project.gov.uz
11.11.2020
23
ж) “Вагон тури”, “Вагон №”, “Юк кўтариш қуввати”, “Ўқлар сони” темир йўл (инфратузилма
эгаси, ташувчи) томонидан белгиланган “Вагонни ортиш техник меъёри” графалари юкларни
темир йўлнинг (инфратузилма эгасининг, ташувчининг) воситалари ёрдамида ортиш чоғида ушбу
Қоидаларнинг 60–банди “б” кичик бандида белгиланган тартибда темир йўл станцияси томонидан
тўлдирилади;
з) “Юкнинг темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан кг да белгиланган массаси”
графаси темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) воситалари ёрдамида юклар ортилганда ушбу
Қоидаларнинг 60–банди “м” кичик бандида белгиланган тартибда темир йўл станцияси томонидан
тўлдирилади;
и) “Жами масса” графасида юк массаси темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан
аниқланганда, унинг умумий массаси сўз билан ёзиб кўрсатилади;
к) юкнинг массаси темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан аниқланганда, ушбу
Қоидаларнинг 60–банди “п” кичик бандида белгиланган тартибда “Массани аниқлаш усули”
графаси станция томонидан тўлдирилади;
л) юк массаси темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан
ёки юк жўнатувчи темир йўл станциясининг ваколатли ходими билан биргаликда аниқланган
ҳолатларда “Темир йўлнинг (инфратузилма эгасининг, ташувчининг) юкларни қабул қилиб
топширувчиси” графаси темир йўл станциянинг ваколатли ходими томонидан графа имзоланади;
м) юклар майда жўнатмалар билан ташилганда, жўнатиладиган юкларни қабул қилиш китобига
кўра “Темир йўл (ташувчи) маркаси” графасида тартиб рақам кўрсатилади;
н) “Тариф белгилари” графасида Тариф қўлланмасига мувофиқ тегишли тариф ва хизматларни
қўллаш учун зарур бўлган маълумотлар кўрсатилади;
о) “____ км учун тўлов ҳисоби” графасида ташиш масофаси қўрсатилади. Сўнгра, кейинги
графаларда юк ташиш ҳақи ва тегишли тўловлар кўрсатилади.
Агар ортиш ишлари темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан бажарилмаган бўлса,
тўловлар рўйхатининг тегишли қаторида “юк жўнатувчи”, “юкни олувчи” кўрсатилади;
п) “Жўнатишда ундирилди” графасида юк жўнатувчига ҳисобланган сумма ёзма равишда
кўрсатилади. Ҳисобланган сумма темир йўл станциясининг ваколатли ходимининг имзоси билан
тасдиқланади;
р) юкхатининг орқа томонидаги “Юкни қисмларга ажратиб олиб кириш” номли 2–графада темир
йўл станциясининг ваколатли ходими ҳар бир алоҳида олиб кирилган юк қисми бўйича сана,
жойлар сони ва юк вазнини кўрсатади.
Юк жўнатувчиларга қабул қилиш маркаларини топшириш кўзда тутилмаган темир йўл
станцияларида ушбу графага темир йўл станциясининг ваколатли ходими томонидан темир йўл
станцияси ёки инфратузилма эгаси (ташувчи) ҳудудига бир вақтда олиб кирилган юкларнинг
тўлиқ партияси тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Мазкур маълумотлар темир йўл
станциясининг ваколатли ходими имзоси билан тасдиқланади;
с) юкхатининг орқа чап томони пастки бурчагида (7–графа) жўнатиш темир йўл станциясининг
календарь штемпели қўйилиб, унда юк ташишга қабул қилинган сана кўрсатилади;
т) юк жўнатувчи ва юкни олувчилар жисмоний шахс бўлса,
“Юк жўнатувчи”, “Юкни олувчи” графалари шартли “1000” рақамли код
билан тўлдирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |