project.gov.uz
11.11.2020
13
Юк жўнатувчи ҳисобга олиш карточкасидаги маълумотлардан норози бўлса, у ҳисобга олиш
карточкасини “эътирозлар билан” белгиси билан имзолайди. Бунда, юк жўнатувчи ҳисобга олиш
карточкасидаги маълумотлардан норозилиги сабабларини кўрсатган ҳолда тегишли ҳужжатни
темир йўл станциясининг ваколатли ишчисига ёзма равишда, кейинги куннинг 12 соат
муддатидан кечикмаган ҳолда тақдим этиши керак. Бундай ҳужжат тақдим этилмаса, ҳисобга
олиш карточкаси норозиликсиз имзоланган деб ҳисобланади.
Юк жўнатувчи томонидан ҳисобга олиш карточкаси имзоланмаса ёки норозилик сабаблари
юзасидан тузилган ҳужжат тақдим этилмаса, бу тўғрисида умумий шаклдаги далолатнома
тузилади ва ҳисобга олиш карточкасига бириктирилади.
Юк жўнатувчи вакили ҳисобга олиш карточкасини имзолаш учун келмаган ҳолатда умумий
шаклдаги далолатнома навбатдаги кундан кечиктирилмаган ҳолда тузилиши зарур.
39. Ҳисобга олиш карточкасида унинг ташувлар прогнози (буюртманинг) рўйхат рақамига мос
келувчи рақами, ортиш ойи, юк жўнатиш темир йўл станцияси номи, юкларнинг ташувлар
прогнозида (буюртмада) кўзда тутилган номенклатура бўйича гуруҳи номи, статистик юкланиш,
юк жўнатувчининг тўлиқ номи, почта манзили, ҳисоб рақами, банк коди ва жойлашган жойи
кўрсатилади.
40. Ҳисобга олиш карточкасини юритиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) 1, 2 ва 3–графалар вагонларни, контейнерларни тақдим этиш жадвали (бундан буён матнда
жадвал деб юритилади) асосида темир йўл станцияси ваколатли ишчиси томонидан тўлдирилади.
Юк жўнатувчи томонидан жадвал тақдим этилмаган ҳолларда ҳисобга олиш карточкасида
вагонлар (контейнерлар) сони темир йўл станцияси ваколатли ишчиси томонидан
режалаштирилаётган давр кунлари бўйича бир маромда (ўртача суткалик) ортишдан келиб чиққан
ҳолда тақсимланади.
Юк жўнатувчи томонидан жадвал тақдим этилмаганда ёки муддатлари бузилиб тақдим этилганда
ва бунинг натижасида темир йўл станцияси томонидан вагонлар (контейнерлар) ортиш учун
тақдим этилмаган ҳолларда юк жўнатувчи ортишдан бош тортган деб ҳисобланади.
Юк жўнатувчи томонидан жадвал тақдим этилмагани ёки муддатлари бузилиб тақдим этилгани
тўғрисида темир йўл станцияси ваколатли ишчиси томонидан ҳисобга олиш карточкасининг
7–графасига белги қўйилади.
Юклар контейнерларда ташилганда 3–графаси тўлдирилмайди;
б) 4–графасида ортиш учун техник ва тижорат жиҳатдан яроқли бўлган, жадвал асосида ҳисобот
суткасида юк жўнатувчига тақдим этилган вагонлар (контейнерлар) миқдори кўрсатилади. Бунда,
уларнинг қуйидагилари тақдим этилган деб ҳисобланади:
ортиш учун ҳисобот суткаси давомида тўлиқ ортиш муддати билан тақдим этилган бўш вагонлар
(контейнерлар);
аввалги суткаларда юкланмай қолган вагонлар (контейнерлар);
юкларни тушириш ва кейин ортиш мақсадида қўш операциялар бажарилиши учун тақдим этилган
юкли вагонлар (контейнерлар);
темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан юк ортиш учун тўлиқ бўлмаган муддат
билан тақдим этилган, бироқ юк жўнатувчи томонидан ҳисобот суткаси якунига қадар юкланган
вагонлар (контейнерлар);
Do'stlaringiz bilan baham: |