1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

МУКАММАЛ ШИФО НИМАДА? 
Ҳозирги кунда касалликлар тури жудаям кўп, аввал маълум бўлмаган, аждодларимиз номиниям 
билмаган янги иллатлар пайдо бўлган. Уларга қарши тавсия этиладиган дориларнинг ҳам минг хили 
чиқиб кетган. Агар тобингиз қочса, бирон дард безовта қилса, шифокор ҳузурига борасиз. У сизни 
текшириб, керакли дориларни қоғозга ѐзиб беради. Кейин айтилган дориларни дорихонадан олиб 
ичасиз... 
Лекин, бир нарсага эътибор беряпсизми: қанча дори-дармон ичмайлик, касалликлар тўлиқ 
аримаяпти. Нега? Чунки инсоннинг гавҳари бўлмиш қалбни муолажа қилмагунча танани буткул 
даволаб бўлмайди. Аъзоларимиз саломатлиги қалбга боғлиқ, айнан қалбга. Ҳадиси шарифда 
айтилишича, инсон танасида бир парча эт бор. Агар ўша эт соғлом бўлса, тананинг ҳамма аъзоси 
соғлом бўлади. Агар бузилса, қолган аъзолар ҳам касалланади. Ана ўша аъзо қалбдир. 
Абу Али ибн Сино шундай деган экан: “Биз зоҳирий касалликларни даволаш йўлларини ѐзиб 
қўйдик. Биздан кейингилар ботиний иллатларга шифо топади, деб умид қиламиз”. 
Бугун кўпчилик бор эътиборини моддий-тиббий муолажаларга қаратган. Аслида биринчи галда 
қалбни даволаш керак. Қалбимиз иллатлардан азият чекса, руҳимиз носоғлом бўлса, минг дори ичган 
билан биз кутганчалик фойдаси бўлмайди. Шунинг учун ҳар қандай муолажа руҳий тарбиядан 
бошланса, мукаммал шифо топилади, чора-тадбирлар самара беради. 
МУСТАҲКАМ ЭЪТИҚОД – САОДАТ МАНБАИ 
Имон-эътиқод инсонни бахтли қилувчи асосий омилдир. Зеро, Парвардигорини таниган, Унга 
итоат этган бандагина икки дунѐ саодатига эришади. 
Инсон қалби имон билан тирик. Имон нури қалбни чароғон этади. Аллоҳга ишонган 
инсоннинг дили пок, виждони уйғоқ бўлади. Эътиқоди мустаҳкам кишилар яшайдиган жамиятда 
фаровонлик, тинчлик-хотиржамлик ҳукм суради. Чунки бундай жойда маънавий иллатлар 
бўлмайди. Кўп муаммолар айнан имон заифлиги, эътиқод сустлигидан келиб чиқади. 



Эътиқод инсоннинг руҳий, тиббий саломатлиги учун ҳам ўта муҳим. Олимлар аниқлашича, 
диндорлар эътиқодсизларга қараганда юрак касаллигига 60 % кам учрар, эътиқодлилар ичида қон 
босимининг хавфли кўриниши кўп бўлмас экан. Гап шундаки, эътиқодли кишининг кўтаринки 
кайфияти унинг соғлиғини яхшилайди. Аллоҳга ишониш ҳар қандай кайфият кўтарувчи 
хусусиятлардан яхшироқ таъсир қилади. 
Тиббиѐт олами аста-секин била бошлаган бу ҳақиқат Қуръонда бир минг тўрт юз йил олдин 
“Огоҳ бўлинглар, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади” ояти билан маълум қилинган. 
Аллоҳга ишонган, Унинг Каломини хулуси ният билан ўқиган инсон бошқа одамларга қараганда 
руҳан, жисмонан соғлом бўлади. Чунки Қуръон инсон ҳаѐтига тўлиқ мос келувчи кўрсатмалардан 
иборат. Инсон табиатига тескари қарашлар, турли нотўғри фалсафалар кишилар бошига фақат ташвиш 
солади, руҳий тушкунлик олиб келади. 
Мустаҳкам имонли инсон турмуш сўқмоқларида дуч келган қийинчиликни сабр-матонат 
билан енгиб ўтади. Имонли киши қўлига уч-тўрт сўм пул тушиб қолса, ўзидан кетмайди, у ѐқ-бу 
ѐққа қараб иш қилади. Чунки, у дунѐда қилган ҳар битта иши учун эртага жавоб беришини яхши 
билади. Эътиқоди заиф кимсалар эса сал бойиб қолса, мансаб отига минса, босар-тусарини билмай, 
одамларни оѐқ учида кўрсатишга ўтади. Буям жамият ҳаѐти, инсонлар хотиржамлигига раҳна 
соладиган иллатдир. 
Хуллас, инсоннинг ҳар бир амали имон-эътиқодга асосланса, ният холис бўлса, муваффақият 
сари қадам ташланади. 
ҲИКМАТ 
Нажмиддин Кубро айтади: “Кўрдимки, умр ва дунѐдан кўра тез ўтиб кетадиган, ўлим ва 
охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узунроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан”. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish