Текст проекта 24247-(24247)



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/263
Sana03.10.2022
Hajmi2,04 Mb.
#851147
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   263
Bog'liq
Yangi yoʻriqnoma(ppg)

project.gov.uz
11.11.2020
48
тутилганда, камомад, бузилиш
ёки шикастланиш аломатларисиз очиқ ҳаракатдаги таркиб ва ёпиқ вагонларда пломбаларсиз
келган юкларни топшириш жойлар сони, ҳолати ва юк оғирлигини текширмасдан амалга
оширилади.
Юкни олувчининг талабига кўра юкнинг вазни ва ҳолатини текшириш
учун темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) шартноманинг тарифида кўзда тутилган тартибда
ва миқдорларда тўлов ундиради.
Эшиклари қўшимча қулфлаш-пломбалаш мосламалари билан жиҳозланган, ҳар бир эшигида ҳеч
бўлмаганда битта соз пломба мавжуд бўлган шикастланмаган ёпиқ вагонларда келган юкларни
топшириш темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан текширилмасдан амалга
оширилади. Ёпиқ вагоннинг
ҳар бир эшигидаги пломбалардан бири йўқлиги ёки шикастлангани факти умумий шаклдаги
далолатнома билан тасдиқланади.
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юкни олувчининг талабига кўра, тўкилган ва уюлган
ҳолда ташиладиган юкларнинг массасини текширади, бунда битта поезд билан етказилган
юкнинг, бироқ камида иккита вагоннинг 10% гача миқдордаги массасини текширади. Юкни
олувчида ва етказиш манзилидаги темир йўл станциясида вагон тарозиси бўлмаган ҳолларда
тўкилган ва уюлган ҳолда ташиладиган юклар ташиш бутлиги сақланганда текширилмасдан
топширилади.
Тарали ва донали юклар, кузатувчилар билан ташиладиган юклар, шунингдек, массаси ўлчаш
йўли билан ёки шартли равишда аниқланган юклар жойлар миқдори, юк ҳолати ва массаси
текширилмаган ҳолда топширилади.
Вагон тарозисида юклар вазнини ўлчаш ушбу Қоидаларнинг
91, 92, 93, 94–бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ечиладиган ускуналар ва
иситувчи материаллар билан ташиладиган юкларни массасини ўлчаган ҳолда топшириш вақтида
юкнинг нетто массаси, брутто массаси ва вагон тараси, ечиладиган ускуналар ва иситувчи
материаллар массасининг суммаси ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади. Иситувчи
материаллар, сабзавот, нон маҳсулотлари учун тўсиқлар ва бошқа ечиладиган ускуналар массаси
юкхатида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ қабул қилинади.
173. Юк жўнатувчининг шикастланмаган пломбалари мавжуд бўлган, зарар етказилмаган
контейнерларда келган юклар юкни олувчига темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
томонидан уларнинг массаси, ҳолати ва жойлар сони текширилмасдан топширилади.
174. Юк жўнатувчининг шикастланмаган пломбаларига эга бўлган соз цистерналарда ҳамда
пломбаларсиз келган, бундай ташишга мазкур Қоидаларда рухсат берилган бўлса, ёки соз
бункерли ярим очиқ вагонларда келган юкларни топшириш темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) томонидан масса текширилмасдан амалга оширилади. Кўрсатилган шартлар бузилган
ҳолларда қуйилган ҳолда ташиладиган юклар массаси темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
томонидан юкни олувчи билан биргаликда жўнатишда қандай усул қўлланган бўлса, ўша усул
билан текширилади. Этил (вино) спиртини топшириш Суюқ юкларни қуйилган ҳолда ташиш
қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Қўшимча қулфлаш–пломбалаш мосламаси билан жиҳозланган, ҳар бир
юк эшигида ҳеч бўлмаганда битта шикастланмаган пломбага эга бўлган соз рефрижераторли юк
вагонларида юкни етказиш муддати ва хизмат кўрсатиш режими бузилмаган ҳолда етказиладиган
тез бузулувчан юкларни топшириш темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан юк



Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish