project.gov.uz
11.11.2020
17
54. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юк жўнатувчи билан келишилган ҳолда,
маршрутларни шакллантириш ва ташишларни кўпайтириш ҳамда юкланмай қолган миқдорларни
тўлдириш учун ортиш учун бериладиган вагонлар, контейнерлар сонини кўпайтириши мумкин.
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юк жўнатувчи талабига асосан техник имкониятидан
келиб чиққан ҳолда ой давомида декадалар бўйича юкларни бир маромда бўлмаган равишда
ортишга рухсат бериши мумкин.
55. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) айби билан юкланмай қолган миқдорларни
тўлдириш учун жўнатиш темир йўл станцияси бошлиғи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг
2–санасидан кечикмаган ҳолда темир йўлга (инфратузилма эгасига, ташувчига) ҳар бир юк
жўнатувчи бўйича юкланмай қолган миқдорлар, юкларнинг тури ва уларни етказиш манзиллари
тўғрисидаги маълумотни ҳамда олдиндан текширилган ҳисобга олиш карточкаларини юборади.
Юк жўнатувчи юкланмаган миқдорни тўлдириш зарур бўлганда шу муддатнинг ўзида темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) айби билан юкланмай қолган миқдорни тўлдириш тўғрисида
темир йўлга (инфратузилма эгасига, ташувчига) ёзма буюртма тақдим этади.
Зарур бўлган ҳолларда темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) ўрнатилган тартибда ташишда
иштирок этаётган давлатларнинг темир йўл маъмуритялари билан ташиш имкониятларини
келишиш масаласини ҳал қилади.
Юк жўнатувчи томонидан тақдим этилган буюртма ва ҳисобга олиш карточкаси асосида темир
йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) темир йўл станциясига ўтган ойда юкланмаган миқдорни
тўлдириш тўғрисида топшириқ беради. Темир йўл станцияси бошлиғи юк жўнатувчилар билан
юкланмаган миқдорни тўлдириш тартибини келишиб, алоҳида ҳисоб картасини
расмийлаштиради.
4–боб. Юк ташиш учун ташиш ҳужжатларини тўлдириш тартиби
§ 1. Юкхатини тўлдириш тартиби
56. Ички қатновда юк ташишда ушбу Қоидаларнинг 7–иловаси 1–бандида қўрсатилган шакл
бўйича юкхати расмийлаштирилади.
Юклар халқаро қатновларда, шунингдек, чегарадош давлатлар темир йўлларининг транзит
участкаларини кесиб ўтувчи ички қатновларда ташилганда, Халқаро юк ташиш қатновлари
тўғрисидаги битим (бундан буён матнда ХЮҚБ деб юритилади) талабларига мувофиқ юкхати
расмийлаштирилади.
57. Юкхати асосий ташиш ҳужжати ва темир йўлда юк ташиш шартномаси ҳисобланади.
Юкхати йўл қайдномаси билан биргаликда белгиланган станциягача юк билан бирга юборилади
ва юкни олувчига топширилади.
58. Юкхати юкни ташиш учун тақдим этиш жараёнида юк жўнатувчи томонидан тўлдирилади ва
унинг асосида темир йўл станцияси йўл қайдномаси, йўл қайдномаси корешоги ва юк қабул
қилинганлиги тўғрисидаги квитанцияни ёзув машинаси ёки компьютер усулида босма равишда
тўлдиради.
Юкхати бланкасида кўзда тутилган барча маълумотлар юк жўнатувчи ва темир йўл станцияси
томонидан юкхатининг тегишли графаларига киритилиши керак. Юкхати ва ташиш
Do'stlaringiz bilan baham: |