project.gov.uz
11.11.2020
31
ва дуккакли ўсимликлар уруғлари, омухта емлар ва кепаклар;
цистерналарга қуйилган ҳолда ташиладиган суюқ озиқ–овқат юклари;
Тўкилган ҳолда ташиладиган картошка, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, кунжара, ош тузи,
рангли металлар ва рангли металларнинг пакетланмаган чиқиндилари.
Картошка, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, кунжара, ош тузи вазнини ўлчашда вагонлар тараси
массаси текширилмайди.
Дон ва буғдой маҳсулотлари, мойли ва дуккакли ўсимликлар уруғлари, омухта ем ва кепаклар,
ўсимлик мойи ва қиём вазнини ўлчашда вагонлар тараси массаси юк ортишдан олдин ва юк
туширишдан кейин текширилади.
Ушбу бандда кўрсатилган қолган юкларнинг вазнини ўлчашда вагонлар тарасининг массаси бир
марта – юк ортишдан олдин ёки юк туширишдан кейин текширилади.
93. Қолган юклар вазнини вагон тарозисида ўлчаш вагонлар ажратилмасдан тўхтатилган ҳолда
ёки ҳаракатланиш вақтида ушбу услубда ўлчашга мўлжалланган вагон тарозиларда амалга
оширилади. Бундай ҳолларда вагонлар тарасининг массаси вагондаги трафаретга мувофиқ қабул
қилинади.
94. Юклар вазни вагон тарозиларида ўлчанганда юк жўнатувчи зарур ҳолларда юкларни дозага
солиши (қўшимча юк қўшиши ёки қисман камайтириши) шарт. Бунинг учун у бевосита вагон
тарозиси олдида дозалаштириш майдончасини ташкил этиши, уни инвентарь билан таъминлаши,
катта миқдордаги юкларни жўнатишда эса – дозалаштиришни вазн ўлчаш жараёнида амалга
ошириш мақсадида механизмлар билан таъминлаши шарт.
95. Ечиладиган ускуна (шу жумладан сабзавот қалқонлари) ва иситиш мосламалари билан
юкларни ташишда юкхатининг “Юк жўнатувчининг алоҳида маълумотлари ва белгилари”
графасида ускуналар ва иситиш мосламаларининг оғирлиги кўрсатилади.
96. Ташишга тақдим этилаётган юк жойлари сони, барча ҳолларда
юк жўнатувчи томонидан белгиланади.
Умумий фойдаланишдаги жойларда юкларни ташиш учун тақдим этиш чоғида темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) юк жўнатувчи томонидан юкхатида кўрсатилган жойлар сонини
текширган ҳолда уларни қабул қилади, ортилиши юк жўнатувчи зиммасига юклатилган юклар
бундан мустасно.
97. Тара–қадоқли ва донали юкларга юк жўнатувчи транспорт маркировкасини акс эттириши
шарт.
Транспорт маркировкаси манипуляция белгилари (юк билан ишлаш усулларини кўрсатадиган
тасвирлар) ҳамда асосий, қўшимча ва ахборот ёзувларидан иборат бўлиши керак.
Манипуляция белгиларини акс эттириш зарурати маҳсулотга оид техник жиҳатдан тартибга
солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда (стандартларда, техник регламентларда) назарда
тутилган бўлиши лозим.
Манипуляция белгиларининг тасвирланиши, номланиши ва уларни акс эттириш мақсади ушбу
Қоидаларнинг 8–иловасида келтирилган.
98. Асосий ёзувлар қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
а) юкни олувчининг тўлиқ номи;
Do'stlaringiz bilan baham: |