project.gov.uz
11.11.2020
16
статистик юкланишдан кам бўлса, буюртма бажарилган деб ҳисобланади.
Вагон ва тонналарда прогноз қилинадиган ва ҳисобланадиган юклар бўйича, юкларни кам
ортилганлиги учун кейинги ҳисоблар қиймати тоннада, юклама миқдорини етказиши манзили
бўйича юкланмаган вагонлар сонига кўпайтириш билан аниқланади.
48. Ташкилотда юз берган авария ҳолати туфайли ишлаб чиқариш жараёни камида уч суткага
тўхтатилгани сабабли ташишлар прогнози бажарилмаганда, юк жўнатувчи томонидан авария
ҳолати тўғрисида тасдиқланган далолатнома нусхаси темир йўл станцияси бошлиғига тақдим
этилиши лозим.
Темир йўл шохобча йўлида ҳаракатнинг тўхтаб қолишини келтириб чиқарган ёки юз берганда
амалдаги қоидаларларга мувофиқ юк ортиш-тушириш ишларини бажариш тақиқланган ва
ташишлар прогнозининг бажарилмай қолишига сабаб бўлган табиий офатлар темир йўл
станцияси ҳамда юк жўнатувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланадиган далолатномада қайд
этилиши лозим. Кўрсатилган ҳужжатлар ҳисобга олиш карточкасига илова қилинади.
Карантин тақиқлари мавжуд бўлганда ҳисобга олиш карточкасининг 7–графасида белги қўйилади.
49. Ҳисобот ойи натижаларига кўра юк жўнатувчи томонидан юкланган вагонларнинг умумий
миқдори мос келса, ортилган юк ғирлиги эса ойлик буюртмада кўрсатилгандан кўп бўлса, бунда
юк ташувлари прогнози бажарилган ҳисобланади.
50. Темир йўл станцияси юк жўнатувчига ташувлар прогнози бажарилгани тўғрисидаги якуний
натижаларни ҳисобга олиш карточкасида ортиш учун кўзда тутилган охирги сутка ўтгандан кейин
5 кун мобайнида маълум қилади.
51. Ташилиши тонна ва вагонларда прогноз қилинадиган ва ҳисобланадиган юкларнинг
тонналарда ойлик прогнози юк жўнатувчи томонидан бажарилмаганда, буюртмада кўрсатилган
вагонлар миқдоридан тўлиқ фойдаланилиб, вагонларнинг статистик юкланиши бажарилмаганда,
темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юк жўнатувчининг талабига асосан тонналарда
буюртмани бажариш учун зарур бўлган миқдорда қўшимча вагонларни тақдим этади ва берилган
вагонлар учун тўлов ундиради.
52. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) айби билан вагонлар (контейнерлар) ташувлар
прогнозини бажариш учун тақдим этилмаганда, темир йўл юк жўнатувчи талабига асосан
юкланмай қолган вагонлар ҳажмини тўлдириш учун уларни кейинги ой давомида ажратишга
мажбур.
Ташилиши ички темир йўл қатновларида прогноз қилинган юклар бўйича темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) айби билан юкланмай қолган миқдорни тўлдириш тартиби темир
йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан юк жўнатувчи билан келишилган ҳолда, халқаро
темир йўл қатновларида прогноз қилинган юклар бўйича эса – юк жўнатувчи, ташишда
қатнашаётган давлатлар темир йўл маъмуриятлари ва бошқа транспорт турлари
ташкилотлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ортилмай қолган юклар миқдорини тўлдириш келишилган тартиби бузилганда, темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) вагонлар, контейнерлар берилмаганлиги, юк жўнатувчи эса
юкларни ташишга тақдим этмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига
мувофиқ жавобгар бўлади.
53. Қўшимча буюртмаларга биноан жўнатилаётган юклар, жумладан бўш хусусий (ижарага
олинган) вагон ва контейнерлар учун алоҳида ҳисобга олиш карточкаси тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |