project.gov.uz 11.11.2020 37 Битта юкхати билан расмийлаштирилаётган маршрут еки маршрут ядросининг массаси ва
узунлиги ушбу Қоидаларнинг 279 ва 281–бандларига мувофиқ аниқланади.
Маҳаллий қатновларда битта юкхати бўйича вагонлар гуруҳлари
ҳам ташишга қабул қилиниши мумкин бўлиб, бунда юк ҳужжатларида “маршрут ёки” сўзлари
ўчирилади. Жониворларни ташишда битта кузатувчи томонидан кузатиб борилаётган вагонлар
гуруҳига битта юкхати расмийлаштирилиши мумкин.
119. Жойлар сони ва юк массаси, шунингдек, йўл ҳақи ҳар бир вагон бўйича юкхатининг тегишли
графаларида кўрсатилади, маршрутда (маршрут ядросида) ёки вагонлар гуруҳида жойларнинг
умумий сони ва юк массаси ҳамда йўл ҳақининг умумий суммаси эса юкхатининг олд тарафига
киритилади.
120. Юкларни битта юкхати бўйича ташишда бутун маршрут (маршрут ядроси) ёки вагонларинг
бутун гуруҳи учун ушбу Қоидаларнинг 14–иловасида намунаси кўрсатилган шакл бўйича ташиш
ҳужжатининг битта тўплами тузилади.
121. Битта юкхати бўйича ташишга қабул қилинган юк учун юк жўнатувчига юк қабул
қилинганлиги тўғрисидаги квитанция берилиб, унинг орқа томонида маршрут (маршрут ядроси)
ёки гуруҳ вагонларининг рақамлари кўрсатилади.
Юк қабул қилинганлиги тўғрисидаги квитанция темир йул станциясининг календарь штемпели
билан тасдиқланади.
122. Йўл давомида техник ва тижорат носозлик оқибатида вагон узилган ҳолларда темир йўл
станцияси телеграф орқали жўнатиш ва етказиш манзилидаги темир йўл станциясига узилиш
сабабларини маълум қилган ҳолда хабар бериши
ва бу ҳолат бўйича уч нусхада ушбу Қоидаларнинг 15–иловасида намунаси қўрсатилган ГУ–23
умумий шаклдаги далолатномани ҳамда қўшимча тарзда жўнатиш йўл қайдномасини тузиши
шарт бўлиб, мазкур қайднома бўйича вагон носозлик баратараф этилганидан сўнг юкни олувчига
ўрнатилган тартибда топшириш учун етказиш манзилидаги темир йўл станцияси бошлиғи номига
жўнатилади.
Маршрутга тегишли бўлган юкхати ва йўл қайдномасига далолатнома рақамини кўрсатган ҳолда
вагон узилганлиги тўғрисида белги киритилади.
Далолатноманинг бир нусхаси асосий ташиш ҳужжатларига илова қилинади ва етказиш
манзилидаги темир йўл станциясигача юборилади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси қўшимча
тарзда жўнатиш йўл қайдномаси билан бирга юборилади, учинчи нусхаси эса вагон узилган темир
йўл станцияси йиғмажилдларида қолади.
Қўшимча тарзда жўнатиш йўл қайдномасида қуйидаги ёзувлар қайд этилади: “Вагон қўшимча
тарзда ____–сон (асосий юкхатининг рақами кўрсатилади) ________ юкни олувчи (асосий юкхати
бўйича юкни олувчининг номи кўрсатилади) учун жўнатилмоқда”.
Узилган вагон тўғрисидаги маълумотлар умумий вагон варақасидан ўчирилади. Вагон узилиши
сабаби тўғрисидаги ёзув темир йўл станциясининг ваколатли ходими имзоси ва темир йўл
станциянинг календарь штемпели
билан тасдиқланади.
Узилган вагонга янги вагон варақаси тузилади.
123. Етказиш манзилидаги темир йўл станцияси маршрут (гуруҳ)
билан етказилган юкни топширишда, йўл давомида узилган вагонга умумий шаклдаги