1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


БОЙЛИК ЯХШИМИ ЁКИ КАМБАҒАЛЛИК?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

БОЙЛИК ЯХШИМИ ЁКИ КАМБАҒАЛЛИК? 
Инсон феъл-атвори жуда қизиқ: ҳеч нарсага рози бўлмайди, на иссиққа кўнади, на совуққа. 
Камбағаллигида нуқул бойиб кетишни, қўлига катта пул тушиб қолганда чиройли уйлар қуришни, 
шоҳона дастурхонлар солиб, катта тўйлар қилишни, сўнгги русумдаги машина олишни орзу қилади. 
Боласига ҳам тинмай: “Бойиб кетсам, уни обераман, буни совға қиламан”, деб ваъдалар беради. Бир 
куни келиб бойиб ҳам кетади, аввал орзу қилган ҳамма нарсасига эришади. Ҳатто ўзи кутганидан ҳам 
кўп мол-дунѐга эга бўлади. “Энди у мақсадига эришиб, хотиржам бўлгандир, неъматларга ғарқ ҳолда 
мазза қилиб яшаѐтгандир. Пули йўқлигида орзу қилганидай, оиласини етаклаб жаҳон кезгани саѐҳатга 
жўнагандир ѐки мол-дунѐ билан ўралашиб қолганида унутилган севимли машғулотларига 
қайтгандир?” деб ўйлаѐтган бўлсангиз, адашасиз. Унинг аввалги ташвишлари ўн баравар ортиб кетган: 
қўлга киритган бойлигини қандай қилиб кўпайтириш, уни тажовузлардан асраш, фойдани қайси 
ишларга йўналтириш ҳақидаги режаларга боши билан шўнғиган. 
Пулим кўпайса, тинч-хотиржам яшайман, деб ўйлаганди. Қаѐқда! Ҳатто овқатини бемалол ея 
олмайди. Уйқусида ҳаловат йўқ. Қачон одамларга ўхшаб дам олганини эслолмайди ҳам. Ана шундай 
кунларнинг бирида миясидами, қалбидами, онгидами нимадир “чирс” этиб узилиб кетгандай бўлади, 
тўплаган, жонидан ҳам азиз қилиб асраган, уни кўпайтириш учун ҳамма нарсадан воз кечиб елиб-
югурган мол-дунѐси бирданига кўзига хунук кўриниб қолади. Шунча умрини бефойда ўтказиб 
юборгандай надомат чекади, кўнгли камбағал одамларникига ўхшаган оддийгина уйларни, камтарона 
турмушни, фақирона ҳаѐтни қўмсаб қолади. 
Мисрлик бир давлатманд киши Қоҳиранинг бойлар яшайдиган маҳалласидаги шоҳона уйи 
деразасидан ташқарига қараб афсус билан шундай деган экан: “Мен бир нарсага сира тушунолмадим: 
уйим, жиҳозларим гард юқмаган ҳолатда тоза, энг сара, покиза овқатларни ейман, лекин бошим 
касалдан чиқмайди. Анави деҳқонлар тупроқ ичида туғилиб, иркит кўчада улғаяди, овқатини чанг-
тўзон ичида еб, лойқа сувни ичиб кетаверади, бирортасига балоям урмайди”. 
Энди биз камбағал деб ўйлайдиган кишининг аҳволига бир назар ташлайлик: оила бошлиғи 
эртадан-кечгача тиним билмай ишлайди, аѐли ҳам, болалари ҳам унга ѐрдамлашади. Улар рўзғорда 
ҳамма нарсани тежашади: аканинг кийимини ука кияди, каттасининг ўқув қуроллари кичигига қолган, 
кечаги овқатни бугун иситиб ейишган. Ҳатто битта йўл чиптасидан уч киши фойдаланади. Аммо 
бирлари ҳеч икки бўлмайди: ейишга пул топилса, кийимга йўқ, кийимга бир илож қилиб жамғаришса, 
ўқишга маблағ излаб қийналишган. Шунда ҳаммалари баравар фиғон чекишади: “Қайси гуноҳимиз 
учун биз камбағал қилиб яратилганмиз, қўшнимиз фалончидан қаеримиз кам ахир. Уям ишлайди, биз 
ҳам ишлаймиз, унинг ҳам олтита боласи бор, биз ҳам шунчамиз. Аммо унинг уйи қаср, чет эл 
жиҳозларини, гаражидаги машиналарини айтмай қўяқолайлик, шуми адолат?!” 
Шу ерда бир савол туғилади: бой бўлиш яхшими ѐки камбағаллик? Биров: “Бойликка нима 
етсин, тилинг бурро, мартабанг улуғ бўлади, ҳамма сени ҳурмат қилади, истаган нарсангга эришасан, 
бошқага муте бўлмайсан, яна садақа-эҳсонларни кўп қилиб, Худогаям, бандасигаям яхши кўринасан”, 
дейди. 
Яна бошқаси камбағалликни мақтайди: “Камбағалнинг ҳеч қанақа ғам-ташвиши бўлмайди. Бой 
одам ҳеч қачон иккита нон ея олмаган, иккита костюм кия олмаган, аммо бойлигини қўлга 
киритгунича соғлиғидан, асабидан, яқинларидан, хотиржамлигидан ажраб бўлган. Камбағалда бунақа 


