project.gov.uz
11.11.2020
18
ҳужжатларидаги маълумотларни ўчириб ёки хатосини тузатиб ўзгартириш ва бўяш тақиқланади.
Юкхатига ўзгартиришлар киритилиши лозим бўлган ҳолларда юк жўнатувчи томонидан янги
юкхати тўлдирилиши лозим бўлади.
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан юкхатига (ва мос равишда ташиш
ҳужжатлари тўпламига) киритилган маълумотларни ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш
темир йўл станцияси штемпели билан тасдиқланади.
59. Битта юкхати билан қуйидаги ташувларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди:
а) тез бузилувчан юкларни бошқа юклар билан бирга ташиш, кузатувчилар ҳамроҳлигида
ташиладиган юклар бундан мустасно;
б) ўз хусусиятларига кўра бошқа юклар билан бир вагонда ташилишига йўл қўйилмайдиган
юклар;
в) алоҳида эҳтиёт чоралари талаб қилинадиган юкларни бундай чораларни талаб қилмайдиган
юклар билан бирга ташишда;
г) санитария, фитосанитария ва ветеринария меъёр ва қоидаларига риоя қилишни талаб қиладиган
юкларни, бу каби меъёр қоидаларга риоя қилишни талаб қилмайдиган юклар билан бирга ташиш;
д) туширилгандан кейин турли сақлаш муддатларига эга бўлган юклар, юклар умумий
фойдаланишда бўлмаган жойларга тушириш учун жўнатилаётган ҳоллар бундан мустасно.
Битта юкхати бўйича юк жўнатувчи ва юкни олувчи – фақат битта юридик ёки жисмоний шахс
ҳисобланади.
§ 2. Юк жўнатувчи томонидан юкхатини тўлдириш тартиби
60. Юкхатини тузиш чоғида юк жўнатувчи томонидан барча зарур маълумотлар аниқ кўрсатилган
ҳолда бланканинг қуйидаги графалари тўлдирилиши лозим:
а) “Тезлик” графасида юк қандай тезлик (юк ёки катта) билан ташилиши кераклиги;
б) “Вагон тури”, “Вагон №”, “Юк кўтариш қуввати”, “Ўқлар сони”, “Цистерна тури”, “Вагонга
ортишнинг техник меъёри” графалари – юк жўнатувчи томонидан унинг воситалари ёрдамида
ортиш чоғида тўлдирилади. Юклар занжирсимон шаклда уланган вагонларда ёки ҳимоя остида
ташилганда, ушбу маълумотлар занжирсимон шаклда уланган барча вагонлар бўйича
кўрсатилади.
“Юк кўтариш қуввати” графасида вагонда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ каср кўринишида:
суратда – вагоннинг юк кўтариш қуввати, махражда – ярим очиқ вагон ёки ёпиқ вагон кузовининг
ҳажми, платформалар учун эса – рама узунлиги кўрсатилади.
“Вагонга юк ортиш бўйича техник меъёр” графасида вагонни ортиш бўйича тармоқ ёки маҳаллий
техник меъёр кўрсатилади. Техник меъёрлар белгиланмаган юклар учун ушбу графада “меъёр
белгиланмаган” белгиси кўрсатилади.
Гуруҳли рефрижераторли ҳаракатдаги таркибга юкхати тўлдирилганда, вагон рақамини ёзиш учун
ажаратилган графада юк жўнатувчи каср кўринишда: суратда – рефрижераторли поезд ёки секция
рақами, махражда – вагон рақамини кўрсатади. Кўрсатилган рақам мос равишда йўл қайдномаси,
Do'stlaringiz bilan baham: |