project.gov.uz
11.11.2020
33
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юк жўнатувчилар
билан келишилган ҳолда юк жўнатувчилар томонидан юк ташишга тақдим этилишидан аввал ва
бошқа ҳолларда темир йўл маркировкасини акс эттириш тартибини белгилайди. Темир йўл
маркировкаси юкхатининг тегишли графасида ҳам кўрсатилади.
103. Ахборот ёзувлари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
а) юк жойининг килограммлардаги брутто ва нетто массаси;
б) юк жойининг сантиметрлардаги габарит ўлчамлари (узунлиги, кенглиги
ва баландлиги ёки диаметри ва баландлиги);
в) юк жойининг куб метрлардаги ҳажми.
Габарит ўлчамларидан бирортаси бир метрдан ошмаса, юк жойининг ҳажми ва габарит ўлчамлари
кўрсатилмайди.
104. Ҳар бир юк жойига транспорт маркировкаси (асосий, қўшимча, ахборот ёзувлари ва
манипуляция белгилари) туширилган бўлиши шарт.
Бир хил турдаги юкларни вагон жўнатмасида ташишда асосий, қўшимча
ва ахборот ёзувлари (брутто ва нетто массасидан ташқари) юк жойларининг барчасида бўлмасада,
камида тўрттасида туширишга рухсат берилади.
Бу ҳолда маркировкаланган жойлар:
а) ёпиқ вагонларда – маркировкасини ташқарига қаратган ҳолда ҳар бир эшик олдида иккита
жойдан;
б) очиқ ҳаракатдаги таркибда – маркировкасини ташқарига қаратган
ҳолда платформа ёки усти очиқ вагоннинг ҳар бир бўйлама борти ёнида, ортилган юкнинг юқори
қаватида иккита жойдан жойлаштирилади. Ортилган юк бортлар билан тенг поғонада ёки бортдан
пастроқ юкланган бўлса, маркировкаланган
юк жойлари маркировкаси тепага қаратилган ҳолда жойлаштирилиши шарт.
105. Юкларни универсал контейнерларда ташишда асосий, қўшимча
ва ахборот ёзувларини (брутто ва нетто оғирлигидан ташқари) тушириш мажбурий эмас, юклар
майда жўнатмалар тарзида ташиладиган терма контейнерлар
бундан мустасно. Юкларни уюлган ва қуйилган ҳолда ташишда транспорт маркировкаси
туширилмайди.
106. Транспорт маркировкасини тушириш жойи ва усуллари
ҳамда маркировка ёрлиқлари, манипуляция белгилари ва ёзувларининг ўлчамлари ушбу
Қоидаларнинг 9 ва 10–иловаларда келтирилган.
Транспорт тарасини тавсифловчи ва таранинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги
норматив ҳужжатлар талабларига (стандартларга, техник регламентларга) мувофиқлигини
тасдиқловчи маркировканинг таркиби,
уни тушириш усули ва тартиби ушбу Қоидаларнинг 11–иловасида келтирилган.
Маркировка аниқ кўринадиган ва тушунарли бўлиши шарт. Маркировка учун ишлатиладиган лак-
бўёқ материаллари сувга чидамли, тез қурийдиган, ёруғликка ва паст ҳарорат таъсирига
бардошли, ўчирилмаслиги ва суркалиб кетмаслиги учун сифатли бўлиши шарт. Қадоқланган юк
сифатига салбий таъсир кўрсатадиган материаллар қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Қоидаларининг ушбу параграфда тара–қадоқли ва донали юкларни маркировкалаш кўзда
Do'stlaringiz bilan baham: |