project.gov.uz
11.11.2020
38
далолатномани тузади ва унда йўл давомида узилиш сабабини ва умумий шаклдаги йўлда
тузилган далолатнома рақамини кўрсатади. Етказиш манзилидаги темир йўл станцияси томонидан
тузилган далолатноманинг бир нусхаси
юкни олувчига такдим этилади.
Қўшимча тарзда жўнатиш йўл қайдномаси бўйича етказилган
юкни топшириш темир йўл станцияси тақдимномаси бўйича асосий юкхатидаги юкни олувчи
томонидан умумий шаклдаги далолатнома билан амалга оширилади.
Қўшимча тарзда жўнатиш йўл қайдномаси бўйича етказилган вагонни
юк тушириш учун тақдим этиш вақти тўғрисида асосий юкхатида темир йўл станциясининг
календарь штемпели билан тасдиқланадиган белги қўйилади.
124. Маршрут (маршрут ядроси таркибида) ёки гуруҳ билан етказилган
юкни топширишда, етказиш манзилидаги темир йўл станцияси маршрут (маршрут ядроси
таркибида) ёки гуруҳ билан, шунингдек, қўшимча тарзда жўнатиш йўл қайдномаси билан
етказилган вагонлар учун ташиш ҳақининг якуний
ҳисоб–китобларини асосий юкхати бўйича амалга оширади.
125. Маршрут (маршурт ядроси) ёки гуруҳнинг битта юкхати
бўйича ҳаракатланаётган айрим вагонларини йўл давомида бошқа манзилга ўзгартириш
тақиқланади.
7–боб. Вагон ва контейнерларни пломбалаш тартиби
126. Вагон ва контейнерларни пломбалаш учун қўрғошинли пломбалар, шунингдек,
қулфлаш–пломбалаш мосламалари ишлатилади.
Қўрғошинли пломбалар камерали ёхуд иккита параллель тешикли бўлиши мумкин. Қўрғошинли
пломбаларни осиш учун қўлланиладиган, термик ишлов берилган (куйдирилган) 0,6 – 0,7 мм
диаметрли сим, дастлаб узунлигининг бир сантиметрига тўртта ўрам тўғри келадиган тарзда икки
ипли қилиб буралади.
127. Вагон ва контейнерларга осиладиган пломбалар, қулфлаш–пломбалаш мосламалари ўз
конструкциясига кўра бутлиги бузилмаган ҳолда вагондан (контейнердан) ечилишига йўл
қўймаслиги шарт.
128. Юкланган усти ёпиқ вагонлар (шу жумладан изотермик вагонлар)
ва цистерналар:
а) юк темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан
ортилганда – темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) пломбалари
(қулфлаш–пломбалаш мосламалари) билан;
б) юк жўнатувчи томонидан юк ортилганда – юк жўнатувчи пломбалари (қулфлаш–пломбалаш
мосламалари) билан пломбаланган бўлиши керак.
129. Ушбу Қоидаларнинг 16–иловасида кўрсатилган юклар пломбасиз
ва қулфлаш
–
пломбалаш мосламаларсиз, лекин симли бурамалар ўрнатилган
ҳолда ташишга рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |