project.gov.uz
11.11.2020
35
маҳкамланган бўлиши керак.
Узун ўлчамли (уч метрдан узун бўлган) юкларни умумий фойдаланишдаги жойларга кетаётган
ёпиқ вагонларга ортиш, шунингдек, темир йўл–сув транспорти орқали тўғридан–тўғри аралаш
қатновларда ташиш тақиқланади.
Кўрсатилган юкларни умумий фойдаланишда бўлмаган жойларга кетаётган ёпиқ вагонларга
ортишга юкни олувчининг бундай ташишга розилиги мавжуд бўлган ҳолдагина рухсат этилади.
Бунда, юк жўнатувчи юкхатининг
“Юк жўнатувчининг алоҳида маълумотлари ва белгилари” деб номланган
4– графасида қуйидаги ёзувни киритиши лозим: ёпиқ вагонда ташишга розиман,
юкни олувчи билан келишилган”.
Синувчан ва мўрт юклар эҳтиёткорлик билан юкланиши лозим.
Айниқса, “Эҳтиёт бўлинг”, “Ташланмасин”, “Шиша”, “Устки қисм”, “Думалатилмасин” каби
ёзувлар ва тегишли огоҳлантирувчи ёзувлар мавжуд бўлган юк жойлари вагонларга эҳтиёткорлик
билан ортилиши керак.
Бундай жойлар юкларни туширишда ушбу ёзувлар кўринадиган тарзда вагонга жойлаштирилади.
Битта вагонга ортишда нисбатан оғирроқ юклар пастга, енгилроқ юклар эса – юқорига
жойлаштирилади.
Тара–қадоқли ва донали юкларни эшик оралиғида жойлаштириш эшикдан
25 см чекинган ҳолда амалга оширилади.
Ўз хусусиятларига кўра ёнидаги юкларга зарар ёки шикаст етказиши мумкин бўлган юкларни
битта вагонга ортиш тақиқланади.
Юкларни ёпиқ вагонларга жойлаштириш ва маҳкамлаш ХЮҚБ техник шартлари ва ушбу
Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
113. Ташиш учун юк қабул қилинган вақт юкхатининг орқа томонидаги
7– графасида станциянинг календарь штемпелини қўйиш билан тасдиқланади.
Хавфли юкларни ташишга қабул қилиш ва ортиш Мустақил Давлатлар Хамдўстлигига аъзо
давлатларнинг темир йўлларида хавфли юкларни ташиш қоидаларига (бундан буён матнда хавфли
юкларни ташиш қоидалари
деб юритилади) мувофиқ амалга оширилади.
Ортишда хавфли юкларни ташиш қоидаларига риоя этишни талаб этадиган ёнғин чиқиш хавфи
бор юклар рўйхати ҳамда бундай юкларни ташиш
учун вагонлар ва контейнерларни танлаш ва ёнғинга қарши жиҳатдан тайёрлаш тартиби ушбу
Қоидаларнинг 12–иловасида кўрсатилган.
114. Ташишда йўқолиши, шикастланиши, бузилиши ва сифати тушишини олдини олиш мақсадида
ёки бошқа сабабларга кўра тарага жойлаштирилиши
ёки қадоқланиши лозим бўлган юклар, ташиш воситалари ёки юклар шикастланиши ҳамда
инсонларга зарар етказилишининг олдини олиш
учун ушбу талабга тўлиқ жавоб берадиган тара ва қадоқда ташишга тақдим этилиши шарт.
Юк жўнатувчи тара ёки қадоқ йўқлиги ва уларнинг қониқарсиз ҳолатидан келиб чиқувчи барча
оқибатлар учун жавобгар бўлиб, хусусан, бунинг оқибатида етказилган зарарни темир йўлга
(инфратузилма эгаси, ташувчи) қоплаши шарт.
Бундай юклар тара ёки қадоқсиз, сифатсиз тара ёки қадоқда ҳамда юклар хусусиятларига мос
Do'stlaringiz bilan baham: |