1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


НЕГА ВАҚТДАН БАРАКА КЕТДИ?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

НЕГА ВАҚТДАН БАРАКА КЕТДИ? 
Вақт инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардандир. Бошқа неъматларни қайта топиш, ўрнини 
тўлдириш мумкин, бироқ ўтган вақтни орқага қайтариб бўлмайди. Вақтнинг қадр-қиймати ҳам шунда. 
Илм-фан тараққий этган бугунги замонда кўпчиликка бир нарса – вақт етишмайди. Ҳа, шундай. 
Ишонмасангиз, дуч келган одамдан сўраб кўринг, унинг учун энг камѐб нарса айнан вақт бўлиб 
чиқади. Шу сабаб бўлса керак, бугунги одамларнинг энг оддий баҳонаси “Вақтим йўқ, ишлар кўп” 
дейиш бўлиб қолди. 
Вақт йўқлигини рўкач қилган одам, биринчи навбатда ўзини алдайди. Аллоҳ бизга бир кеча-
кундузда 24 соат бериб қўйибди. Шу вақтнинг эгаси ўзимиз. Уни қандай сарфлаш ўзимизга боғлиқ. 
Мана шу 24 соатни тўғри сарфлаш учун Яратган Зот бизга ақл-идрок, фаҳм-фаросат берган. Вақтнинг 
қули эмас, хожаси бўлган инсонгина ҳаѐтда муваффақият қозонади... 
Ёнингиздан ғизиллаб учиб ўтаѐтган машиналарга эътибор беринг. Ҳатто йўл четида махсус 
белги ўрнатилган бўлсаям, пиѐдаларни ўтказиб юборишга ѐки светофор қизил чироғида бир оз тўхтаб 
туришга-да тоқати йўқ унинг. Нега? Чунки вақти йўқ, иши бошидан ошиб ѐтибди... 
Кўча-кўйда бирон танишингизни учратиб қолсангиз, шоша-пиша ҳол-аҳвол сўраган бўлади. 
Сиз билан сўрашади-ю, хаѐли бошқа ерда. Нигоҳи сизда-ю, фикру зикри иш билан банд, хаѐли 
қаерлардадир кезиб юрибди. Сабаби иши кўп, “майда-чуйда” нарсаларга вақти йўқ... 
Бизга берилган вақт неъмати қаѐққа кетяпти ўзи? Нега вақтимиз йўқ? 
Бир ўзимизни тафтиш қилиб кўрайлик: беҳуда ишларга ҳаддан зиѐд вақт ажратиб юборамиз-да, 
зарур юмушларга келганда “вақтимиз бўлмай” қолади. Ҳатто эрталабдан кечгача чойхонадан бери 
келмай, ошналари билан карта, нарда ўйнаб ўтирадиган бекорчилар ҳам, кези келса, вақт камлигидан 
нолийди. 
Биз бугун фан-техника ривожланган асрда яшаяпмиз. Авваллари соатлаб бажариладиган ишлар 
ҳозир бир неча дақиқада амалга оширилади. Олдин узоқроқ жойларга бир ойда бориб келинган бўлса, 
ҳозир енгил машинада ғир етиб борасиз-келасиз. Орада қанча вақт тежаляпти. Шундай бўлсаям, 
негадир вақт етишмайди. 
Афсус билан айтамиз, умримизнинг кўп қисми беҳуда сарфланади, фойдасиз ишларга 
совурилади. Бемаъни сериаллар, бефойда суҳбатлар, ғийбат, мишмиш, масхарабозлик кунларимизни 
эговлайди. Шунинг учун бўлса керак, умримиздан барака кўтарилган... 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Замон яқинлашмагунича 
қиѐмат қоим бўлмайди. Бир йил бир ойдек, бир ой бир ҳафтадек, бир ҳафта бир кундек, бир кун бир 
соатдек, бир соат гўѐ хурмо барги ѐнгунча (муддатдек) бўлиб қолади” (Ушбу ҳадисни имом Аҳмад 
ривоят қилган). 
Қиѐмат яқинлашгани сари вақтдан барака кетаверади. Кўп одамлар ўша озгина вақтни ҳам 
ўткинчи ҳою ҳаваслар, фойдасиз ишлар билан ўтказиб юборадилар. Агар биз вақт қадрига етсак, уни 



керакли ишларга сарфласак, Яратган Эгам умримизга барака беради. Бугунги тезкор замонда вақтнинг 
ҳар дақиқасини қадрлаш, ҳаѐт мазмунини англаб, умр дафтарини эзгу ишлар ила безаш ҳар бир ақлли 
инсоннинг бурчидир. Зеро, вақтига ҳоким бўла олган инсон уни ўзи истаган тарзда бошқаради, яхши 
амаллар билан бахтли ҳаѐт учун замин ҳозирлайди. Вақт қадрига этмаганлар “вақтим йўқ” деб 
зорланиб юраверади. Умр эса бир жойда тўхтаб турмайди, ғизиллаб ўтаверади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish