1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

КУРАШ ФАЛСАФАСИ 
Шогирд устозидан сўради: 
– Агар йиқилганимдан хабар топсангиз, нима дердингиз? 
– Тур, дердим. 
– Яна йиқилсам-чи? 
– Яна тур, дердим. 
– Бу ҳолат қачонгача давом этиши мумкин: йиқиласан, турасан, йиқиласан, турасан? 
– Тирик экансан, йиқилавер, ўрнингдан туравер. Фақат ўликларгина йиқилиб қайта 
турмайдилар. 
УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ 
1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди. 
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан 
бўлиши керак. 
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш. 
4. Секин-секин шошил. 
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги. 
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди. 
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади. 
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади. 
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир. 
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла. 
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир. 
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат 
қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан. 
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни 
такрорла. 
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар. 
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушѐр туриб, 
тадоригингни кўриб қўй. 
2
Манба: “Ирфон” тақвимининг 2010-йилги 4-сони, 39-41-бетлари. 



16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради. 
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади. 
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади. 
19. Ёмғир ѐғаѐтганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади. 
ОМАДЛИ БЎЛМОҚЧИМИСИЗ, МАРҲАМАТ! 
Ҳамма омадли бўлишни истайди. Мундоқ қараганда, бу бор-йўғи бир истак, пуч орзудай 
туюлиши мумкин. Бироқ уни инкор этиб ҳам бўлмайди. Психологлар айтишича, мутлақ омадли 
кишига айланиш ҳам мумкин. Хўш, у ҳолда омадлиликнинг ўзи нима, бундай хусусиятга эга бўлиш 
учун бизга нималар халал беради? 
Бу борада энг биринчи тўсиқ – ўзига ишонмаслик. Ўз кучига, иқтидорига, истеъдодига 
ишонмаслик сабаблари турлича. 
Биринчидан, кўпчилик ҳаѐтда омадга ишонмайди, бошданоқ омадсизликка “тайѐрланади”. 
Бора-бора ишлари ўлда-жўлдалигига, юришмаѐтганига ҳам кўникиб кетади, бирон нарсани 
ўзгартиришга уриниб ҳам кўрмайди. 
Иккинчидан, кўнгил қолиши. Кўп одамлар бирон ишни бошлаб хатога йўл қўйгани, 
тажрибасизлиги сабаб омадсизликка учрайди. Кейин амалга оширмоқчи бўлган ўша режасидан кўнгли 
совийди, ихлоси қайтади. Тўғри, ҳаѐтда ҳамма иш ҳам бирдай силлиқ кечавермайди. Айрим 
тўсиқларни енгиб ўтиш осон бўлмаслиги турган гап. Бироқ бу, ортга чекинишга сабаб бўлмаслиги 
керак. Албатта, ҳаққоний тўсиқдан кўра бирор ишни бажаришдан ихлос қайтишини енгиш қийинроқ. 
Чунки у, кишига ўтолмайдиган тўсиқ бўлиб туюлади. 
Учинчидан, натижага эришишдаги тўсиқлар. Булардан бири – яқинларининг қўллаб-
қувватламаслиги. Ҳар бир киши – қандай ишнинг этагидан тутмасин – яқинлари, маслакдошлари, 
шерикларининг ҳеч бўлмаганда маънавий қўллаб-қувватлашига, далдасига эҳтиѐж сезади. Бусиз киши 
ҳар қандай ишдан совийди. Психологлар айтишича, агар одам шундай вазиятга тушиб қолса, тезда бу 
ҳолатни миясидан чиқариб ташлаши керак. Асосий эътибор ўз олдига қўйилган мақсадга қаратилади. 
Бу усул сизнинг омадли инсонга айланишингизга ѐрдам беради. Лекин бу, яқинлар билан алоқани 
шартта узиш керак, дегани эмас. 
Тўртинчидан, орзу-хаѐлларга ҳаддан зиѐд берилиш. Ҳеч қачон олдингизга – қанча чирансангиз 
ҳам кучингиз етмайдиган – ўта оғир вазифани қўйманг. Яхшиси, бажариб бўлмас ўша вазифани кичик-
кичик қисмларга бўлиб амалга оширинг. Бундай майда вазифаларни бажара туриб, вақти келганда 
бошида умуман бажариб бўлмайдигандек туюлган вазифани уддалаб қўйганингизни сезмай ҳам 
қоласиз. 
Қилаѐтган ишимиз бизга қувонч, қониқиш ҳиси бағишлаши керак. Қувонч келтирмайдиган 
ишнинг яхши-ѐмон томонларини ақл тарозисига солиб, кейин қарор қабул қилган маъқул. Омадга 
эришишда киришимлилик, ҳамсуҳбат билан тез чиқишиб кетиш қобилияти ҳам асқотади. Сал 
ўзгачароқ фикрлашингиз билан бошқалардан ажралиб туришдан қўрқманг. Қайтанга бу, сизга бўлган 
ҳурматни янада оширади. 
Яхши ҳордиқ чиқаришни ҳам унутманг. Бошлаган ишимни омадли якунлайман, деб зўр бериб 
ишлаш одамни қаттиқ чарчатади, асабийлаштиради. Яхши дам инсон руҳий ҳолатини меъѐрга солади. 
Омадли бўлишни истаган одам жилмайишни ҳам билиши керак. Жуда осон, ўта самарали бу 
усулдан имкони борича кўпроқ фойдаланинг. Унутманг: самимий жилмаювчи киши томон одамлар 
интилади, уни қўллаб-қувватлайди. 
Омад ҳақида ҳар кимнинг ўз тушунчаси, тасаввури бор. Агар бундан тўғри хулоса 
чиқаролсангиз, вазият тез орада сиз истаган томонга ўзгара бошлайди. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish