project.gov.uz
11.11.2020
10
8–графада юкни олувчи номи кўрсатилади (ички қатновлардаги ташишлардан ташқари), 1
идентификатори билан ташиш чоғида порт номи ва унинг коди, портда юкни олувчининг номи ва
унинг коди кўрсатилади;
9– графада бир ой давомида ташиладиган тонналар миқдори ташилаётган юклар брутто
массасининг 1 тоннасигача аниқ кўрсатилади;
10 – 14–графаларда вагонларнинг ҳар бир тури ва ҳар бир етказиш манзили темир йўл станцияси
бўйича бир ой мобайнидаги вагонларнинг миқдори кўрсатилади, шу жумладан ҳаракатдаги
таркибнинг бирор турида ташиш прогноз қилинган бўлса, “Жами” деб номланган 15–графа
тўлдирилади. Юкларни контейнерларда ташишда йирик тоннажли контейнерларда ташилган
юклар ҳажми ажратилган ҳолда контейнерлар сони кўрсатилади;
ҳар бир асосий ойлик юк ташиш буюртмаси сўнгида 9 – 15 графалар бўйича натижалар
кўрсатилади.
Юк ташиш буюртмасига киритилган маълумотлар, шу жумладан етказиш манзили, ҳаракатдаги
таркиб тури тўғрилиги учун буюртмани имзолаган ташкилот раҳбари қонунчиликка мувофиқ
жавоб беради.
24. Зарур ҳолларда, ташишни амалга ошириш имкониятини аниқлаш мақсадида юк жўнатувчи
темир йўлга (инфратузилма эгасига, ташувчига) ташилиши кутилаётган юклар тўғрисида қўшимча
маълумотларни тақдим этади.
Бу турдаги юкни ташиш имкони йўқлиги аниқланганда, темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
ушбу ташишни буюртмадан чиқариб ташлайди.
Мазкур турдаги юкларни ташиш буюртмадан чиқариб ташланганда, темир йўл (инфратузилма
эгаси, ташувчи) юк жўнатувчини бу ҳақда хабардор этади. Юк жўнатувчи темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан хабардор этилганидан бошлаб уч сутка ичида чиқариб
ташланган юклар номенклатураларини бошқаларига алмаштириши мумкин.
Бундай ташишни алмаштириш рад этилганда, темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юк
жўнатувчи буюртма берган ва унга ажратилган меъёрни тонна ва вагонларнинг тегишли
миқдорига камайтиради.
25. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юк ташишга бериладиган асосий ойлик
буюртмаларга мувофиқ қуйидагиларни шакллантиради:
прогноз қилинаётган ой бошланишидан камида 12 кун аввал – ўртача бир суткада вагонлар ва
тонналарда юклар турлари бўйича прогноз қилинаётган ой учун ташишларнинг аниқлаштирилган
ҳажми;
прогноз қилинаётган ой бошланишидан камида 10 кун аввал – етказиш манзили темир йўллар ва
вагонлар тури бўйича ташишларнинг умумий ҳажми ҳамда етказиш манзилидаги темир йўллар
бўйича нефть ва нефть маҳсулотлари, оч рангли нефть маҳсулотлари, спирт, кимёвий
маҳсулотлар, шинни, ўсимлик мойи ва аммиакли сувни ажратилган цистерналарга қуйилган ҳолда
барча маҳсулотларни ташиш ҳажми;
Келгуси ой учун ташишларнинг тасдиқланган ҳажми темир йўлнинг минтақавий бўлинмаларига
(инфратузилма эгасига, ташувчига) ва темир йўл станцияларига етказилади.
26. Юк ташувларини маршрутлар бўйича прогноз қилишда темир йўл юкларни ташиш ойлик
прогнозини эълон қилиш билан бир вақтда темир йўл минтақавий бўлинмаларига (инфратузилма
эгасига, ташувчига) ўртача бир сутка давомида вагонларда ташиладиган юкларнинг асосий
Do'stlaringiz bilan baham: |