project.gov.uz 11.11.2020 30 йўли билан аниқланади.
89. Ўрмончилик юклари ва тахта–ёғочни юк жўнатувчилар томонидан ташишга тақдим этилиши
ва темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан қабул қилинишида юкхатида қуйидаги
маълумотлар кўрсатилиши керак:
а) контейнер, панжара қути ёки пакетларда ташишда – контейнерлар, панжара қути ёки пакетлар
сони;
б) юк ортиш чизиғининг юқори торайган қисмидан фойдаланиб
ташишда – асосий штабеллар сони ва баландлиги ҳамда юк ортиш чизиғининг юқори торайган
қисмида (шапкасида) тахланган штабеллар сони;
в) ўрмончилик юклари ва тахта–ёғочни ёпиқ вагонларда
ташишда – штабеллар сони, бунда вагонлар юк жўнатувчи пломбалари
билан пломбаланади;
г) ўрмончилик юкларини платформалар ёки усти очиқ вагонларга
2 штабелдан ортиқ бўлмаган ҳолда ортишда – доналар сони (юк жўнатувчи ихтиёрига кўра), агар
бу миқдор битта штабелда 100 тадан ва икки штабелда
200 тадан ошмаса;
д) қолган ҳолатларда – штабеллар сони ва уларнинг баландлиги.
90. Штабеллар баландлиги қуйидагича ўлчаб аниқланади:
битта штабелни ортишда – штабелнинг ҳар иккала учидан;
бир неча штабелни учма–уч ортишда – юкхатида штабелларнинг сонини
ва четдаги штабелларнинг ён томони бўйлаб баландлиги кўрсатилган
ҳолда четдаги штабелларнинг ташқи ён томонларидан;
юкни кесиб бўлакларга ажратилган ҳолда ортишда – усти очиқ вагон бортининг юқори сатҳидан
кесиб бўлакларга ажратилган юкнинг баландлиги бўйича;
юкни икки ва ундан ортиқ қирқилган юқори қисмлари билан ортишда – усти очиқ вагон
бортининг юқори даражасидан юкхатида кўрсатиб ўтиш
билан қирқилган юқори қисмлари сонини ва сўнгги ички қирқилган юқори қисми баландлигини
кўрсатган ҳолда.
Ўрмончилик юклари ва тахта–ёғоч массаси юк жўнатувчи томонидан шартли равишда
аниқланади.
Ўрмончилик юкларини ортишда кўп маротаба ишлатилувчи ярим қаттиқ стропалар, шунингдек
металл стяжкалар юк жўнатувчи томонидан таъминланади.
91. Вагон тарозиларида юкларнинг вазнини ўлчаш вагонлар тўхтатилган
ва бир-биридан ажратилган ҳолда ёки вагонлар бир–биридан ажратилмасдан тўхтатилган ҳолда
амалга оширилади.
Юкларнинг вазнини ҳаракатланиш вақтида ўлчаш фақат ушбу услубда ўлчашга мўлжалланган
вагон тарозиларда рухсат этилади.
92. Қуйидаги юклар вазнини ўлчаш вагонлар тўхтатилган ва бир–биридан ажратилган ҳолда
амалга оширилади:
уюлган ҳолда ташиладиган дон ва буғдой маҳсулотлари, мойли