1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ТЎЙДАН ОЛДИН ҚИЗНИ КЎРИШ 
Уйланмоқчи бўлган йигит бўлажак қайлиғини кўриши – совчилик нияти билан – жоиз. Машҳур 
саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир 
18
Манба: Юсуф Товаслий, “Ҳикматлар хазинаси”, 20-22-бетлар. 


32 
аѐлга уйланмоқчи бўлган кишидан: “Уни кўрдингми?” деб сўрадилар. У: “Йўқ”, деди. “Бориб, уни 
кўр”, дедилар” (Имом Муслим ривоят қилган). 
Бошқа ҳадисда шундай дейилган: “Агар сизлардан бирингиз бирон аѐлга совчи юбормоқчи 
бўлса, у аѐлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин”. 
Уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг фақат юзини, икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа 
жойларни кўрмайди. Зеро, юз гўзалликни, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг 
оғзи, баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини онаси ѐки синглиси орқали билиши мумкин. 
Энг яхшиси, йигит қизни совчи юбормасдан олдин кўрсин. Агар ѐқмаса, қизга озор етказмайди, 
совчи юбормайди. Қизни кўриш учун унинг розилиги ѐки билиши шарт эмас. Йигит қизга билдирмай 
уни кўриши мумкин. Шуниси яхши. Имом Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содий розияллоҳу 
анҳудан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар сизлардан бирингиз аѐлга 
совчи юборган бўлса, у аѐл билмаса-да, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ эмас”, деганлар. 
Совчилар бир битимга келишганидан сўнг йигит-қиз яқинлари розилигини билдириш учун 
фотиҳа ўқиш маъқул. Аммо фотиҳа никоҳ ҳисобланмайди. Уйланажак йигит бўлажак келин билан 
танҳо қолиши, у билан саѐҳатга чиқиши, бир-бирлариникига бориб-келиб туришлари, тунларни бирга 
бедор ўтказишлари кўп мусулмонлар ўрганаѐтган бузуқ одатлардандир. Бунга эргашаѐтган баъзи 
мусулмонлар: “Шу йўл билан йигит-қиз бир-бирининг феъл-атворини ўрганади, танишади”, дейдилар. 
Бу нарса воқеликка асосланмаган хаѐлдир. Чунки у пайтда йигит ҳам, қиз ҳам аслида ўзларида йўқ 
яхши хислатларни бордек қилиб кўрсатишга уринади. Ҳақиқат эса жимжималар, ҳийлалар 
кўтариладиган, улардаги ҳақиқий феъл-атвор бир-бирига ошкор бўладиган тўйдан кейин намоѐн 
бўлади. Тез орада уларнинг бир-биридан кўнгли совийди. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатади, йигит-қиз оила қуришнинг ҳамма босқичларида, яъни совчилик, 
тўй, қўшилиш чоғларида шаръий ҳукмларга риоя этишлари – Аллоҳ таолонинг изни билан – уларга 
бахтли оилавий ҳаѐтни кафолатлайди. Шуни ҳам унутмаслик лозим: ғайридинлар одатини тутганлар 
кўп ҳолларда бахтсиз бўлади
19


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish