини юк ортиш натижасида юзага келган ифлосланишдан тозалаш билан бир
қаторда эмульсия ва ҳимояловчи плёнка қолдиқларидан тозалаши шарт.
259. Ёпиқ айланма маршрутларда юкларни ташишда ярим очиқ вагонлар
юк жўнатувчи ёки юкни олувчи томонидан кўтарилган бортлар
билан жиҳозланиши керак, юк кўтариш қобилиятидан тўлиқ фойдаланилаётган вагонлар бундан
мустасно.
Минерал–қурилиш материалларини платформалардан шакллантирилган айланма маршрутларда
ташишда улар юк жўнатувчи томонидан периметр бўйлаб бортлар ёки темир йўл (инфратузилма
эгаси, ташувчи) билан келишилган
ҳолда ён тўсиқлар билан жиҳозланиши керак.
Вагонларни кўтарилган бортлар билан жихозлаш, юк ортиш габарити доирасида амалга
оширилади.
Кўрсатилган қурилмаларни мустаҳкамлаш ва уларни ҳаракатдаги таркибга маҳкамлаш ХЮҚБ
техник шартлар асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
260. Темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи) кўтарилган бортлар
ёки тўсиқлар билан жиҳозланган ярим очиқ вагонлари ёки платформалари айланма
маршрутларини юкни ортиш темир йўл станциясига қайтариш тўлиқ
юк ҳужжатлари (юкхати, йўл қайдномаси) бўйича тариф тўловисиз амалга оширилади. Юкхатини
тўлдиришда “Юк номи” графасида юк жўнатувчи қуйидагиларни кўрсатиши лозим: