1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА... 
– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг
– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир; 
– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни 
ҳам ўрганинг, худбин бўлманг; 
– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-
ташвишларингизни яшира билинг; 
– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг; 
– Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир; 
3
Манба: “Мусулмонлар тақвими”нинг 2002-йилги 1-сони. 



– Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг; 
– Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши 
муносабатда бўлинг
4

ҲИКМАТ 
Ҳамма билан яхши муносабатда бўл, лекин барчага бирдек кўнгил қўяверма. 
ХОТИРЖАМЛИК СИРИ НИМАДА? 
Ҳозирда кўп одамлар моддий фаровонликка эришиш пайида туну кун елиб-югурмоқда, яхши 
еб-ичишга, чиройли кийинишга, ҳашаматли уйлар қуришга ҳаракат қилмоқда. Аммо тараққиѐт 
чўққисига чиққан кўп мамлакатлардаги ҳаѐт ҳозирги кунда унчалик хотиржам эмас, кишиларда руҳий 
сокинлик йўқолиб боряпти. Яқин тарихга мурожаат қилсак, хонадондан бир киши деҳқончилик, 
боғбонлик ѐки ҳунармандчилик билан рўзғор тебратар, унинг бир мавсумда топгани бутун бошли 
оиланинг йиллик сарф-харажатларига етарди. Ҳатто муҳтож қариндошларга ҳам ѐрдам қилинарди. 
Аммо бугунги кунда оилада ҳамма – эр ҳам, хотин ҳам, ҳатто болаларгача тирикчилик ғамида тиним 
билмай ҳаракат қилади. Шунга қарамай хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат йўқ... 
Хотиржам яшаш учун мол-дунѐ топиляпти, “Бойлик тўплаб олай, кейин хотиржам яшаймиз” 
деб орзу қилиняпти, “Мана шу ишни қилиб олсам, кейин хотиржам бўламан”, деб ўйлашяпти. Аммо 
бу иш кўпинча ортидан бошқа юмушларни етаклаб келади. 
Аслида тинчлик-хотиржамликка Аллоҳни зикр қилиш билан эришилади. Ҳар соатда, ҳар 
сонияда Яратганнинг бирлигини, борлигини ўйлаб, барча ишларида Парвардигорига таваккал қилган 
қалбларгина ўзи истаган хотиржамликка эришади. 
Ақлли инсон ўзига берилган мол-дунѐни Аллоҳнинг омонати деб билади, топаѐтган мол-
дунѐсида ўзгаларнинг ҳам ҳақи бор, деб ишонади, бойлигини керакли жойга сарфлайди. Шу билан 
кўнгли таскин топади. 
Агар танасида дард бўлса, буни синов деб сабр қилади, дардига даво излайди. Мўмин киши 
буларнинг барчаси тақдирдан деб ишонади. 
Серфарзанд инсон айрим “маданият” эгаларига ўхшаб қўрқувга тушмайди, “Болаларимни 
боқолмаяпман”, деб дод-фарѐд солмайди. У шундаям хотиржам. Чунки фарзандлари ризқини Аллоҳ 
етказишига ишонади. 
Баъзи одамлар юриб-юриб, охири боши ѐстиққа етганидагина ўлимни эслаб қолади. Ўша вақтда 
тириклик чоғида қилган ҳамма гуноҳлари турнақатор бўлиб кўз олдидан ўтади. Аллоҳ таолонинг 
ҳузурига бориб, қилмиши учун қандай ҳисоб беришини ўйлаб, юрагини ваҳима босади, кўнглига 
ғулғула тушади. Бундай одам дунѐдан хотиржам кўз юмолмайди. Ана шундай кишилардан бўлиб 
қолишдан Аллоҳ асрасин! 
Эътибор берган бўлсангиз, имони мустаҳкам инсон дунѐдан сира “аттанг” деб ўтмайди. Бундай 
одам вақти беҳуда ўтганига афсус чекмаган. Фарзандларини имон-эътиқодли, одоб-ахлоқли қилиб 
тарбиялаган бирор киши охират сари йўл олаѐтганида пушаймондан бошини деворга урмаган. Балки 
қалби хотиржам, кўнгли тўқ, лабида табассум билан кўз юмган. Инсон учун бундан ҳам ортиқ бахт 
борми
5
?! 
ҲИКМАТ 
Биз ҳаѐтни ҳар қанча мақтаб-улуғламайлик, жозибадор томонларини айтиб алқамайлик, унинг 
ўта шафқатсиз томонлари, дош бериш қийин синовлари ҳам бор (Озод Шарафиддинов). 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish