project.gov.uz
11.11.2020
19
йўл қайдномаси корешоги ва квитанцияга кўчирилади. Рефрижераторли бўш поездлар ва
секцияларни жўнатиш станциясида ташиш ҳужжатлари худди шу тартибда расмийлаштирилади;
в) “Етказиш манзили станция ва темир йўли” графасида Тариф қўлланмасига мувофиқ юкни
етказиш манзилидаги темир йўл станцияси ва темир йўл номи кўрсатилади. Юк темир йўл
шохобча йўлига жўнатилаётганда, юк жўнатувчи станция номи остида “_____ шохобча йўлига
қўйиб бериш” белгисини қўяди (хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган темир йўл шохобча
йўлининг ташкилоти номи қўрсатилади);
г) “Юк жўнатувчи” графасида юк жўнатувчи ташкилотининг тўлиқ номи ва унинг рақамли коди
кўрсатилади. Юк жисмоний шахслар томонидан жўнатилаётган бўлса, юкни жўнатаётган
шахснинг фамилияси, исми, шарифи кўрсатилади;
д) “Унинг почта манзили” графасида юк жўнатувчининг почта манзили кўрсатилиб, шаҳар ёки
бошқа аҳоли пункти, туманлар, кўча ва уй рақами қайд этилади. Тўлиқ манзил ўрнига почта
қутисининг рақами кўрсатилиши ҳам мумкин;
е) “Юкни олувчи” ва “Унинг почта манзили” графалари “г” ва “д” бандларида кўзда тутилган
тартибда тўлдирилади. Бундан ташқари, ушбу графаларда юкни олувчининг телефон рақамлари ва
электрон манзили ҳам кўрсатилиши мумкин.
Юк жўнатувчи маршрутни тарқатиш учун жўнатганда ва “Юкни олувчи” графасида тарқатиш
пункти (базаси) кўрсатилганда, ушбу тарқатиш пункти (базаси) номидан кейин “0004”
кўринишида белгиланган рақамли код қўйилади;
ж) “Юк жўнатувчи белгилари ва маркалари” графасида юк жойларида юк жўнатувчи томонидан
кўрсатилган фарқловчи белгилар ёки тартиб рақамлари кўрсатилади;
з) “Жойлар сони” графасида юк ва ўрамнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юк жойларининг сони
ва жойларнинг умумий сони кўрсатилади.
Юклар пакетлаштирилган ҳолда махсус тагликларда ташилганда, графада каср кўринишида
суратда – тагликларда шакллантирилган пакетлар сони, махражда – жойларнинг умумий сони
ифодаланади. Юклар тўкилган, уюлган ёки қуйилган ҳолда ташишга тақдим этилганда, жойлар
сони кўрсатилмайди, “тўкилган”, “уюлган” ёки “қуйилган” ҳолда белгиси киритилади;
и) “Қадоқ” графасида юклар қадоқланадиган сиғимларнинг тури қисқартирилган тарзда ёзилади
(масалан, “ящ.”, “корз.”, “кип.”, “боч.”). Қадоқланмаган юклар ташишга тақдим этилганда, ушбу
графада “Қадоқланмаган” ёки “н/у” қисқартма белгиси қўйилади;
к) “Юкнинг номи” графасида Тариф қўлланмасига мувофиқ юкнинг тўлиқ номи, шунингдек,
унинг ЮЯТСН ва ЮУН коди кўрсатилади.
Мазкур жўнатиш бўйича ташиладиган барча юкларнинг номини киритиш учун юкхатида жой
етарли бўлмаса, юк жўнатувчи томонидан юкхатига қўшимча равишда юкхати форматидан ортиқ
бўлмаган ҳажмда рўйхат тузилиб, унда белгилар, маркалар, жойлар сони, қадоқланган ўрамлар,
ташиладиган барча юкларнинг номи ва оғирлиги кўрсатилади. Ушбу рўйхат тўрт нусхада юк
жўнатувчи штемпелига эга бланкаларда тузилади ва юк жўнатувчи томонидан имзоланади.
Жойлар сони ва юклар массасининг натижаси юкхатида кўрсатилади, “Юкни номи” графасида эса
“Терма жўнатма, юклар рўйхати илова қилинади” кўринишида белги қўйилади.
Рўйхатнинг барча нусхаларида юкхатининг рақами ва темир йўл станциянинг календарь
штемпели қўйилган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |