project.gov.uz
11.11.2020
20
Рўйхат нусхалари юкхати, йўл қайдномаси ва ушбу қайдноманинг корешогига пухта елимланади.
Рўйхатнинг бир нусхаси квитанция билан бирга юк жўнатувчига топширилади;
л) “Юкнинг номи” графасида ушбу бандининг “к” кичик бандида қайд этилганлардан ташқари
қуйидагилар кўрсатилади:
тахта–ёғоч ва ўтин юкларини тўкилган ҳолда ташишда – юкларни ташишга қабул қилиш мазкур
Қоидаларнинг 5–бобида белгиланган тартибда юкланган тахламлар миқдори ва баландлиги
кўрсатилади, кўп айланмали ярим қаттиқ осмаларни, шунингдек, металл сиқувчи мосламаларни
қўллаган ҳолда ёғоч-тахта материаллари ташилганда, вагонда ўрнатилган сиқувчи мосламалар
сони кўрсатилади;
юк жўнатувчи пломбалари билан юк жўнатилганда – “Юк жўнатувчи пломбалари” белгиси;
юк жўнатувчи ёки юкни олувчининг кузатувчилари ҳамроҳлигида жўнатилганда – “Юк
жўнатувчи (ёки юкни олувчи) кузатувчиси” белгиси, кузатувчининг фамилияси, исми-шарифи,
паспорт серияси ва рақами, хизмат сафари гувоҳномаси рақами (мавжуд бўлса);
сабзавотлар, полиз экинлари тўкилган ҳолда ташилганда – сабзавот жойлаштирилган сиғимлар
сони кўрсатилади;
жониворлар ёпиқ вагонларда ташилганда - эшик тўсиқлари сони кўрсатилади;
юкларни ташишда иситиш тақдим этилганда – темир йўлга (инфратузилма эгасига, ташувчига)
тегишли вагон иситиш мосламалари сони кўрсатилади.
Алоҳида қоидалар асосида ташиладиган ёки ташиш ва сақлашда алоҳида эҳтиёт чораларига риоя
қилиш талаб қилинадиган юклар бўйича юкхатининг юқори қисмида (“Алоҳида белгилар ва
штемпеллар учун жой” графасида) юк жўнатувчи томонидан ушбу Қоидаларда кўзда тутилган
штемпель ёки юкнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ёзув қайд этилади, ҳар қандай турдаги
ҳаракатдаги таркибда тез бузилувчан юклар ташилганда эса “Тез бузилувчан юк” штемпели
қўйилади;
м) “Юкнинг юк жўнатувчи томонидан белгиланган кг даги массаси” графаси юкнинг массаси юк
жўнатувчи томонидан ёки темир йўл станциясининг ваколатли ходими билан биргаликда юк
жўнатувчи томонидан аниқланганда тўлдирилади.
Юкнинг массаси вагон тарозисида аниқланганда, тегишли графаларда брутто, вагон тараси ва
нетто массалари кўрсатилади. Бунда “Тара пров./с бруса” графасида вагон тарасининг массаси
текширилган ёки текширилмаганлигига қараб, керак бўлсаган белги ўчирилади.
Битта юкхати бўйича тарага жойлаштирилган ва донали бўлган турли хилдаги ва ҳар хил
қадоқдаги юклар ташишга тақдим этилганда, қадоқнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳар бир
юкнинг массаси, шунингдек, мазкур юкхати бўйича тақдим этилаётган юкларнинг умумий
массаси кўрсатилади;
н) “Жами жойлар” графасида жойларнинг умумий миқдори сўз
билан ёзилади;
о) юк жўнатувчи томонидан ёки юк жўнатувчи темир йўл станциясининг ваколатли ходими билан
биргаликда юкнинг умумий массаси аниқланганда, “Жами масса” графасида юкнинг умумий
массаси сўз билан ёзилади;
п) “Массани аниқлаш усули” графасида юкнинг массаси қандай усул билан аниқлангани
кўрсатилади. Юк массаси юк жўнатувчи томонидан ёки юк жўнатувчи темир йўл станциясининг
Do'stlaringiz bilan baham: |