Mundarija
Kirish
1. Uchastka stantsiyasi ishini tashkil etishning umumiy masalalari.
1.1. “N” uchastka stantsiya hamda unga tutashgan uchastkalarning tehnik-
foydalanish tavsifi.
1.2. Stantsiya ishini tezkor boshqaruv tizimi.
1.3. Poyezd va vagonlar kelishi haqida ma’lumotlar.
2. Stantsiya ishi hajmini hisoblash.
2.1. “N” uchastka stantsiya ishi hajmini hisoblash.
2.2. “N” uchastka stantsiya park va yo'llarini ihtisoslashtirish.
3. Stantsiya jarayonlari tehnologiyasi.
3.1. Qabul-qilib jo'natish parklarida poyezdlarga ishlov berish
tehnologiyasi.
3.2. Tarkiblarni tarqatish va tuzishga ketadigan vaqtlarni me'yorlash.
3.3. Tarkiblarni saralash parki yo'llaridan qabul qilib jo'natish parkiga olib
o'tishga ketadigan vaqtni me'yorlash.
4. Mahalliy vagonlar bilan ishlash tehnologiyasi.
4.1. Yuk ob'ektlariga xizmat ko'rsatish vaqtlarini me'yorlash.
4.2. Vagonlarni yuk ob'ektlariga uzatish va olish sonini aniqlash.
4.3. Manyovr lokomotivlari sonini xisoblash.
5. Uchastka stantsiyasi sutkalik ish-reja grafigini tuzish va uning
ko'rsatkichlarini hisoblash.
5.1. Uchastka stantsiyasi ish-reja grafigini tuzish.
5.2. “N” uchastka stantsiyasi ish-reja grafigi ko'rsatkichlarini hisoblash.
Xulosa.
Adabiyotlar.
Ilova.
КИРИШ
Мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ривожланиши бевосита темир йўллари билан боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда мустақилликка эришилгандан кейин темир йўл иншоотлари ва қурилмаларини ривожлантириш, яхшилашга тобора катта эътибор берилмоқда ва катта ҳажмдаги сармоялар ажратилмоқда.
Темир йўл тизимида темир йўл станциялари муҳим рол ўйнайди. Темир йўл станцияси деб, йўллари поездларни қабул қилиш, жўнатиш, ўзаро кесишув ва қувиб ўтиш амалларини, юкларни қабул қилиб олиш, бериш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш амалларини бажариш, поездларни тарқатиш ва тузиш бўйича манёвр ишларини ҳамда поездлар билан техник амалларни бажаришга қодир бўлган алоҳида пунктга айтилади. “Темир йўл станциялари тўғрисида”ги Низомга асосан Ўзбекистон Республикасида жойлашган темир йўл станциялари оралиқ, участка, саралаш, юк, йўловчи ва ҳалқаро кесишув станцияларига бўлинади.
Участка ва терма поездларни тузиш ва тарқатишга, вагонларнинг техник ёки назорат кўригини ўтказишга, юк ва багажни ортиш ва туширишга, йўловчиларни вагонларга чиқариш ва туширишга хизмат қилувчи станциялар участка станциялари деб номланади.Участка станцияларида асосан қуйидаги турдаги амаллар бажарилади: транзит қайта ишланмайдиган ва қисман қайта ишланувчи (кўп гуруҳли ва оғирлиги ўзгартирилувчи) поездларга ишлов бериш, яъни таркиблар техник ва тижорат кўриги, локомотивлар ва бригадаларни алмашиши ва вагонларни таркибдан ажратмай таъмирлаш. Вагон оқимларини қайта ишлаш кам миқдорда бажарилади ва асосан маҳаллий поездлар-участка, терма ва чиқарувчи поездларни тарқатиш ва тузиш билан чекланилади.
Ушбу курс лойиҳа ишида узел участка станциясига техник-фойдаланиш тавсиф берилади, топшириқ асосида станциянинг иш ҳажми ҳисобланади, станцияда поездлар ва маневр ҳаракат таркиблари билан бажариладиган амаллар, шу жумладан маҳаллий вагонлар билан ишлаш технологиясиишлаб чиқилади ва улар меъёрланади, иш ҳажмидан келиб чиқиб станция учун зарурий маневр локомотивлари сони ҳисобланади, станция ишининг суткалик иш режа-графиги тузилади ва унинг кўрсаткичлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |