project.gov.uz
11.11.2020
40
охиригача бураб маҳкамланади.
Брутто массаси 3 ва 5 тонна бўлган, муштча туридаги тўсқич қурилмали контейнерларда сим
тутқичнинг ўнг қисмидаги икки тирқиш ва сургичнинг ўнг тирқиши (ёпиқ ҳолатида) орқали
ўтказилиб, юқори томонга тугагунича бураб маҳкамланади.
135. Эшик қўйилмаларини симли бурамалар билан маҳкамлаш, темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) ёки юк жўнатувчи томонидан, юк кимнинг воситаси ёрдамида ортилганига боғлиқ
равишда амалга оширилади.
136. Пломбалар қуйидагича осилади:
а) ёпиқ вагонларда – вагоннинг ҳар тарафидаги эшикларга биттадан. Эшиклари юқори қисмида
қўшимча тўсқич–пломбалаш мосламалари
билан жиҳозланган ёпиқ вагонларда, – юқори қурилма “қулоғи”нинг юқори тирқишида ва
эшикнинг ўрта қисмидаги қўйилманинг тирқишида биттадан, яъни вагоннинг ҳар бир эшигига
иккитадан пломба тўғри келади.
Вагонни қулфлаш–пломбалаш мосламаларини қўллаш билан пломбалашда,
у вагон эшиги ўрта қисми илгагининг тирқишига осилади, яъни вагоннинг
ҳар тарафига биттадан қулфлаш–пломбалаш мосламалари тўғри келади;
б) изотермик вагонларда – вагоннинг ҳар тарафидаги эшикларига биттадан пломба илинади.
Эшиклари пломбалаш учун қўшимча қулфлаш–пломбалаш мосламалари билан жиҳозланган
рефрижератор вагонларда, эшикнинг юқори қисмида – юқори қурилманинг ўнг “қулоғига” ва
эшикнинг пастки қисмига биттадан пломба, яъни вагоннинг ҳар бир юк эшигига иккитадан
пломба тўғри келади.
Вагонга қулфлаш–пломбалаш мосламаларини ўрнатилишда, вагон эшигининг пастки қисмининг
ўнг қулоғига илинади, яъни вагоннинг ҳар тарафига биттадан қулфлаш–пломбалаш мосламалари
тўғри келади;
в) цистерналарда – люкнинг томида биттадан пломба, Суюқ юкларни қуйилган ҳолда ташиш
қоидаларида пломбалашнинг алоҳида тартиби кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
г) контейнерларда:
брутто массаси 3 ва 5 тонна, шпингалет турдаги тамғалаш мосламалари билан жиҳозланган, –
скоба ичига ўрнатилган тутқичга биттадан пломба;
брутто массаси 3 тонна, муштча турдаги тамғалаш мосламалари
билан жиҳозланган, – илгич билан беркитиладиган тутқичга биттадан пломба;
брутто массаси 5 тонна, муштча турдаги тамғалаш мосламалари
билан жиҳозланган, – охирги бўлиб беркитиладиган, эшикнинг ўнг тавақаси илгичи билан
беркитиладиган тутқичга биттадан пломба;
брутто массаси 10 тонна ва ундан ортиқ бўлган контейнерлар – охирги бўлиб беркитиладиган,
эшикнинг ўнг тавақасининг чап томонида жойлашган, илгич билан беркитилган тутқичга
биттадан пломба.
137. Қўрғошинли пломбани контейнерга илишда сим икки марта буралиб, тутқичдаги ва
шпингалет типидаги қулф қурилмаси скобасидаги тирқишлардан ҳамда муштча типидаги қулф
қурилмаси илгичидаги (ёпиқ ҳолатда) тирқишлар орқали ўтказилади.
138. Вагонларга иккита параллел тирқишли қўрғошинли пломбаларни илиш қуйидаги тартибда
Do'stlaringiz bilan baham: |