1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


АЖДОДЛАРИМИЗ АСАБ КАСАЛЛИГИ НИМАЛИГИНИ БИЛИШМАГАН



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

АЖДОДЛАРИМИЗ АСАБ КАСАЛЛИГИ НИМАЛИГИНИ БИЛИШМАГАН 
Асаб касали қадимдан маълум, аммо халқ табобатида уни алоҳида касаллик деб 
ҳисоблашмаган. У ҳозирдагидек кенг миқѐсда кун тартибида бўлмаган. Алломалар жаҳл чиқишини 
қоралашган, одамийликка, одоб-ахлоққа, оғир-вазмин бўлишга чақиришган. Афсуски, кейинги 40-50 
йил ичида асаб касали алоҳида бўлиб чиқиб, кўпчиликни қамраб олди. 
Авваллари кундалик ҳаѐт жуда оддий кечган, кўп вақтни жисмоний иш ташкил қилган, мева-
сабзавотлар ўғитсиз, экологик тоза, табиий бўлган. Ҳозирги замонда ҳаѐт мураккаблиги, 
серқирралиги, техника тараққиѐти, шовқин-сурон кўплиги, муаммолар бирин-кетин пайдо бўлиши, 
жисмоний иш камайиб, ақлий меҳнат кўпайиши, егуликлар кимѐвийлашуви, экология бузилиши каби 
сон-саноқсиз сабабларга кўра, асабийлашиш кўпчиликда учрайди. Кўчада, ишда, уйда, бозорда, 
дўконда, оилада, ҳатто дам оладиган жойларда одамлар бир-бирлари билан муносабатларда кўпинча 
жиғибийрон бўлишади. Инсон танаси чарчаганда, уйқусизлик ҳолати рўй берганида, асаб тизимига 
турли салбий таъсирлар ўтказилганида бир қатор касалликлар келиб чиқиши аниқланган. 
Кўп одамларда худбинлик, шуҳратпарастлик, баджаҳллик, ҳасадгўйлик, жиззакилик, сўзни 
ўтказишни яхши кўриш, баднафслик каби ѐмон одатларни кузатиш мумкин. Ўз имкониятларига тўғри 
баҳо бера оладиган оддий, сергак, вазмин одамлар ишдаги, оиладаги кескин вазиятларда ўзларини 
хотиржам тутадилар. Юқоридаги иллатларга чалинган кишилар эса бундай ҳолатларда ўзлари 
асабийлашишлари етмаганидай, атрофдагиларнинг ҳам кайфиятини бузадилар. 
Одам иродаси заиф бўлиши, муқаррар равишда вужудга келадиган қийинчиликларни бартараф 
этолмаслик, ўзидан норози бўлиш, вазиятлар фожеали тус олиши салбий ҳиссиѐтларга – ваҳимага, 
қўрқувга, ғам-ғуссага, зерикишга, қаттиқ руҳий ҳаяжонлар авж олишига сабаб бўлади. 
Кам ҳаракат қиладиган, доим ўтириб ишлайдиган одамлар қони кислород билан етарли 
таъминланмайди, тўқималари, аъзолари кислородга ѐлчимайди. Натижада одам тез чарчайди, толиқиб 
қолади. Кислород эса куч-қувват манбаидир. Ақлий меҳнатда кислород кўп сарф бўлади. Асаб 
ҳужайралари бир неча дақиқа ҳам кислородсиз тура олмайди. Шунинг учун ақлий меҳнат билан 
шуғулланадиган кишиларга дам-бадам жисмоний машқлар бажариш, жуда узоқ вақт бир жойда 
ўтириш ишламаслик, вақти-вақти билан туриб ҳаво алмаштириш, мияга, кўзга дам бериш тавсия 
этилади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish