1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ! 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган 
ишларига барака бер!” деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли 
туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар 
фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган. Миллий урф-одатларимизга кўра, келинлар эрта тонгдан 
кўчаларга сув сепишади, ҳовлини, кўчаларни супуриб-сидириб, саранжом-саришта қилиб қўядилар, 
ахлатларни олиб, ѐғ тушса ялагудек топ-тоза ҳолга келтирадилар. Бу ишларда кўп хайр-барака бор. 
Инсон эрта тонгда туриб, юз-қўлини ювиб, Яратганга шукроналар айтиб, ибодатдан сўнг ишга 
киришса, иши баракали бўлади. Бу ҳамма соҳага тегишли. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган 
бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади. Чунки уйқу вақтида дам 
олган мия маълумотларни яхши қабул қилади. 
Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан 
сўнг эртароқ уйқуга ѐтади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул. Айниқса, болаларни 
шом пайтида ташқарига чиқармаслик таъкидланган. Чунки шом пайтида жинлар ер юзи бўйлаб 
тарқалади. Улар болаларга зиѐн етказиб қўйиши мумкин. Эътибор берсангиз, бемаҳалда кўчада санқиб 
юрганларга жин текканини, турли руҳий касалликларга чалинганини кўрамиз. Шариат кўрсатмасига 
амал қилинса, бундай нохуш ҳолатлар олди олинади. 
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар 
билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга 
кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум 
бўлмайди. Бунақа ҳаѐт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради. 
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро, 
эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоят қилган). 
Баъзи одамлар ризқи торлигидан шикоят қилади, “Қанча ҳаракат қилсам ҳам бирим икки 
бўлмайди!” деб зорланади. Уларнинг ҳолатига қуйидаги ҳадиси шариф изоҳ беради. 
“Тонгги (уйқу) ризқ (келиши)ни тўсади” (Имом Аҳмад ривоят қилган). 
Ким кунини хайрли суратда бошласа, қолган қисми ҳам хайрли бўлади, ишлари бароридан 
келади, Аллоҳ тарафидан ўша банда ризқига барака берилади. Ривоятларда келишича, қуѐш чиққунча 
бўлган вақт оралиғида ризқлар тақсимланади. Ризқ тақсимотида иштирок этмаган банда ундан маҳрум 
бўлган билан баравар. Чунки тонг отгач ҳам уйқудан уйғонмаган банда ўрнидан ланж, дили хира 
бўлиб туради. Натижада унда ғайрат-шижоат бўлмайди, бирон ишни ҳафсала билан қилмайди. 
Шунинг учун ризқидан барака кетади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish