project.gov.uz
11.11.2020
29
массани ҳисоблаш орқали аниқланади. Айрим юклар
учун масса ҳисоб-китоб йўли билан, ўлчаш орқали ёки шартли равишда аниқланади. Тарага
жойлаштирилган ёки донали юклар массаси ташишга тақдим этилишидан олдин ҳар бир юк
жойида брутто ва нетто массаси кўрсатилган
ҳолда аниқланади.
Стандарт массага эга юк жойлари тақдим этилаётган бўлса, ҳар бир юк жойида унинг массаси
кўрсатилиши шарт эмас, стандартларга асосан стандарт жойларда брутто ва нетто массаси
кўрсатилиши мажбурийлиги белгиланган бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бу ҳолда юкхатида
“Массани аниқлаш усули” графасида битта юк жойининг брутто ва нетто стандарт массаси ҳам
қўрсатилади.
Юк жўнатувчи юк массасини аниқлаш усулини юкхатида кўрсатиши шарт.
85. Юклар массаси қуйидагича аниқланади: темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан
– умумий фойдаланишдаги жойларда ўз воситалари ёрдамида ортишда; юк жўнатувчилар
томонидан – умумий фойдаланишда бўлмаган жойларда ортишда, шунингдек, умумий
фойдаланишдаги жойларда юк жўнатувчи воситалари ёрдамида ортишда.
Юклар массасини трафарет асосида, стандарт бўйича, ҳисоб–китоб йўли билан, ўлчаш орқали ёки
шартли равишда аниқлаш, шунингдек, ортилиши
юк жўнатувчи зиммасига юклатилган юк массасини белгилаш барча ҳолларда
юк жўнатувчи томонидан амалга оширилади.
Уюлган ҳолда ташиладиган дон маҳсулотлари юклари, мойли
ва дуккакли ўсимликлар уруғлари, кепаклар ва омухта емлар, тўкилган
ҳолда ташиладиган картошка, сабзавотлар ва полиз маҳсулотлари массасини
юк жўнатувчи тарозида аниқлаб, юкхатида ўзининг имзоси билан тасдиқлайди.
Юк жўнатувчида вагон ёки элеватор тарозиси бўлмаган ҳолларда,
бундай юкларнинг массаси жўнатиш темир йўл станциясининг вагон тарозисида темир йўлнинг
(инфратузилма егаси, ташувчи) ваколати ходими томонидан
юк жўнатувчи билан биргаликда аниқланиб, юкхатига имзо қўйилиб тасдиқланади.
86. Контейнерлардаги юклар темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан юк жўнатувчи
аниқлаган масса билан ташишга қабул қилинади.
87. Цистерналарда қуйилган ҳолда ташиладиган юклар массасини аниқлаш тарози ёрдамида ёки
юк жўнатувчи томонидан суюқлик қуйилган баландликни ўлчаш орқали ва махсус калибровкалаш
жадвалларини қўллаган ҳолда қуйилган юк ҳажмини аниқлаш йўли билан ёки техник жиҳатдан
тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган усуллар билан амалга оширилади.
Озиқ–овқат юклари массаси фақат вагон тарозиларида,
улар бўлмаганда – товар тарозиларида аниқланади.
Масса ўлчаш йўли билан аниқланганда, юк жўнатувчи юкхатида суюқлик қуйилган баландликни,
цистернадаги юк ҳарорати ва маҳсулот зичлигини кўрсатиши шарт.
Этил (вино) спиртини ташиш учун қабул қилиш тартиби ва унинг массасини аниқлаш тартиби
МДҲга аъзо давлатлар темир йўл тармоқларида Суюқ юкларни вагон
-
цистерналарда ва
нефть–битум ташиш учун мўлжалланган бункер туридаги вагонларда қуйилган ҳолда ташиш
қоидаларида (бундан буён матнда Суюқ юкларни қўйилган ҳолда ташиш қоидалари деб
юритилади) кўзда тутилган.
88. Бункерли очиқ вагонларда ташиладиган юклар массаси юк жўнатувчи томонидан ҳисоб–китоб
Do'stlaringiz bilan baham: |