project.gov.uz
11.11.2020
43
учун транспорт–экспедиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузган экспедиторлик
ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
150. Ўзбекистон Республикасининг норезидент юк жўнатувчи ва юкни олувчилари билан темир
йўлда юкларни ташиш бўйича ҳисоб–китоблар темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юкларни ташиш учун транспорт-экспедиторлик
хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузган экспедиторлик ташкилотлари томонидан амалга
оширилади.
151. Юкларни ташишга қабул қилиш жараёнида ҳисобланган тўловлар ташиш ҳужжатлари
тўпламининг тегишли графаларида рақам ва ҳарф билан ёзиб кўрсатилади.
152. Темир йўл станцияси темир йўл томонидан белгиланган тартибда кўрсатилган темир йўл
хизматлари учун тегишли тўловларни ҳисоблаш ва уларни юк жўнатувчиларга (юкни олувчилар)
тўловларни амалга ошириш
учун тақдим этиш мақсадида зарур ҳужжатларни расмийлаштиради.
153. Юк ташиш бўйича якуний ҳисоб–китоблар етказиш манзилидаги темир йўл станциясида
юкни олувчига юкларни топширишни расмийлаштиришдан аввал амалга оширилади. Бунда,
ундирилган ташиш ҳақи тўғри ҳисобланганлиги аниқланади, ундирилмаган харажатлар,
шунингдек, йўл давомида ва етказиш манзилидаги темир йўл станцияда юзага келган тўловлар
қўшимча равишда ҳисобланади.
154. Темир йўл хизматлари учун қарздорлик (ташиш ҳақи, қўшимча иш
ва хизматлар йиғими) юзага келганда, юк жўнатувчи ёки юкни олувчига қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда пеня ҳисобланади. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
режалаштирилган ташиш бўйича тўловлар амалга оширилмагунча ва ундан аввалги ташиш бўйича
қарздорлик сўндирилмагунча юкни ушлаб туриш ҳуқуқига эга. Вагон ва контейнерлар туриб
қолгани учун ушлаб қолинган даврга жарима ҳисобланади.
155. Ташиш ҳақи ва қўшимча йиғимларни (йўл давомида ёки етказиш манзилидаги темир йўл
станциясида юзага келган) юкни олувчига тўловларни амалга ошириш учун тақдим этиш,
Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ, юкни топшириш санасидан қатъи назар
амалга оширилади.
156. Ҳарбий юклар ва ҳарбий хизматчиларнинг уй буюмларини ташиш ҳисоб–китоблари,
юкларни топшириш вақтида ўрнатилган шаклдаги ҳарбий талабномаларни тақдим этиш йўли
билан амалга оширилади.
157. Темир йўл хизматлари учун нақд пул билан тўловларни амалга ошириш қонунчиликка асосан
амалга оширилади.
158. Қўлланиладиган тарифларда кўзда тутилмаган ва темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
билан боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли юзага келган, юк ташиш билан боғлиқ бўлган барча
сарф–харажатлар темир йўлга (инфратузилма эгаси, ташувчи) қоплаб берилиши лозим.
159. Экспедитор юк ташиш, қўшимча ишлар ва хизматлар учун темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) билан ҳисоб–китобларни амалга ошириши, шунингдек, жарималарни тўлаб бериши
шарт. Экспедитор ташиш жараёнида унинг айби ёки юк жўнатувчи, юкни олувчининг айби билан
юзага келган зарар
учун темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) олдида жавобгардир.
160. Халқаро қатновларда юкхатини расмийлаштириш чоғида, ташишда иштирок этаётган
давлатлар темир йўлларининг транзит участкалари учун ташиш ҳақи тўловлари тўғрисидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |