project.gov.uz 11.11.2020 27 75. Етказиш манзилидаги темир йўл станцияси ташиш ҳужжатининг қуйидаги графаларини
тўлдиради:
а) ташиш ҳужжатининг тегишли сатрларида қўшимча иш ва хизматлар ҳақини ҳисоблаш учун
зарур бўлган маълумотлар кўрсатилади;
б) “Тўловлар _________–сон квитанция (квитанция шакли темир йўл (инфратузилма эгаси)
томонидан белгиланади) бўйича етказиш манзилидаги темир йўл станциясида ундирилди”
графасида квитанция рақами кўрсатилади. Квитанция бўйича маълум сумма ундирилгани темир
йўл станциясининг ваколатли ходими имзоси билан тасдиқланади, юкхати ва йўл қайдномасининг
орқа томонида эса юк топширилганини расмийлаштириш вақти тўғрисида темир йўл станциянинг
клендарь штемпели қўйилади.
Темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи) тегишли бўлинмаси орқали ҳисоб–китоблар
амалга оширилганда тўловчининг коди кўрсатилади;
в) “Юкни темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан тушириш ёки юкни олувчи
воситалари ёрдамида тушириш учун тақдим этиш” графасида юкхати ва йўл қайдномасининг орқа
томонида етказиш манзилидаги темир йўл станциясининг юкни темир йўл (инфратузилма
эгаси,ташувчи) томонидан тушириш ёки юкни олувчи воситалари ёрдамида тушириш учун
тақдим этиш вақти тўғрисидаги календарь штемпели қўйилади.
76. Юкни олувчига юкхати у томонидан йўл қайдномасига имзо қўйилиб, якуний ҳисоб–китоблар
бўйича унга тегишли тўловлар амалга оширилганидан сўнг берилади.
77. Юклар хусусий (шахсий) ёки ижарага олинган вагонларда етказилганда, юкни олувчи мазкур
вагонлардан юкни туширгандан сўнг ташиш тўловларини амалга оширган ҳолда уларни қайтариш
учун ташиш ҳужжатларини расмийлаштириши лозим.
78. Юкларни контейнерларда ташиш учун ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш Қоидаларнинг
ушбу бобига мувофиқ қуйидаги хусусиятлар билан амалга оширилади:
а) “Юк номи” графасида юк номи остида ҳарфли префикс ва контейнер рақами кўрсатилади.
Контейнер бошқа ташкилотларга тегишли бўлганда (хусусий контейнер), ҳарфли префикс ва
контейнер рақамидан олдин “Р” ҳарфи қўйилади;
б) “Юк жўнатувчи томонидан кг ўлчовида аниқланган юк массаси” графасида – ҳар бир турдаги
юкнинг қадоғи билан биргаликдаги массаси;
в) “Жами масса (сўз билан ёзилади)” графасида – барча турдаги юкнинг қадоғи билан
биргаликдаги умумий массаси сўз билан ёзилади;
г) “Нетто” графасида – ҳар бир турдаги юкнинг қадоғи билан биргаликдаги умумий массаси;
д) “Тара” графасида – бўш контейнернинг ундаги трафаретга мувофиқ массаси;
е) “Брутто массаси” графасида – юкнинг қадоғи билан биргаликдаги умумий массаси ва
контейнер тараси массасининг суммаси;
ж) “Юк жўнатувчининг алоҳида маълумотлари ва белгилари”
графасида – фактура ёки спецификациянинг контейнерга солинган рақами, жисмоний
шахсларнинг уй–рўзғор буюмларини ташишда эса уларнинг рўйхати солинганлиги тўғрисидаги
белги қўйилади.
Тез ёнувчан юклар ва тез ёнувчан материаллардан тайёрланган қадоқлардаги юкларни ташишда
юк жўнатувчи юкхатининг юқори қисмида “Тез ёнувчан”,