project.gov.uz 11.11.2020 8 13. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юк жўнатувчилар буюртмалари асосида юкларни
ташувлар режасини шакллантиради.
Келишилган режа бўйича юкларни ташиш буюртмаси бажарилишининг ҳисоби темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан ушбу Қоидаларда ўрнатилган тартибда юк
жўнатувчининг ҳисобга олиш варағида юритилади.
14. Юк ташувлари темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи), юк жўнатувчи (юкни олувчи)
корхоналарининг локомотив тортиви билан амалга оширилади.
Ташиш жараёнига рўйхатга олинган ҳаракатдаги таркиб жалб этилишига рухсат берилади. Хизмат
муддати тугаган ҳаракатдаги таркиб, шу жумладан махсус ҳаракатдаги таркибни фойдаланиш ва
поездларда ҳаракатланиш учун чиқариш ман этилади.
15. Ташишни амалга ошираётган темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) ташиш ҳужжатларида
кўрсатилади.
16. Темир йўл транспортидаги юк ташувларида темир йўл юкхати, юкларни ташиш буюртмалари
ва бошқа тижорат ҳужжатларини электрон шаклда замонавий алоқа усулларини қўллаган ҳолда
расмийлаштиришга рухсат берилади. Ушбу электрон ҳужжатлар қоғоз шаклидаги ҳужжатларнинг
функцияларини бажаради ва электрон шаклдаги маълумотлар тўплами қоғоз шаклдаги ҳужжатлар
маълумотлари билан бир хил тўпламни ўзида акс этади.
2–боб. Юк ташувларини прогнозлаш тартиби 17. Юк ташувларини прогнозлаш мақсадлари қуйидагилардан иборат:
юк жўнатувчиларнинг юк ташувларига бўлган эҳтиёжларини энг кам транспорт
сарф–харажатлари билан тўлиқ ва ўз вақтида қондириш;
ташишларга бўлган мавсумий эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда бир меъёрда бўлмаган
ташишларни максимал даражада камайтириш;
темир йўлнинг (инфратузилма эгасининг, ташувчининг) техник воситаларидан самарали
фойдаланиш;
юкларни бир маромда ортиш.
18. Вагонларда (контейнерларда) юк ташувларини прогнозлаш ушбу Қоидаларнинг 1–иловасида
кўрсатилган шаклда ва Қоидаларнинг мазкур бўлимида белгиланган тартибда юк жўнатувчилар
ёки уларнинг юқори ташкилотлари томонидан темир йўлга (инфратузилма эгасига, ташувчига)
тақдим этиладиган буюртмалар асосида амалга оширилади.
Юкни олувчилар томонидан юк ташиш буюртмалари тақдим этилишига йўл қўйилмайди.
19. Юк ташувларини прогнозлаш асосий ойлик буюртмага кўра темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) томонидан тонна ва вагонларда амалга оширилади.
20. Темир йўл ҳаракатдаги таркибидан янада оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда ҳаракатдаги
таркибни умумий фойдаланишдаги темир йўлларидан ҳаракатланишини таъминлаш учун юк
ташувлари юк поездларини шакллантириш режасига мувофиқ амалга оширилиши зарур.
21. Юк жўнатувчилар прогноз қилинаётган ой бошланишидан камида 14 кун аввал темир йўлга