project.gov.uz
11.11.2020
15
43. Вагон ва тонналарда прогноз қилинадиган юклар бўйича, темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) айби билан юкланмаган тонналар миқдори темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
айби билан юкланмаган вагонлар сонини ўрнатилган статистик юкланишга кўпайтириш йўли
билан аниқланади.
44. Юк жўнатувчи айби билан юкланмаган вагонлар (контейнерлар) сони ҳисобга олиш
карточкасининг 4–графаси бўйича ҳисобланган суммадан ҳисобга олиш карточкасининг
5–графаси бўйича декада учун ҳисобланган суммани айириш йўли билан аниқланади.
Вагон ва тонналарда прогноз қилинадиган юклар бўйича, юк жўнатувчи айби билан юкланмаган
тонналар миқдори ҳисобга олиш карточкасининг 4–графаси бўйича ҳисобланган суммадан
ҳисобга олиш карточкасининг 6–графаси бўйича ҳисобланган ва статистик юкланишга
кўпайтириш суммани айириш орқали аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставида кўрсатилган, юк жўнатувчини ташиш прогнози
бажарилмаганлиги туфайли жавобгарликдан озод этадиган ҳолатлар ўрин олганда юк жўнатувчи
айби билан юкланмаганлик ҳажмлари шундай сабабга кўра юкланмаган вагонлар, контейнерлар,
тонналар миқдорига камайтирилади.
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан юк жўнатувчи айби билан тақдим этилмаган
вагонлар юк жўнатувчи айби билан тақдим этилмаган вагонлар деб ҳисобланади. Ушбу ҳолатлар
мавжудлиги ҳисобга олиш карточкасининг 7–графасида кўрсатилиши лозим.
Декада давомида, шу жумладан темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) ва юк жўнатувчи айби
билан юкланмаган вагонлар (контейнерлар) ва тонналар миқдори тегишли графаларда
кўрсатилади, бунда юкланмаган маршрутлар сони махражда кўрсатилади.
45. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юк жўнатувчининг ёзма илтимосномасига биноан
юк жўнатувчи билан келишилгандан ортиқ вагонлар (контейнерлар) тақдим этса, тақдим этилган
барча вагонлар (контейнерлар) сони ҳисобга олиш карточкасининг 4–графасига киритилади.
46. Юк жўнатувчи томонидан декада буюртмаси тақдим этилмаганда ёки ўрнатилган
муддатлардан кеч тақдим этилганда, мазкур декада учун юк жўнатувчи айби билан
юкланмаганлик прогноз бўйича ортишнинг ўртача суткалик меъёридан келиб чиққан ҳолда
аниқланади.
47. Вагонни ортиш техник меъёрларининг статистик юкланиши юк жўнатувчи айби билан
бажарилмаслиги натижасида тонналарда ташувлар прогнози бўйича юкланмаганлик юк
жўнатувчи айби билан юзага келган
деб ҳисобланади.
Юк жўнатувчи ташилиши тонна ва вагонларда прогнозлаштирилган ва ҳисобга олинган юкларни
ортишда тоннада прогноз қилинган барча юкни ортиб бўлганда, вагонларга юкни зичроқ
жойлаштириш, сиғими каттароқ ҳажмдаги вагонларни тақдим этиш оқибатида буюртмада
кўрсатилганидан камроқ вагондан фойдаланган бўлса, ташиш прогнози бажарилган деб
ҳисобланади.
Бунда, бўш қолган вагонлар сони ортилган юкнинг тонналардаги умумий миқдорини битта
вагоннинг статистик юкланиши миқдорига бўлиниши йўли билан аниқланади. Бундай ҳолларда,
юк жўнатувчига боғлиқ сабабларга кўра юкланмаган вагонлар у томондан бўш қолдирилаётган
вагонлар сонига қисқартирилади.
Юк жўнатувчи тонна ва вагонларда прогнозлаштирилган ва ҳисобга олинган юкларни ортишда
буюртма берилган вагонларнинг барчасидан фойдаланганда юкланмай қолган тонналар миқдори
Do'stlaringiz bilan baham: |