21 
ташвишлар йўқ. Қорнини битта тўйдиради-да, мазза қилиб қотиб ухлайди. Бойларга ўхшаб элликка 
кирмай туриб қанд, қон босими, юрак хуружи каби касалликни орттириб олмайди”. 
Хўш, унда ким ҳақ? Ҳаѐтда бой бўлган маъқулми ѐки фақирликка кўниб кун кечиришми? 
Моддиятга қул бўлган ғарбликлар ҳамма ишда бойликни, мол-дунѐни биринчи ўринга қўйишади. 
Улар наздида тўкин-сочин яшаш, жамиятда катта мавқега эга бўлиш, обрў-эътибор қозониш, ҳатто 
оила аъзоларига ѐқиш учун бадавлат бўлиш, нима қилиб бўлса ҳам, қандай йўл билан бўлмасин, анча-
мунча мол-дунѐни қўлга киритиш зарур. Китобларда, газета-журналларда, киноларда бойликни 
мақташади, бойлар ҳаѐтининг бор “жозибаси”ни кўз-кўз қилишади, ҳаммани бойлардан ибрат олишга 
чақиришади. 
Бунга қарши ўлароқ Шарқ донишмандлиги инсоннинг бахтли бўлиши учун, энг аввало, ҳалол 
яшаш, ахлоқий мезонларга риоя этиш, одамлар билан муносабатларда олийжаноблик кўрсатишни 
асосий шартлардан ҳисоблайди. Бойлик, мол-дунѐ олий мақсадларга эришишда бир восита, бандани 
синаш учун берилади, дея талқин қилинади. Олимлар мол-дунѐга эътибор қилишмаган, одамларни 
унга қизиқтиришмаган, бойликни керакли жойларга сарфлашга, саховатни, хайр-эҳсонни 
кўпайтиришга, бойлик тўпланишига йўл қўймасликка чорлашган. Камбағалларга – уларнинг бу ҳолати 
Яратганнинг улуғ марҳамати, уларни имтиҳон қилаѐтгани белгиси экани – тушунтирилган, улар сабр-
қаноатга, тақдир ѐзуғига чидашга чақирилган. 
Хуллас, бойлик ҳам, камбағаллик ҳам инсонга берилган неъмат ҳамда синовдир. Бойлик 
келганда инсонийликдан чекинмай, мол-дунѐга қаттиқ муҳаббат қўймай, уни муносиб жойларга 
сарфлаш, камбағалликда сабр-қаноат қилиш чин инсоний хислатдир
10


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish