project.gov.uz
11.11.2020
39
Экспорт қилинаётган ёки ташишда иштирок этаётган давлатлар темир йўл участкаларини кесиб
ўтадиган юкларни вагонларда пломбасиз
ёки қулфлаш–пломбалаш мосламаларсиз ташиш тақиқланади.
130. Қулфлаш–пломбалаш мосламаларга қуйидаги аниқ белгилар туширилади: юк жўнатувчи
темир йўлнинг қисқача номланиши (ҳарфлар билан), олтита ва ундан ортиқ белгидан иборат
назорат белгиси, ишлаб чиқарувчи корхонанинг тамғаси, ва ушбу аниқ белгининг охирги рақами
қулфлаш–пломбалаш мосламанинг ишлаб чиқарилган (тайёрланган) йили. Қўшимча равишда
темир йўл станция ва юк жўнатувчининг қисқача номи ёзилиши ҳам мумкин.
Вагон ва контейнерни бир неча мослама билан пломбалаш вақтида
қулфлаш–пломбалаш мосламалар турли хил назорат белгиларига эга бўлишлари шарт.
Қулфлаш–пломбалаш мосламалари темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан
белгиланган тартиб асосида қатъий ҳисобга олинади.
Вагонларни (контейнерларни) пломбалаш учун темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) билан
келишилган қулфлаш-пломбалаш мосламалар ишлатилади.
131. Юк ортилган контейнерлар юк жўнатувчи пломбалари
ёки қулфлаш–пломбалаш мосламалари билан пломбаланади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва жисмоний шахслар томонидан
тақдим этилган уй буюмлари ортилган контейнерлар юк жўнатувчи иштирокида унинг
пломбалари, транспорт–экспедиторлик ташкилоти ёки темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
пломбалари билан пломбаланади.
132. Ушбу Қоидаларда кўзда тутилмаган айрим турдаги юкларни ташишда улар туширилгандан
сўнг бўш вагонлар (контейнерлар) ҳам пломбаланади.
133. Вагон қўрғошинли пломбалар билан пломбаланганда, ҳар иккала эшик қўйилмаси узунлиги
250 – 260 мм, диаметри 6 мм бўлган куйдирилган симдан ясалган бурамалар билан маҳкамланади.
Бурама сим эшикнинг қўйилмаси ва вагон таянчининг қулоғини қамраб олинадиган қилиб, кейин
бураб маҳкамланади.
Эшикнинг юқори қисмида қўшимча қулфлаш–пломбалаш мосламалари билан жиҳозланган
рефрижераторли вагонларнинг юк ортиш учун мўлжалланган эшикларини пломбалашдан олдин,
симли бурама чап қулоқлар тирқишларидан учи пастга қилиб ўтказилади.
Эшикнинг пастки қисмини симли бурама билан маҳкамлаш, юқорида кўрсатилган усулда, ёпиқ
вагон эшиклари учун ҳам амалга оширилади.
Қўшимча қулфлаш–пломбалаш мосламалари билан жиҳозланган ёпиқ вагонларда, сим қулоқнинг
пастки тирқишидан учини пастга қаратган
ҳолда ўтказиладиган симли бурама билан маҳкамланади.
134. Контейнерларни (шу жумладан брутто массаси 10 тонна ва ундан ортиқ бўлган
контейнерларни) қўрғошинли пломба билан пломбалашдан олдин скоба ичига жойланган тутқич
(шпингалет туридаги тўсқич қурилмали контейнерларда) ёки илгак билан беркитилган (муштча
турдаги тўсқич қурилмали контейнерларда), диаметри камида 4 мм, узунлиги 240 – 250 мм бўлган
куйдирилган симдан буриш орқали мустахкамланади.
Брутто массаси 3 ва 5 тонна бўлган, шпингалет туридаги тўсқич қурилмали контейнерларда сим
скобанинг горизонтал жойлашган тирқишлари орқали тутқич устидан ўтказилиб, юқори томонга
Do'stlaringiz bilan baham: |