project.gov.uz
11.11.2020
34
тутилмаган бўлса, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар
қўлланилади.
107. Темир йўл яқинида ортиш учун тайёрлаб қўйилган юклар зарур ҳолларда баландлиги 1200 мм
гача бўлган юклар чекка рельс каллаги ташқи чегарасидан камида 2 метр масофада баландлиги
бундан катта юклар эса камида 2,5 масофада маҳкамланган ва жойлаштирилган бўлиши шарт.
108. Юк жўнатувчи воситалари билан юк ортиш учун вагонларни тақдим этиш олдиндан берилган
хабарномалар бўйича ёки вагонларни тақдим этиш ўртасидаги белгиланган вақт интервалларидан
кейин амалга оширилади.
Олдиндан берилган хабарномалар бўйича ортиш учун вагонларни тақдим этишда темир йўл
станцияси бошлиғи юк жўнатувчини вагонлар тақдим этилишидан камида 2 соат аввал хабардор
қилиши шарт.
Темир йўл шохобча йўлларига вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш
ушбу Қоидаларнинг 34–бобига мувофиқ амалга оширилади. Юк туширилиши
учун тақдим этилган вагонлар бўшатилгандан сўнг ортиш таъминланганда, ортиш учун
вагонларни тақдим этиш вақти тўғрисидаги хабарнома талаб этилмайди.
109. Юк жўнатувчи воситалари билан ортиш учун вагонларни тақдим этиш вақти тўғрисида хабар
бериш тартиби темир йўл станцияси бошлиғи томонидан белгиланиб, бунда у биринчи навбатда
телефон алоқасидан фойдаланишни кўзда тутиши лозим. Юк жўнатувчи хабар беришнинг бошқа
усулини ҳам танлаши мумкин бўлиб, бу тўғрисида у темир йўл станцияси бошлиғига маълум
қилади.
Телефон орқали хабар бериш тартиби белгиланганда, юк жўнатувчилар хабарларни қабул қилиш
учун масъул шахсларни тайинлаши ҳамда уларнинг фамилияси ва телефон рақамлари ҳақидаги
маълумотни темир йўл станцияси бошлиғига бериши шарт.
Вагонларни ортиш учун тақдим этиш вақти тўғрисидаги хабарларни қайд этиш учун темир йўл
станциясида белгиланган шаклдаги китоб юритилиб, унда ҳаракатдаги таркиб (контейнерлар)
сони ва тури ҳамда китобда кўзда тутилган бошқа маълумотлар кўрсатилади.
110. Вагонларни ортиш учун тақдим этиш хабарномада кўрсатилган муддатдан кейин 2 соатдан
ортиқ вақтга кечиктирилганда, темир йўл станцияси вагонларни тақдим этиш кўзда тутилаётган
вақт тўғрисида юк жўнатувчига қўшимча равишда хабар бериши шарт.
111. Тақдим этиш муддатларига риоя қилинмасдан ёки хабар берилмасдан ортиш учун тақдим
этилган вагонлар ортиш учун темир йўл станцияси томонидан тақдим этилган вақтдан бошлаб юк
жўнатувчи томонидан қабул қилинади.
Бунда, қуйидаги ҳолларда вагонлар тақдим этилган деб ҳисобланади:
белгиланган муддатдан аввал тақдим этилганда – ушбу муддат келган вақтдан бошлаб;
белгиланган муддатдан кечиктирилиб тақдим этилганда, шунингдек, хабар берилмасдан тақдим
этилганда – вагонлар ҳақиқатда тақдим этилган вақтдан 2 соат ўтгандан сўнг.
112. Юкларни ёпиқ вагонларга ортиш юк ортиш–тушириш ишлари
ва ҳаракат хавфсизлигини, вагоннинг юк кўтариш қобилияти ёки сиғимидан тўлиқ фойдаланишни
ва юкнинг бутлигини таъминлаган ҳолда амалга оширилиши керак.
Юклар вагонда бир маромда, зич жойлаштирилган ва зарур ҳолларда, ташиш чоғида
силжимаслиги, тушиб кетмаслиги, эшик олдида тўпланиб қолмаслиги, ишқаланмаслигини ҳамда
юк ортиш–тушириш жараёнида ва йўл давомида вагоннинг бутлигини таъминлаш учун ишончли
Do'stlaringiz bilan baham: |