project.gov.uz
11.11.2020
49
миқдори ва сифати текширилмасдан амалга оширилади.
Ҳар бир юк эшигидаги пломбалардан бирининг йўқлиги
ёки шикастланганлиги умумий шаклдаги далолатнома билан тасдиқланади.
175. Шикастланмаган пломбаларга эга бўлган ёпиқ вагонларда
ёки маркировкаси бузилмаган ҳолда очиқ ҳаракатдаги таркибда, ўрмончилик юкларини юк ортиш
чизгисининг юқорига қараб торайган қисмидан фойдаланиш йўли билан ортишда эса – юқоридаги
пакетларнинг маҳкамланган жойлари бузилмаган ҳолда келган ўрмончилик юклари ва
тахта–ёғочлар темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан юкни олувчига
текширилмасдан топширилади.
Юқорида кўрсатилган шартларга риоя қилмаган ҳолда темир йўл станциясига келган ўрмончилик
юклари ва тахта–ёғочларни топшириш, юкхатида кўрсатилган маълумотлар асосида амалга
оширилади.
Ўрмончилик юклари ва тахта–ёғочлар баландлигининг ташиш жараёнида чўкиш ва зичлашиш
оқибатида пасайиши, штабель баландлигининг
ҳар бир метрига 3 см дан ошмаса, нормал ҳолат ҳисобланади.
176. Юк жўнатувчининг шикастланмаган пломбалари билан соз вагонларда келган хавфли
юкларни топшириш темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан жой сонлари, юк вазни
ва ҳолати текширилмаган ҳолда лади.
Хавфли юкларни умумий фойдаланиш жойларида топшириш, қоидага кўра темир йўлнинг
(инфратузилма эгаси, ташувчи) ваколатли ходими
ва юкни олувчининг бевосита назорати остида тўғридан–тўғри (вагон – юк автотранспорт
воситалари) юк ортиш усули бўйича амалга оширилади.
Хавфли юклар носоз вагонларда, пломбасиз вагонларда ёки пломбаси шикастланган вагонларда
келганда жойлар сони, юк массаси ва ҳолати темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи)
ваколатли ходими иштирокида
юкни олувчи томонидан бунинг учун кўзда тутилган жойларда текширилади. Юкни олувчи унинг
номига келган хавфли юкларни қабул қилишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас.
177. Контейнерларда келган уй–рўзғор буюмларини топшириш
ушбу Қоидаларнинг 19–бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
178. Умумий фойдаланишдаги жойларда юк тушириш вақтида темир йўл станциясининг вагон
тарозиларида юклар массасини текшириш тўғрисидаги талаб юкни олувчи томонидан юк
тушириш ишлари бошланмасдан олдин билдирилиши мумкин. Вагонлар темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) локомотиви
билан темир йўл шохобча йўлларига олиб кирилганда юкни олувчининг вагон тарозиларида юк
вазнини текшириш тўғрисидаги талаб вагонларни қабул қилиш вақтида шартномада белгиланган
бандда у томонидан билдирилиши мумкин.
179. Етказиш манзилидаги пунктларда юклар массасини текшириш, жўнатиш пунктида қандай
торози турида ўлчанган бўлса, худди шундай турдаги тарозида ўлчаниши шарт.
180. Тара–донали ва қадоқланган юкларни умумий фойдаланишда бўлмаган жойларда тушириш
чоғида юк текшириш ишларида темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) иштирок этаётганда,
юкни олувчи туширилаётган юкни зарурат бўлганда қайта текшириш имкониятини таъминлаш
мақсадида, аввал туширилган юкдан алоҳида жойлаштириши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |