АСАБИЙЛАШИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ЗАРАРЛАРИ
14
Олимлар таъкидлашича, турли хасталикларга дучор бўлганларга қараганда асаб касаллиги бор
одамларни даволаш қийин кечар экан. Аслини олганда, кўп касалликлар сабаби асаб бузилиши билан
боғлиқ. Юраги, жигари ѐки буйраги касал одамлар ҳаѐти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш
жудаям оғир бўлади.
Руҳий тушкунлик, хафақон, юрак ва мия инфаркти, ошқозон-ичак, тери, қандли диабет, кўз
аъзолари, бод каби бир қатор хасталиклар негизида оний ғазабланиш яширинган бўлади.
Руҳий хасталик насл айнишига, генлар ўзгаришига, онгли фикрлаш, атрофдаги воқеликка тўғри
муносабат билдириш қобилияти сусайишига олиб келади.
Руҳий касаллик қаттиқ қўрқиш, ўта таъсирланиш, беҳаловат яшаш сингари омиллар асосида
ҳам келиб чиқиши мумкин.
Мутахассислар фикрича, одам ўз руҳиятини онгли равишда бошқара билса, бемалол қон
босимини, қанд моддасини, гармонлар миқдорини идора этиши, қон томирларини кенгайтириши,
юрак уришини тартибга солиши, оғриқни, чарчоқларни бартараф этиши, тана ҳароратини тушириши,
нохуш асабий тангликлардан сақланиши мумкин экан.
Кишининг асаб фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган омиллардан яна бири инсон бош
миясига келаѐтган ахборотларнинг ниҳоятда кўпайиб кетишидир. Бу, инсонда янгиликларни пухта
ўзлаштириш учун куч-қувват сарфлашни, асаб зўриқишини тақозо этади, тез чарчатади, унинг бир
меъѐрда ишлашини издан чиқаради. Натижада одам асаб касалликларига учрайди.
Кишининг шахсий, оилавий, ижтимоий ҳаѐтида руҳиятга етадиган ҳар хил шикастлар кўпинча
невроз касалликларини вужудга келтиради. Бунда теварак-атрофдаги одамлар муносабати ғоят муҳим
аҳамиятга эга. Асаб тизими заифлашган киши ҳар хил танбеҳларни ўзига оғир олади, улардан қаттиқ
эзилади. Дил оғриши, ранжиш асаб тизими заифлашганининг биринчи белгисидир.
Асабийлик катталарда ҳам, ѐш болаларда ҳам кузатилади. Болаларнинг ѐмон ухлаши, қўрқиши,
йиғлаши, чўчиши асабийлашиш аломатларидандир.
Инсон асабийлашганда организмида модда алмашинуви бузилади, асаб таранглашади.
Ҳаяжонланган вақтда эса кўп қувват сарфлайди. Жумладан, бош мия жуда кўп глюкоза истеъмол
қилади, кислородга эҳтиѐжи ортади. Одам тез-тез нафас олади, юрак уриши тезлашади. Киши мана
шундай кучли зўриқишдан ниҳоятда чарчайди, мия, мия қобиғидаги қон томирлари тонуси ўзгаради.
Натижада бош оғриғи пайдо бўлади. Инсоннинг қон босими ҳам бирдан кўтарилади.
Агар одам ишда, уйда нотинч бўлса, кутилмаганда бошига мусибат тушса, бош мияда
мувозанат бузилади. Оқибатда юрак, меъда, ичакларда ҳар хил оғриқлар сеза бошлайди. Бундай
асабийлашиш тез-тез такрорланадиган бўлса, бош мия фаолияти ўзгаради, кишининг жаҳли тез
чиқадиган бўлиб қолади, уйқуси бузилади, хотираси пасаяди, ишда тез чарчайди, юрагида оғриқ сеза
бошлайди. Кейинчалик юраги сиқиладиган, арзимас гапларни ҳам ўзига оладиган бўлиб қолади.
Буларнинг ҳаммаси асабни секин-аста ишдан чиқариб, невроз касалига дучор қилади.
Асаб таранглашуви одамлар яшаш шароитлари, турмуши, хизмати, вақт танқислигидан келиб
чиқади. Ҳар биримиз олдимизга маълум мақсадларни қўямиз. Лекин айрим сабабларга кўра, ҳамма
вақт ҳам бунга эришолмаймиз. Мақсадга эришиш учун эса тезроқ ҳаракат қилишга, вақтимизни
қатъий режалаштириб, ундан оқилона фойдаланишга мажбурмиз. Оқибатда камроқ пиѐда юриб,
транспорт воситаларидан фойдаланамиз. Бунинг устига идора, муассасалардаги иш вақти деярли
ҳаракатсиз ўтади. Жисмоний меҳнат камайиб кетиши мушаклар камҳаракатлилигига, гипокнезияга,
яъни мушаклар “очлиги”га олиб келади. Маълумки, мушаклар ҳаракати турли тана аъзолари
(жумладан, асаб тизими) меъѐрий ишлашини таъминлайди.
Табиблар кузатишларидан шу нарса маълум бўлди, бахил, бировга заҳрини сочувчи кишилар
кўпроқ ошқозон-ичак касаллигига дучор бўлишган. Қаттиқ ғам-алам чекувчилар қандли диабет
касалига чалинган. Доим қўрқувда юрадиганлар эса тиреотоксикоз (қалқонсимон без касаллиги)
дардига мубтало бўлганлар.
Ғам-андуҳ, умидсизлик, дардини ичида сақлаш каби ҳолатлар кишини тез қаритади.
Одам тез-тез асабийлашаверса, кайфияти салга бузиладиган, шовқин-суронни, шодликни
ѐқтирмайдиган бўлиб қолади, уйда ҳам, ишда ҳам тинчликни истайди, кўпинча ҳеч ким билан
гаплашмайди, ѐлғиз ўзи дам олгиси келади.
15
Олимлар таъкидлашича, асабийлашиш сабаблари арзимас нарсалардан хафа бўлиш, вақтида
яхши дам олмаслик, турмушидан кўнгли тўлмаслик, спиртли ичимликлар ичиш, тамаки чекиш, кўчада
бўладиган нохуш кайфият, келишмовчиликлар, уруш-жанжал ва ҳоказо.
Таъкидлаш жоиз, ҳомиладор аѐлнинг асаби бузилса, ҳаѐти нотинч бўлса, бўлажак фарзанд ҳам
она қорнида безовталаниб, саломатлигига салбий таъсир қилади.
Боланинг асаб тизими жуда заиф бўлади. Шунинг учун туғилган кунидаѐқ болани тўғри
тарбиялаб, ҳар хил ташқи таъсирлардан сақлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |