1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ҲАР ОНИНГ БАХТДИР 
Қачон толеим куларкин? Бу савол барчамизда бўлиши табиий. Савол шу даражада миямизда 
ўрнашиб қолганки, ўзимизни овутишга тушамиз: “Турмуш қуриб олай, бахт қуши бошимга қўнади”, 
“Янги машина гаражимда турса, ўзимни анча хотиржам ҳис қиламан”, “Таътилга чиқиб, бир дам 
олсам, ҳаммаси изига тушиб кетади...” 
Бундай сўзларни айтишга сабаб бахт сари аниқ бир йўлнинг мавжуд эмаслигидир. Энг яхшиси 
– ҳозирги онлар қадрига етиш. 
Донишмандлардан бири айтади: “Ҳақиқий ҳаѐт кечириш йўлини анча изладим. Лекин ҳар 
сафар йўлимда қандайдир тўсиқлар, аввал эришилиши лозим мақсадлар, чала қолиб кетган ишлар, 
тўланиши керак қарзларим бўларди. Кейин ҳаѐт давом этарди. Мен англаб етдимки, айнан мана шулар 
менинг ҳаѐтим экан”. 
Шунинг учун ихтиѐримиздаги вақт қадрига етайлик. Бир нарса аниқ: вақт ҳеч кимни кутиб 
турмайди! 
Катта бўлсам; 
Мактабни битирсам; 
Ишга кирсам; 
Фарзандли бўлсам; 
Ёз келса; 
Йил ўтса; 
Уйимни таъмирлаб олсам; 
Нафақага чиқсам; 
Касалликдан қутулсам... 
Биласизми, бу рўйхатни яна қанча давом эттириш мумкин? Яхшиси, келгуси онларни 
кутмасдан, нафас олиб турганимиз айни дамларни бахтли лаҳзалар деб ўтказайлик
1

ҲИКМАТ 
1. Одам неча минг йил яшаб, тилакларини истаб топдим, дегани билан барча тилакларини тугал 
тополмайди (Юсуф Хос Ҳожиб). 
2. Бахт шундай нарса: борлигида киши уни сезмайди, йўқлигида орзу қилади. Бахтли одам 
“Мен бахтлиман”, деб оламга жар солмайди. Инсон ҳеч қачон бахтга тўйган, бахтим етарли, деган 
эмас (Эркин Воҳидов). 
СИЗ БАХТЛИСИЗ! 
Агар сиз: “Бахтсизман!” десангиз, нима сабабдан бахтсизлигингиз ҳақида ўйланг. Балки 
турмуш ўртоғингиз билан жанжаллашиб қолгандирсиз. Куюнманг. Оқшом битта табассум қилсангиз 
кифоя. Ёки ундан эртароқ битта қўнғироқ, узр сўраш, икки оғиз ширин сўз. Мана сизга бахт! 
Ёки фарзандларингизни ўйлаб дилингиз ғашми? Ахир, улар эмасми оиланинг энг ширин 
мевалари. Шундай экан, бу неъмат берилмаган инсонлар ҳақида ўйланг. Ҳисобсиз сарфланган пуллар, 
шифохона эшигида изтиробли кутишлар билан ўтган вақт эвазига эшитилган “Умид йўқ” каби 
сўзлар... Улар ўрнида сиз бўлишингиз мумкин эди. Шукрки, фарзандларингиз бор. Бахтлиман, дейиш 
учун энг яхши сабаб. 
1
Манба: “Ирфон” тақвимининг 2008-йилги 2-сони, 40-41-бетлари. 



Ёхуд моддий етишмовчиликни бахтсизликка йўясизми? Ахир, бизни яратган Аллоҳ ризқ 
берувчидир. Аслида банданинг ризқи оѐқ остида. Аммо биз янаям кўпроғини истаймиз. Кўп бўлгач, 
исроф қилиш бошланади... 
Агар касалликдан ѐки жисмоний камчиликдан ўзингизни бахтсиз сезаѐтган бўлсангиз, шуни 
билинг, ҳеч бир дард давосиз эмас. 
Бир қўлингиз йўқми? Иккала қўлидан айрилганлар ҳам бор. 
Бир оѐғингиз йўқми? Икки оѐғи йўқ, кун бўйи шифтга термулиб ѐтадиганлар ҳақида ўйланг. 
Бир кўзингиз кўрмайдими? Икки кўзи ожиз кишилар йўқ дейсизми?.. 
Демак, бизга берилган неъматлар борасида ўзимиздан юқоридагиларга эмас, пастдагиларга 
қарайлик. Шунда шукр неъматидан баҳраманд бўламиз, бахтли эканимизни ҳис қиламиз
2

МУЛОҲАЗА 
Шундай одамлар бор, улар ялқовлиги, иродасизлиги туфайли катта қобилияти билан ҳам ҳеч 
нарсага эришолмайди. 
Яна шундай одамлар бор, улар Аллоҳ берган озгина лаѐқатни юксак даражада 
такомиллаштириб, қобилиятга айлантиради, катта ютуқларга эришади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish