1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


РУҲИЙ ТУШКУНЛИК САБАБЛАРИ



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

РУҲИЙ ТУШКУНЛИК САБАБЛАРИ 
Тушкунликнинг асосий сабаби дин-диѐнатдан узоқлик, имон заифлигидир. Зеро, дин инсонни 
тарбиялайди, руҳан комилликка бошлайди, икки дунѐ саодатига йўллайди. 
Банда Аллоҳга таваккал қилмаса, Парвардигорига суянмаса, ожиз-нотавон бўлиб қолади. Зеро, 
дунѐ ҳаѐти шу қадар мураккабки, бунда биз Олий Зотнинг мададига, Қудратли Аллоҳнинг қўллаб-
қувватлашига жудаям муҳтожмиз. Аллоҳга таваккал қиларканмиз, зинҳор ўзимизни ѐлғиз ҳис 
этмаймиз, ҳар дамда Аллоҳ биз билан эканини, бизга ѐрдам беришини қалбдан сезиб турамиз. Мана 
шу ишонч бизга руҳий далда беради, кўнглимизни кўтаради. 
Тушкунликнинг сабабларидан бири – мақсадсиз яшаш, бекорчилик. Ҳаѐтда аниқ мақсади йўқ 
одам ҳеч нарсага интилмайди, ҳеч қандай масъулиятни ҳис қилмайди. Унинг ўзига ишончи ҳам, 
ғайрат-шижоати ҳам бўлмайди. Бундай кимсани тушкун кайфият мағлуб этади. 
Халқда “Бекорчидан Худо безор” деган нақл бор. Кун бўйи фойдасиз ишлар билан вақтини 
ўтказадиган, на ўзига, на жамиятга нафи тегмайдиган кимсанинг ҳаѐтда умиди ҳам, орзу-мақсадлари 
ҳам бўлмайди. Табиийки, бундай одам руҳан заиф саналади. 
Ҳозирги кунда тушкунлик дарди илдиз отишига китоб ўқимаслик ҳам сабаб бўлмоқда, 
назаримизда. Атрофга қарасангиз, кўпчилик телевизор кўриш, интернетда бўлар-бўлмас хабарларни 
ўқиш билан овора. Фикр-мулоҳазага, мушоҳадага ундовчи китоб мутолаа қилишга ҳафсаласи йўқ. 
Аслида китоб инсоннинг энг яқин дўстидир. Инсон қийин дамларда китоб ўқиса, кўнгли таскин 
топади. Тушкунлик пайтида одам китоб мутолаа қилса, ўзини анча енгил ҳис қилади, қалбини 
ўртаѐтган дарди бир оз бўлсаям арийди. 
Касаллик – тушкунлик сабабларидан бири. Бандага етадиган дард, оғриқ, турли шикастлар 
синов-имтиҳондир. Бу билан банданинг гуноҳлари ювилади, мартабаси кўтарилади. Банда оғриқни 
мана шундай қарши олиши керак. Мўмин киши иллатларга қарши курашишга ҳаракат қилади. 
Дардини элга дастурхон қилиш, ҳолидан шикоят этиб тақдирдан нолиш Аллоҳга хуш келмайди. 
Ҳозирги замон тиббиѐтида ҳам бемор ўзини руҳан тетик ҳис қилиши унинг оѐққа туришида катта 
аҳамиятга эгалиги таъкидланмоқда. Демак, касал, қарздор ѐки иши юришмаѐтган одам Аллоҳга янада 
қаттиқроқ боғланиб, ибодатда, зикр-дуо, салавот, истиғфорда бардавом бўлса, муваффақиятсизликдан 
қутулиб, ѐруғ кунларга етади. 
Қўли калталик ҳам одамларни депрессия сари етакламоқда. Кимдир фаровон ҳаѐтни орзу 
қилиб, ниятига етолмагани, яна кимдир қўша-қўша иморат қуролмагани учун сиқилиши мумкин. 
Аммо бундан хафа бўлиш тўғри эмас. Зеро, банданинг мартабаси бой-камбағаллиги, кийган либоси, 
қурган иморатлари билан ўлчанмайди. 
Қўли калталиги учун тушкунликка тушаѐтган одам, манаман деган бойваччаларнинг кўпи 
ҳақиқий бахтга эришолмаѐтганига, хотиржам яшолмаѐтганига ибрат кўзи билан қарасин. Инсоннинг 
тан-жони соғми, оиласи, уй-жойи, ейишга бир бурда нони борми, шукр қилиб яшасин. 
Банда охиратини ўйлаб ташвиш чекса, майли эди. Аммо у кўпинча қаноатсизлик қилиб, бўлар-
бўлмас хаѐлларга бораверади, кейинчалик тирикчилигим нима бўлади, деб ўзига муаммолар сотиб 
олади. Тўғри, фарзандлар ташвиши билан яшаш, келажакда қилинадиган хайрли ишларни 
режалаштириш керак. Бироқ, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда сабабсиз ташвишланавериш ҳам тўғри 
эмас. Ризқ – Аллоҳдан. Фарзандларимиз, набираларимиз ризқини Аллоҳ етказади. Кўнгилни хотиржам 
қилайлик, азизлар! Бунинг ўрнига фарзандларимиз тарбиясини, имон-эътиқодли, одобли бўлиб вояга 
етишларини ўйласак, мақсадга мувофиқ бўлади. 
7
Манба: “Саломатлик тақвими”нинг 2013-йилги 1-сони, 43-45-бетлари. 


12 
Дунѐга муккадан кетиш, ўткинчи ҳойи ҳаваслар ортидан қувиш – депрессиянинг энг асосий 
сабабларидан бири. Фақат моддий нарсаларни ўйлаган, овқат ейиш, нафсни қондириш, орзуига етиш 
дарди билан яшаган одам маънан сўқир бўлиб қолади. Худбинлик, орзу-ҳавасларини ўзгалар 
манфаатидан устун қўйиш, манманлик, шуҳратпарастлик қалбни ўлдиради. Киши мана шундай ҳаѐт 
кечирса, шоҳона дастурхон устида ўтирсаям тушкунликка тушаверади. Фақат моддият фалсафаси 
билан яшаш одамни шундай абгор ҳолга солади. Мана масалан, ғарбликлар ҳаѐтига бир қур назар 
солайлик. Уларда тушкунлик, ҳаѐтидан нолиш, турмушидан лаззат сезмаслик каби жиҳатлар яққол 
кўзга ташланади. Сиртдан қаралса, ҳаѐти шоҳона, егани олдида, емагани кетида. Аммо шунча 
фаровонликка қарамай хотиржам эмаслар, ҳузур-ҳаловатлари йўқ уларнинг. 
Руҳий тушкунликнинг яна бир сабаби – худбинлик. “Ўзим бўлай” қабилида иш тутган 
одамнинг бири икки бўлмайди. Худбин кимса ўзи билан ўзи овора бўлиб юраверади. Унинг учун 
одамлар қизиқиши, эл-юрт манфаати зиғирча аҳамиятга эга эмас. Бундай кимсалар жамият дарахти 
илдизига тушган қуртлардир. 
Тушкунликдан чиқиш учун одамларга яқин бўлиш, уларга яхши муомала қилиш, қўлидан 
келганича эзгулик улашиш керак. Шунда қалб очилади, дил яйрайди, инсон ўзини руҳан енгил ҳис 
қилади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish