ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР
Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1. Имон билан яхши ишлар пок ҳаѐт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси
ғам-ташвишни кетказади.
3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг.
Шунда кўнглингиз шод бўлади.
4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат
бағишлайди.
5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.
6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъѐр бузилишига йўл
қўйманг.
7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.
8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ѐки энди келадиган кунларни унутинг.
9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан
ибрат олинг.
10. Эътиборингизни қўрқинчли хаѐлларга, ѐмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб
қолманг.
11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг.
Чунки инсон умри жуда қисқа.
12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал
қилинг.
13. Ҳаѐтингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаѐт руҳ
учун азобдир.
14. Сиз ҳақингизда айтилган ѐмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни
айтган кишига зиѐн етади.
15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.
16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр
юритинг.
17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.
18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.
19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.
20. Пиѐда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда
соғлом ақл бўлади.
21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар
қийматингизни ўлчайдиган мезондир.
22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ѐддан чиқарманг.
23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаѐтган нарсалар
яхшилик бўлиб чиқар.
24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.
25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.
26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан
четланинг.
27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир
четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.
28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |