1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


ҲИКМАТ  Пул қўлда бўлсин, кўнгилда эмас.  ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ҲИКМАТ 
Пул қўлда бўлсин, кўнгилда эмас. 
ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ? 
Мол-дунѐйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди. 
Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди. 
Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади. 
Кеч ѐтиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз. 
Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз. 
Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз. 
Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик. 
Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз. 
Фазода нималар бўлаѐтганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ. 
Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир. 
Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди. 
Шошилишни ўргандик, сабрни ѐддан чиқардик. 
Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам. 
Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз
11

МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШНИНГ ОЛТИН ҚОИДАЛАРИ 
Вақт – инсоннинг энг катта сармояси. Муваффақият сири ана шу сармоядан унумли 
фойдаланишда. Сўзимиз исботи учун улуғлар ҳаѐтига, қилган ишларига назар ташласак, кифоя. Улар 
вақт исрофидан сақланишган, қандай иш бўлмасин, жиддийлик билан ѐндошишган, доим изланишда, 
интилишда бўлишган. Биз кўпинча вақт етишмаѐтганидан нолиймиз. Ҳолбуки, улуғлар яшаган давр 
билан ҳозирги пайтнинг вақт ўлчовлари фарқ қилмайди. Демак, фарқ – ўзимизда. 
10
Манба: Аҳмад Муҳаммад Турсун, “Сиз қандай яшамоқчисиз?”, 96-100-бетлар. 
11
Манба: “Мусулмонлар тақвими”нинг 2003-йилги 3-сони. 


22 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантирганларидек, кишининг бир куни 
иккинчисига ўхшаши яхшилик аломати эмас. Шунга кўра, мусулмон одам доим изланишда бўлади, 
ҳар соҳада тараққий этишга интилади. Қуйида бериладиган қоидаларни ўзлаштирсак, вужудимизга ин 
қуриб олган турли ниқобдаги дангасалик барҳам топиши мумкин. Шунда шояд вақтни тақсимлаш 
енгиллашса, бизга зерикарли туюлган машғулотлар неъмат эканини англаб, уларга жиддийлик билан 
ѐндошишимизга туртки бўлса, кунларимизга ўзгача ранглар кирса. 
1. Ишлаш учун қулай вақтни кутиб ўтирманг. Шуни билинг: ҳар бир кун, ҳар бир соат ишлаш 
учун қулай вақтдир. Ишлаш учун қулай жой ахтарманг. Шуни билинг: ҳар бир жой ишлаш учун қулай 
ердир. 
2. Бугун қилишингиз керак бўлган ишни, дарсни, вазифани эртага қолдирманг. Чунки ҳар бир 
куннинг ўзига белгиланган иши бўлади. 
3. Бир вақтда фақат битта ишни қилинг, битта дарс, битта китоб, ҳатто бир бўлим устидагина 
ишланг. Токи диққатингиз бўлинмасин. 
4. Бошлаган ишингизни охирига етказмасдан бошқасига ўтманг. 
5. Бугунги ишни тугатгандан сўнг эртага нима қилишни режалаштиринг. 
6. Ишлашга ўтирган чоғингизда бутун руҳий, жисмоний қувватингиз билан ўзингизни шу ишга 
бағишланг. 
7. Қилаѐтган ишингизда қийинчилик учраса, уни енгмасдан бир одим ҳам чекинманг. Шуни 
билинг: ишлаш иштиѐқи қийинчиликни енгишдан туғилади. Бу нарса кишига маънавий завқ беради. 
8. Ишингизда учраган қийинчиликни олдин бўлиб ташланг, кейин қисмни битта-биттадан, 
навбат билан ҳал этишга ҳаракат қилинг. 
9. Мунтазам ишланг, иш жараѐнида узоқ танаффус қилманг. Токи ишлаш қобилиятингиз 
сусаймасин. 
10. Бир иш устида чарчасангиз, дам олиш учун ишингизни ўзгартиринг ѐки иш суръатини 
пасайтиринг. Фақат дам олиш баҳонасида асло бекор ўтирманг. Ҳатто таътил ойларида ҳам оз бўлса-
да ишланг. 
11. Иш унумини иш устида ўтказган вақтингиз билан ўлчаб, “Бугун шунча соат ишладим, 
етади”, деманг, ишнинг натижасига қаранг. 
12. Кўпроқ фикр қилинг. Зеро, ишлаш ҳаракат қилиш ѐки ўқиб-ѐзишдан иборат эмас. 
13. Бирор ишни бошлаганингизда шошма-шошарлик қилманг, сингдириб, ҳазм қилиб ишланг, 
ўрганинг. 
14. Бугун нима қилганингизни, қандай натижаларга эришганингизни ўйламасдан, эртага нима 
иш қилишни режалаштирмасдан уйқуга кетманг. 
15. Жаҳл пайтида ҳеч қачон бирор иш қилишга бел боғламанг, ғазабингиз босилишини кутинг. 
16. Бир ишни қилиш-қилмасликда қатъий қарорга келолмасангиз, унинг фойдали, зарарли 
томонларини яхшилаб ҳисоблаб кўринг, фойдаси кўп, зарари камини танланг. 
17. Сабрли бўлинг. Тома-тома кўл бўлур. Томчилар бир жойга тушавергач, охир-оқибат тошни 
ҳам емиради. 
18. Ёши улуғлар тажрибасидан фойдаланинг, тажрибадан ўтган нарсаларни бекорга яна 
тажриба қилишга киришманг. 
19. Ишни бошлашдан олдин яхшилаб ўйланг, сўнгги пушаймон фойда бермайди. 
20. Ҳаѐтингиз, танлаган йўлингиз ҳақида иккиланиб нажот ахтарган пайтингизда, маслаҳат 
сўрайдиган одамни тўғри танланг. 
21. Ютуғингиздан мағрурланманг. Чунки, мақтаниш келажакдаги ютуқларнинг энг катта 
душманидир
12


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish